Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги гулистон давлат университети
Т/р Асосий штатдаги профессор-ўқитувчиларнинг Ф.И.Ш
Download 218.97 Kb.
|
10 03 2023 Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси ярим йиллик ҳисоботи
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2022-2023 ўқув йилининг биринчи ярим йиллигида чоп этилган илмий ишлар сони Республика
- Хорижда Монография
- Тезислар Илмий мақола Тезислар
- Ҳаммуаллифликдаги улуши Сони
- Мақола номи Журнал ёки илмий база номи Босма табоғи
- «Wеb оf Sciеnsе» базалари бўйича
- «Scоpus» базалари бўйича
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК рўйхатига киритилган халқаро илмий журналлар бўйича
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК рўйхатига киритилган миллий илмий журналлар бўйича
- 3. 2022-2023 ўқув йилида кафедрада йўл қўйилган камчиликлар ва профессор- ўқитувчиларнинг режалаштирилган ишларнинг бажарилмаганлиги
- 4. Йўналиш истиқболини белгиловчи таклиф ва мулоҳазалар
- Кафедра мудири М.Маматқулов
в) устоз-шогирд ( Бу пунктни маълумоти қани ...? ) 2. 2022-2023 ўқув йилида кафедрада эришилган ютуқлар: а) ўқув-услубий ишлар бўйича кафедрада 2 та ўқув қўлланма нашр этилди. Ўқув-услубий ишлар режасига кўра кафедра профессори Маматқулов Музаффар Раҳмонқуловичнинг “Ўзбек фольклори (Халқ оғзаки ижоди ва ёзма адабиёт)” номли ўқув қўлланмаси ОЎМТВ МК нинг 2022 йил 29 ноябрдаги 234-сонли буйруқ. 234-03 асосида нашрдан чиқарилди. Кафедра доценти Қўйлиева Гулчеҳра Назарқуловнанинг “Замонавий ўзбек адабиёти ва адабий жараён (Ўзбек насрида трилогия)” номли ўқув қўлланмаси ОЎМТВ МК нинг 2022 йил 19 июлдаги 233-сонли буйруқ. 233-0428 асосида нашр этилди. б) илмий-тадқиқот бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК рўйхатига киритилган миллий илмий журналлар бўйича 22 та мақола, «Wеb оf Sciеnsе» базалари бўйича 6 та, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК рўйхатига киритилган халқаро илмий журналлар бўйича 4 та, «Scоpus» базалари бўйича 4 та илмий мақолалар эълон қилинди. в) устоз-шогирд “Ўзбек адабиётшунослиги” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан 2022-2923-ўқув йилининг биринчи ярим йиллигида “устоз-шогирд” тизимида қуйидаги ишлар амалга оширилди: 1. Кафедра профессори Насимхон Раҳмонов ҳамда доцент в.б. Гулчеҳра Қўйлиева 2022 йил 13-июлда “Маданият ва маърифат” телеканалида “Китоб мутолааси” рукнидаги кўрсатувда чиқиш қилди. 2. Жорий йилнинг 8-октябр куни кафедра ўқитувчиси филология фанлари бўйича фалсафа доктори Тўйчиев Абдунаби Худойбердиевич Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасида ички ишлар органлари ходимлари учун ташкил этилган “Ҳайдар Яҳёев – салоҳиятли раҳбар ва севимли шоир (Собиқ ички ишлар вазири, генерал лейтенант Ҳ.Яҳёев таваллудининг 95 йиллиги)” мавзусида маъруза билан иштирок этди. 3. 2022 йил 13 октябр куни кафедра профессор ўқитувчилари ташаббуси билан Гулистон давлат университети “Ишлаб чиқариш” факультети фаоллар залида Гулистон давлат университети Филология факултети Ўзбек филологияси йўналиши талабаридан Рашид Хўжамовнинг “Алъамон”, Азизбек Юсуповнинг “Сабо садоси”, Зарнигор Абдуолимованинг “Хайр дема” номли биринчи китоблари тақдимоти тадбири бўлиб ўтди. Унда кафедра профессор-ўқитувчилари ва ижодкорлар, талаба ёшлар фаол иштирок этдилар. 4. 2022-йилнинг 13-октябр куни Гулистон давлат университети “Ишлаб чиқариш” факултети фаоллар залида Филология факультети талабалари иштирокида “Маҳмуд Тоир 70 ёшда” номли ўзбек адабиётининг салоҳиятли вакили, жўшқин шоир, жамоат ва давлат арбоби Маҳмуд Тоир ҳаёти ва фаолиятига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилди. Унда “Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси” профессор-ўқитувчилари ва тегишли йўналиш талабалари фаол иштирок этдилар. 5. 2022 йилнинг 3-ноябр куни Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси мудири, филология фанлари доктори Музаффар Маматқулов, декан Муродали Латипов, ўқитувчи Раҳматжон Тўрақуловлар иштирокида Филология ва тилларни ўқитиш (Ўзбек тили) сиртқи таълим йўналиши талабалари учун “Муҳаммад Исмоил – эл ардоғидаги шоир” номли тадбир ташкил этилди. Тадбирда сиртқи таълим йўналиши талабалари фаол иштирок этишди, тадбир кўтаринки руҳда ўтди. 6. Кафедра доценти Мақсуда Сарибоева 2022 йил 18 ноябр куни ўтказилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти Сирдарё вилояти ишчи комиссияси таркиби аъзоси сифатида иштирок этди. 7.