Масала
3. 2001 йилда истеъмол нархлари 2000 йилга нисбатан 125 %ни, 2002 йилда эса 2000 йилга
нисбатан 140 фоизни ташкил қилди.
Топилсин:
а) 2002 йилда 2001 йилга нисбатан инфляция даражасини;
б) инфляция суръатини барқарор деб ҳисобласак неча йилда баҳолар икки мартага
ортишини.
Вариант –25
1. Инфляциянинг иктисодий оқибатлари. Таянч иборалар: Кутилаётган инфляция,
Фишер тенгламаси, номинал ва реал фоиз ставкаси, инфляциянинг даромадларга
таъсирини камайтириш чоралари, кутилмаган инфляциянинг дебитор ва кредиторларга,
қайд этилган даромад олувчиларга таъсири.
2. Пулга талабнинг кейнсча назарияси. Таянч иборалар: Пулга транакцион, спекулятив
ва эҳтиёткорлик сабаб талаб. Фоиз ставкаси ва пулга талаб. Реал пул заҳираларига талаб
функцияси.
Масала
3. Истеъмол ҳажми 350 ни, режалаштирилган инвестициялар 100 ни, давлат харажатлари
150 ни ташкил этади. Инвестициялар 10 га кўпайди ва Даромадларнинг янги мувозанатли
даражаси 640 ни ташкил этди. Истеъмолга чегараланган мойиллик миқдорини топинг.
Вариант–26
1. ЯИМнинг даромадлар бўйича ҳисоблаш усули. Таянч иборалар: Жами харажатлар ва
даромадларнинг тенглиги, яратилган қўшилган қийматларнинг дастлабки тақсимоти:
ёлланма ишчиларнинг иш ҳақи ва ижтимоий суғурта ажратмалари, корпорация фойдаси ва
нокорпоратив корхоналардан олинган аралаш даромад, билвосита соф солиқлар,
даромадларнинг (қайта) иккиламчи тақсимоти.
2. Рецессион ва инфляцион узилишнинг моҳиятини ва уларни бартараф этиш механизмини
ёритиб беринг.Таянч иборалар: Ҳақиқий ЯИМ ҳажмининг ноинфляцион потенциал ЯИМ
ҳажмидан ортда қолиши ёки ортиқ бўлиши. Етишмаган ва ортиқса ялпи талаб. Ялпи
талабни ошириш ва камайтириш орқали узилишларни бартараф қилиш.
Масала
3. Истеъмол функцияси қуйидаги кўринишда берилган:
C=150+0,75 (Y-T)
Солиқ функцияси T=t * Y
Ишлаб чиқариш ҳажми 7000. Агар солиқ ставкаси t 0,25 дан 0,2 га қадар пасайса истеъмол
ҳажми қанчага ўзгаради?
Do'stlaringiz bilan baham: |