Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат аграр университети магистратура бўлими


Download 134.5 Kb.
bet4/4
Sana02.05.2023
Hajmi134.5 Kb.
#1421442
1   2   3   4
Bog'liq
4 реферат

патент-аналоги дейилади.
Патент ҳужжатлари таркибидаги маълумотлар бошқа илмий техник маълумотларда деярли қайтарилмайди. Патент ҳужжатларнинг асосий муҳимлиги шундаки, уларнинг таркиби бир хил ифода этилишидир.
Бунга умумлаштириш, стандартлаштириш ва бошқа ихтироларнинг таснифланиши катта имконият яратди. Ихтиро таснифларида махсус стандарт, тил конструкциялари ва умумий қабул қилинган илмий терминлар ишлатилади. Ўзбекитон Республикасида ва Россия Федерациясида расмий бюллитенда ихтиро формуласи асосида чизма ѐки схема, АҚШда патент формуласиинг битта банди (ѐки реферат), Буюк Британияда экспертизидан ўтганда талабнома, реферат таснифлари, Германияда ихтиро формуласиниг кўчирмаси ва ҳоказоолар нашр этилади.
Ўзбекистонда бу маълумотлар ―Ахборотнома‖ расмий бюлитенида нашр этилади. Бюллитенда патент, муаллифлик гувохномасига эга, Ўзбекистон Республикасининг давлат ихтиро рўйхатига киритилган ихтиролар нашр этилади. Бюллитенда ҳар битта ихтиро бўйича муаллифнинг Ф.И.Ш., ихтиро номи патент ѐки муаллифлик гувоҳномаси рақами ариза берилган сана ва рақами, ихтиронинг халқаро тасниф индекси ва ўнлик универсал классификацияси ҳамда ихтиронинг чизмаси формуласи ва схемаси келтирилади. Бу журнал 1993 йилдан бошлаб бир йилда 4 марта нашр этилади. Унда низомда кўриб чиқилган ишлаб чиқиш намунаси ва маҳсулот тамғаси (расм) ва бошқа маълумотлар, шунингдек, узайтириш, бекор қилиш ва ҳужжатларга ўзгартириш киритиш бўйича операциялар ҳақидаги маълумотлар бор. Расмий патент бюллетени асосий ҳуқуқий ахборот вазифасини бажаради.
Патент ҳужжатлар фондида олиб борилаѐтган хар хил ахборотлар қидируви, улар техник ҳужжатларнинг патент қодирлиги ѐки объектнинг патент тозалиги ва патент эгасининг ҳуқуқларини, таклифларини ўрнатишда ѐрдам беради.
Патент қидирувининг мақсадига янги техникани яратишнинг турли хил босқичлари, ўзлаштириш ва патент ҳужжатларининг техник ечимларидан фойдаланиш ва тақдим этиш масалалари киради.
Патент ҳужжатининг асосийлигини эътиборга олган ҳолда патент қидирувининг мақсади шартли равишда 3 та гуруҳга бўлинади:

  1. Техник ечим ўрнатилган даражасини ўрнатиш.

  2. Патент эгасининг ҳуқуқий доирасини ўрнатиш.

  3. Патент эгасининг реализация қилиш ҳуқуқий шароитларини ўрнатиш.




    1. Техник ечим даражаси ўрнатиши одатда фойдали модел ва экспертиза талабномасига асосан хамда илмий тадқиқот режаси ва конструктив лойиҳа ишлари асосида ўтказилади. Қидирув, ҳужжатлар бўйича 7-10 йил мобайнида ўтказилади, чунки бу муддат ичида тез ривожланаѐтган техника соҳасида асосий техник ечимлар янгиланиши рўй беради. Қидирувни ўтказишда ва уни долзарблигини аниқлашда берилаѐтган аризанинг кўпгина биринчи ҳужжати топилиши билан чегараланади, бу берилаѐтган ариза билан таққосланади, чунки техник ечим ихтиро деб тан олинмаслигига етарли бўлади, агарда қидирув чегараланган муддат ичида керакли ҳужжат топилмаса ўрганилаѐтган аризага нисбатан у янада чуқурроқ қидирувга нисбатан ўрганилади ва техник сатҳни ўрнатади.

Қидирувда долзарбликни аниқлашда аризага илова қилинган чизма ва схемалар катта аҳамиятга эга.

    1. Патент эгасининг ҳуқуқий доирасини ўрнатиш фамилия ѐки патент эгасининг номи, аризачининг маълум бўлган ҳужжат рақамини қидирув йўли билан амалга оширилади. Бунинг учун даврий нашрлардан фойдаланилади. Субъект ҳуқуқини аниқлагандан сўнг, унга тегишли бўлган асосий, қўшимча, боғлиқ узайтирилган блок патентлар аниқланади, агар патентлар эгаси патентпул ва картель таркибида бўлса. Кўпинча бу ишлар вақт бўйича ҳуқуқларини ўрнатади, яъни бу патент муддати, одатда бу тозалик экспертизаси ўтказиш вақтида амалга оширилади ва патент бериш вақтида ҳуқуқий доирани белгилайди. Бунда патентнинг (ўртача 7-8 йил) муддатини ҳисога олиш керак, бу давр анча кичик, қонунда белгиланган даврга нисбатан (15-20 йил), чунки техниканинг тез ривожланиш даврида ихтиро ўзининг тижорат нархини йўқотади.

    2. Патент эгасининг реализация қилиш ҳуқуқий шароитларини ўрнатиш – бу эксперт иқтисодиѐти ва патент – лицензия операцияси билан чамбарчас боғлиқ. Қидирув ҳуқуқ даражасини ўрнатиш ва патент бериш одатда шартнома тузишдан ва лицензияни сотишдан олдин белгиланади.

Ихтироларни сотилиш шартларини белгилаш учун суд даъволарига тортилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар муҳим бўлиб, шу билан бирга параллел рақобат қилувчи патентлар тўғрисида техника объектиниг патент муҳофазасининг даражаси тўғрисидаги маълумотлар муҳимдир.
Қидирувнинг асосий турларига қуйидагилар киради:

  1. Тематик (предметли)

  2. Номма-ном қидирув – хужжатларнинг (рақами) сони бўйича рақамли қидирув, шу билан бирга саналар бўйича қидирув, муҳимлиги, нашр қилинган санаси бўйича ва бошқа ҳужжатларнинг тури бўйича (муаллифлик ҳуқуқи тўғрисида ҳужжат ва б.).

Тематик қидирув – бу асосий ва жуда кўп тарқалган қидирув жараѐни бўлиб ҳисобланади. Бу қидирув воситаларини ишлатишда бир неча қоидалардан фойдаланиш лозим:
шу давлатда ихтирони муҳофазасини таъминлаш учун патент идораси томонидан қўлланиладиган қидирув воситаларидан фойдаланиш лозим;
муаллифлик гувоҳномаси (патент) бериш мақсадида олиб бориладиган тематик қидирувда дунѐда янгилик яратилдими ѐки йўқми деб талабномани текшириб бўлгандан кейин, миллий қидирув воситалари билан бир қаторда халқаро қидирув воситаларини ҳам ишлатиш лозим;
патентга протест келтириш учун олиб бориладиган тематик қидирувда ѐрдамчи қидирув жараѐнларини ишлатиш лозим.
Олдинги бўлимларда баѐн этилганидек, патент қатъий чегараланган ҳудудларда амал қилади. Шунинг учун ихтирони (шунингдек саноат мулкининг бошқа объекларини) хорижда ҳимоя қилиш учун хорижий патентлашни амалга ошириш, яъни уларни бошқа давлатларда патентлаш зарур.
Хорижий патентлаш, қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
1. Товар ва технологиялар экспортини ҳимоя қилиш учун. Экспорт мамлакатида патентлаш экспорт қилувчи фирмага ушбу бозорни ўз товар (буюм)лари билан мустаҳкам эгаллашини таъминлайди. Одатда, ихтиро ѐки саноат намунаси ўз аксини топган буюмларнинг сотилиши бошланишидан олдин у ерда аналог патентлар мавжудлиги, бозор бўшлигини аниқлаш учун патент тадқиқотлари ўтказилади. Бу тадқикотларнинг натижаларига қараб патентлар учун тегишли талабномалар берилади. Агар патент (ѐки патентлар) олинса, ушбу экспорт қилувчи учун тегишли буюмлар, ускуналар ва бошқа товарларни тўсиқсиз етказиб бериш таъминланади, рақобатчилар учун эса бозор ѐпик бўлади.
Товарнинг уч ажралмас таркибий қисми: ички моҳияти (ихтиро учун патентни ҳимоя қилади); ташқи кўриниши ѐки дизайн (саноат намунаси учун патент); шунингдек савдо имижи (рўйхатга олинган товар белгиси) ҳимояланган товар муваффақиятли экспорт қилиниши мумкин.

  1. Лицензияларни бошқа фирмаларга сотиш учун. Бу мақсадда патентлаш фирма экспортга товарлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун ўз ишлаб чиқариш ресурсларига ѐки маҳсулот сотиладиган мамлакатда қўшма

корхона очиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда амалга оширилади. Бунда ихтиро юқори потенциал тижорат қийматига эга ва хорижий фирмалар ундан фойдаланиш учун лицензияни сотиб олишга тайѐр бўлиши мумкин.
Ихтироларни хорижий муҳофазалашни ташкил қилишда иккита умум қабул қилинган ѐндашув мавжуд.

    1. Ихтироларнинг патент ҳимояси.

    2. Уларни тижорат сири, "ноу-хау" сифатида сақлаб қолиш.