Кафедра ўқитувчиси Ойбек Нормуродов 2022 йил 24 ноябрда Сирдарё вилоят телевидениясида “Тил – миллат кўзгуси” кўрсатувида чиқиш қилди. 8. 2023-йилнинг 9-феврал куни Алишер Навоий таваллудининг 582-йиллигига бағишланган адабий тадбир ўтказилди. Тадбирда кафедра профессор-ўқитувчилари, Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) ҳамда Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши талабалари фаол иштирок этишди. Дастлаб адабий тадбирни университет ректори Ходжиев Мухсин Таджиевич ўзининг кириш сўзи билан бошлаб берди. Сўнг “Ўзбек адабиётшунослиги” кафедраси мудири, профессор Маматқулов Музаффар Раҳмонқулович “Алишер Навоий ижодий фаолияти” хусусида маъруза қилди. Навоий ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ маълумотлардан сўнг тадбирнинг бадиий қисми бўлиб ўтди. 9. 2023-йилнинг 1-март куни кафедра профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан 1-талабалар турар жойида ўзбек шеъриятининг йирик вакили Зулфия Исроилова таваллудининг 108-йиллигига бағишлаб “Зулфия – ўзбек шеъриятининг порлоқ юлдузи” мавзусида адабий тадбир ташкил этилди. Тадбирни кафедра доценти О.Файзуллаева ўзининг кириш сўзи билан очди ва “Зулфия шеъриятида поэтик образлар” мавзусида маъруза қилди. Кафедра катта ўқитувчиси И.Саймуратова “Зулфия адабий ўйлари” ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг талабалар томонидан Зулфия ҳаёти ва ижодига доир саҳна кўринишлари намойиш этилди, шеърларидан намуналар ўқилди. 3. 2022-2023 ўқув йилида кафедрада йўл қўйилган камчиликлар ва профессор- ўқитувчиларнинг режалаштирилган ишларнинг бажарилмаганлиги: а) ўқув-услубий ишлар бўйича қуйидаги ишлар бажарилмади: Кафедра катта ўқитувчиси А.Примовнинг шахсий режасида декабр ойида чиқарилиши мўлжалланган “Адабий танқид назарияси” бажарилмади. б) илмий-тадқиқот ишлари бўйича қуйидаги ишлар бажарилмади: илмий-тадқиқот режасига кўра 15 та Scopus базасидаги журналларда 15 та илмий мақола чоп этиш белгиланган шундан 4 нафар профессор-ўқитувчиларнинг (Г.Қўйлиева, Д.Тўраева, О.Нормуродов, М.Сарибоева) Scopus мақолалари эълон қилинди, 11 таси бажарилмади. Чунки айрим кафедра профессор-ўқитувчиларининг шахсий иш режасида ишнинг бажарилиш муддати ўқув йилининг сўнггига қадар белгиланган. Республика илмий журналлардаги ОАК рўйхатидаги илмий мақолаларнинг 22 таси тўлиқ бажарилди, қолган қисми йилнинг сўнггига қадар бажарилиши кўзда тутилган. Монография чоп этиш 2 та бўлиб, шундан 1 таси бажарилди. (Файзуллаева Обида Холбековна Ўзбек адабиётида шеърий туркумлилик. ISNB 978-9943-8717-3-1 8 б.т. ГулДУ Кенгашининг 1-сонли баённомаси, 30.08.2022. 202 бет). Монографиянинг иккинчиси ўқув йилининг охирига қадар бажарилади. Хорижий ўқитувчиларни жалб этиш сони режада 1 нафар, бироқ жалб этилмаган. Халқаро илмий конференция ва семинарларда, илмий ёки таълим лойиҳаларида профессор-ўқитувчилардан 4 нафар иштироки бажарилди, қолган қисми йилнинг сўнггига қадар бажарилиши кўзда тутилган. в) устоз-шогирд ишлари бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги учун режалаштирилган ишларда камчиликлар кузатилмади. 4. Йўналиш истиқболини белгиловчи таклиф ва мулоҳазалар: 1. Талабаларга сифатли билим бериш учун, таълим йўналишига дарс берувчи профессор-ўқитувчилар томонидан дарс бераётган фанларидан электрон дарслик яратиш зарур. Бу борада кафедра томонидан йиллик аниқ манзилли “Йўл харитаси” ишлаб чиқилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. 2. 60230100 - Филология ва тилларни ўқитиш (Ўзбек тили), 5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналишларида мутахассислик фанларидан дарс машғулотларини ўтадиган кафедра илмий салоҳияти юқори 83 фоизни ташкил этиб, бу кўрсаткич янада оширилса мақсадга мувофиқ бўлади. Гулистон давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/27.02.2020.Fil.91.02 рақамли Илмий кенгаш фаолият юритиб бораётганлиги, “Ўзбек адабиётшунослиги” кафедрасига қарашли илмий салоҳиятини 2025 йилга бориб 100 фоиздан ошириш имкониятлари мавжуд Кафедра мудири М.Маматқулов Download 218.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling