5.Домар моделининг асосий ўзгарувчиларига тавсиф беринг ва унинг моҳиятини тушунтиринг? 6. Иқтисодий ўсишнинг Харрод модели Домар моделидан қайси жиҳатларига кўра фарқ қилади? 7. Домар моделида иҳтисодий ўсиш шартлари қандай изоҳланган? 8. Иқтисодий ўсишнинг классик моделлари назарий асосларига кўра кейнс моделларидан нимаси билан фарқ қилади? 9. Р Солоу моделига кўра иқтисодий ўсишни таъминлашнинг шартларини санаб беринг.
МАВЗУГА ДОИР ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Иқтисодий ўсиш жами таклифнинг ўсишини ёки бошқача айтганимизда, ҳақиқий ва потенциал ЯИМ ҳажмининг ошишини билдиради. Иқтисодий ўсиш нафақат мамлакат реал даромадларининг ўсиши, шунингдек, жон бошига тўғри келадиган реал даромадларнинг ўсишини ҳам англатади
Иқтисодий ўсиш — мамлакатда товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар яратиш ҳажмининг олдинги йил (давр) ларга нисбатан кўпайган миқдорда такрорланиши. Иқтисодий ўсишни таъминлаш ҳар қандай мамлакат иқтисодий сиёсатининг асосий мақсади ҳисобланади. Йилдан йилга аҳоли сонининг кўпайиши, кишилар эҳтиёжларининг мутассил ортиб бориши иқтисодий Ўсишни шарт қилиб қўювчи асосий сабаблардандир. Иқтисодий Ўсиш аҳоли турмуш даражасини оширишга, халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.
Иқтисодий ўсишни аниқлаш ва ҳисоблашда мамлакат иктисодий тараққиётининг энг умумий кўрсаткичи бўлган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) асос бўлиб хизмат қилади ва иқгисодий ўсишнинг муайян давр мобайнида реал ЯИМ ҳажмининг ижобий томонга ўзгаришини кўрсатади. Иқтисодий ўсиш суръатлари ЯИМ ўсиш суръатларида ўз аксини топади.
Мамлакат иқтисодиётида яратилган ЯИМ ишлаб чиқариш омиллари — ер, капитал ва меҳнат ресурсларининг ўзаро таъсирида шаклланади. Булар иқтисодий Ўсишнинг миқдорий омилларига киради (мас, фойдаланилаётган экин майдонларни кенгайтириш ЯИМ ўсишига ижобий таъсир кўрсатади). Ушбу омилларни ишлаб чиқариш жараёнига кенгроқ жалб этиш натижасида юз берадиган иқтисодий Ўсиш экстенсив ўсиш деб аталади.
Иқтисодий Ўсишнинг сифат омиллари ҳам мавжуд бўлиб, уларга меҳнат, капитал ва ер (табиий) ресурслари унумдорлиги киради. Сифат омиллари ҳисобига юз берадиган иқтисодий Ўсиш интенсив ўсиш деб юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |