Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Талабалар назорат ишларининг шакли ва ҳажмини белгилашда қуйидаги жиҳатлар эътиборга олиниши лозим


Download 101.86 Kb.
bet3/6
Sana26.03.2023
Hajmi101.86 Kb.
#1297614
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Услубий кўрсатма Соликлар ва солиққ тортиш банк иши 2 курс

Талабалар назорат ишларининг шакли ва ҳажмини белгилашда қуйидаги жиҳатлар эътиборга олиниши лозим:

  • ўқиш босқичи;

  • муайян фаннинг ўзига хос хусусияти ва ўзлаштиришдаги қийинчилик даражаси;

  • талабанинг қобилияти ҳамда назарий ва амалий тайёргарлик даражаси (таянч билими);

  • фаннинг ахборот манбалари билан таъминланганлик даражаси;

  • талабанинг ахборот манбалари билан ишлай олиш даражаси. Назорат иш учун бериладиган топшириқларнинг шакли ва ҳажми, қийинчилик даражаси семестрдан семестрга кўникмалар ҳосил бўлишига мувофиқ равишда ўзгариб, ошиб бориши лозим.

Яъни, талабаларнинг топшириқларни бажаришдаги мустақиллиги даражасини аста секин ошириб, уларни топшириқларни бажаришга тизимли ва ижодий ёндашишга ўргатиб бориш керак бўлади. Талабалар назорат ишларини ташкил этишда талабанинг академик ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш мумкин:

  • фаннинг айрим мавзуларини ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш, ўқув манбалари билан ишлаш;

  • амалий машғулотларига тайёргарлик кўриб келиш;

  • маълум мавзу бўйича назорат иши тайёрлаш;

  • курс иши (лойиҳалари)ни бажариш;

  • битирув малакавий иши учун материаллар тўплаш;

  • тақдимот ишларини бажариш;

  • амалиётдаги мавжуд муаммонинг эчимини топиш, тест, мунозарали саволлар ва топшириқлар тайёрлаш;

  • илмий мақола, тезислар ва маъруза тайёрлаш;

  • амалий мазмундаги ностандарт масалаларни эчиш ва ижодий ишлаш;

  • уй вазифаларини бажариш ва бошқалар;



Назорат ишларини бажарилиши ва жиҳозлаш
Назорат иши бажарилиши жараёнида турли манбалардан ахборотлар йиғиш ва уларни жамлашда, ёзма равишда ўзининг фикрини баён этишда, аудитория олдида ўзининг равон нутқи билан чиқишда талабанинг малакаси шаклланади ва ошади.
Талаба кутубхоналарда фақат адабиётлар билан ишлашда чекланмасдан, солиқ ва молия органи, ғазначилик, буджет ташкилотлари, журнал, рўзнома ва интернет сайтлари маълумотларидан фойдаланишини билиш лозим. Шунингдек, ҳар бир талаба олинган зарурий маълумот ва ахборотларни тўғри ва аниқ таҳлил қилиши муҳимдир. Назорат ишларни бажаришнинг ананавий шакли реферат ва тақдимотдир. Рефарат стандарт қоғозга ёки дафтарга ёзилиб 1200-1500 та сўздан иборат бўлиши зарур. Тақдимотни эса адабиётларни ўрганиб, танланган мавзуга чуқур ёндашиб, ўз кузатишларини ҳам ишлата билган ҳолда тайёрлашлари керак.
Назорат ишни бажариш жараёнида талаба адабиётлар билан ишлаш, турли манбалардан олган материалларини умумлаштириш ва хулоса қилишга ўрганади.
Назорат ишни тайёрлаш учун талаба, аввало, фанни назарий жиҳатдан пухта ўзлаштириши керак. Танлаб олинган мавзуни ёритиш учун кириш, 3-4 та саволлардан иборат бўлган режа тузилади ва шу режа асосида мавзу ёритилади. Назорат иши тақдимот кўринишида бўлса, у Power Point дастурида тайёрланади ва унда титул вароғи, мавзу, режа ва слайдлардан иборат бўлиши керак.
Назорат ишнинг яна бир шакли "Илмий лойиҳа"дир. Илмий лойиҳани талабаларнинг илмий иш ёзиши, тадқиқот ўтказишини дастлабки шакли сифатида кўриш мумкин.

Download 101.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling