Експортни субсидиялаш усуллари моҳиятини тушунтириб беринг. тушунтириб беринг. Экспортни ихтиёрий чеклаш қачон қўлланилади, ва унинг оқибатлари қандай?
МАВЗУГА ДОИР ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Ташқи савдо — бир мамлакатнинг бошқа мамлакат ёки мамлакатлар билан олиб борадиган савдоси. Мамлакатдан товарлар чикариш (экспорт) ва мамлакатга товарлар киритиш (импорт) дт ташкил топади. Экспорт ва импорт йиғиндиси мамлакатнинг Ташқи савдо айланмасини ташкил этади. Мамлакатлар ўртасида савдо сотиқнинт ривожланиши икки томонлама фойда олиш имконини беради. Ташқи савдо мамлакатлараро иктисодий муносабатларнинг энг оддий ва энг кад. шаклидир. Кдц. Миср, Юнонистон ва Рим қулдорлик тузуми давридаёқ бошқа мамлакатлар билан икки томонлама савдосотиқ муносабатларини амалга оширган. Инсоният тарихида биринчи марта Шарқ ва Ғарб дунёсини бир-бири билан боғлаган Буюк Ипак пули китьалараро савдони йўлга қўйди.
Халқаро савдо - бу дунёнинг барча мамлакатлари ташқи савдосидан иборат халқаро товар-пул муносабатлари тизими.
Халқаро савдо маҳсулотлари, хизматлар ва фан-техника маълумотларини айирбошлашнинг барча кўринишлари ташқи савдо операциялари ёрдамида амалга оширилади. Улар ўз навбатида экспорт, импорт, реекспорт ва реимпорт операцияларига бўлинади.
Эркин ташқи савдонинг зарурлиги ва фойдалилиги тўғрисида дастлабки назариялардан бири А.Смитнинг мутлақ устунлик назариясидир
Мамлакатлар ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлашда ёки кўпроқ устунликка эга бўлган ёхуд камроқ заифликка эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга ихтисослашсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай вазиятларда икки мамлакат ўртасидаги савдо кўпроқ имкониятлар олиб келади. Ҳар бир мамлакат ўзи ихтисослашган маҳсулотларни ишлаб чиқаради ва шу орқали ютуқларга эришади. Унинг мулоҳазалари “Нисбий устунлик назарияси”да ўз эчимига эга бўлди
Do'stlaringiz bilan baham: |