Шак-шубхасиз, пухта ташкил этилгал патент ҳимояси ихтироларни ҳимоя қилишнинг энг ишончли усули ҳисобланади. Лекин "ноу-
хау"нинг сақланиб қолиниши қуйидаги вазиятларда иқтисодий жиҳатдан мақбул бўлиши мумкин:

  1. Ихтиро таркиби якуний маҳсулотни таҳлил қилиш йўли билан ишончли аниқланиши мумкин бўлмаган кимѐвий модда ҳисобланади. Бундай ҳолатда ахборотнинг ихтиѐрий очилиши мақсадга мувофиқ эмас, чунки қонунни бузганларни аниқлаш қийин бўлади. Бундай "ноу-хау"дан фойдаланишнинг ѐрқин мисоли ўз ичимлигининг сирини 100 йилдан ошиши (аниқроғи-1886 йилдан) вақтдан бери маҳфий сақлаѐтган "Кока- Кола" фирмаси ҳисобланади;

"Ноу-хау"нинг моҳияти ишлаб чиқариш сирлари, чунончи, муайян режимлар, параметрлар, фойдаланиладиган моддалар ва ҳар қандай маҳсулотни тайѐрлашнинг бошқа технологик нозик жиҳатлари ҳисобланади. "Ноу-хау"нинг ушбу тури жаҳон амалиѐтида жуда кенг қўлланилади ва одатда, бундай "ноу-хау"лар ўзига хос патентланган ихтироларга маҳфий илова ҳисобланади.
Кесишувчи лицензиялар (кросс-лицензиялар) – турли патент эгаларининг бир бирларига ўзаро патент ҳуқуқларини бериши, қачонки улар ўзаро ҳуқуқларини бузмасдан ишлаб чиқариш ѐки тижорат фаолиятини амалга ошира олмасалар. Кесишувчи лицензияларга шунингдек бир патент эгаси томонидан иккинчи патент эгасига, у ўз патентидан фойдалана олиши учун бир томонлама бериладиган лицензиялар ҳам киради.
Мажбурий лицензиялар – патент эгаси ўзининг патент объектидан фойдаланмаса ѐки етарли даражада фойдаланмаса ва унга лицензия сотишдан бош тортган ҳолларида давлат патент идоралари томонидан манфаатдор шахсларга бериладиган патентланган ихтиро, фойдали модел, саноат намунасидан фойдаланиш учун рухсатнома. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ мазкур муддат уч йилни ташкил этади ва бу муддат тугаши билан ушбу патентланган саноат мулки объектидан фойдаланишни хоҳловчи ва фойдаланишга тайѐр ҳар қандай шахс, патент эгаси лицензия шартномаси тузишдан бош тортган тақдирда, ўзига мажбурий номутлақ лицензия беришни сўраб судга илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.
Очиқ лицензиялар – патент эгасининг расмий мурожати бўйича лицензия келишувига асосан ҳар қандай мунфаатдор шахсга патентланган объектдан фойдаланиш учун ҳуқуқ бериш. Бу ҳолда бундай очиқ лицензияни сотиб олишни хоҳловчи шахс патент эгаси билан тўлов тўғрисидаги шартнома ѐки номутлақ лицензия бериш тўғрисида шартнома тузиши лозим.
Мажбурловчи лицензиялар – ҳусусий интеллектуал мулкдан (ХИМ) фойдаланиш учун унинг эгасининг розилигисиз мамлакатнинг мудофааси ва миллий хавфсизлиги мақсадида ҳукумат қарори билан бериладиган рухсатнома. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ бундай қарорни Вазирлар Маҳкамаси қабул қилиши мумкин, бунда патент эгасига компенсацияга тенг бўлган тўловлар кўзда тутилган.
Сублицензиялар – лицензиар билан келишилган ҳолда ҳамда лицензиат билан лицензиар ўртасидаги асосий лицензия шартномасидаги қоидаларига мувофиқ лицензиат томонидан учинчи шахсга ХИМдан фойдаланиш учун рухсатнома берилиши.
Бу гуруҳга ―берилаѐтган ҳуқуқлар хажмига кўра‖ қуйидаги лицензиялар киради:
номутлақ (оддий), у бўйича лицензиар ўзида лицензия предметидан фойдаланиш ҳамда лицензияни бошқа шахсларга бериш ҳуқуқини сақлаган ҳолда лицензиатга белгиланган шартларда ва ҳудудда, белгиланган вақт мобайнида лицензия объектидан фойдаланиш ҳуқуқини беради;
мутлақ, лицензиатга берилмаган қисмига ҳуқуқни сақлаб қолган ҳолда лицензия предметига белгиланган чегарада мутлақ ҳуқуқ берилиши;
тўлиқ, фақат саноат мулки объектларига берилади, ҳимоя ҳужжати амал қилишининг тўлиқ муддатига, ҳудудни чекламаган ҳолда лицензиатга барча ҳуқуқлар берилади.

Лицензия шартномаси ѐки лицензия – савдо битимини билдириб, у бўйича лицензиар (сотувчи) лицензиатга (харидорга) ўзаро келишилган тижорат шартларида ХИМ( хусусий интеллектуал мулк)дан фойдаланиш ҳуқуқини беради, бунда материал объектлар берилмайди, балки мутлоқ ҳуқуқлар савдоси кетади. Лицензияларнинг бозор товарлари сифатидаги хусусияти шундан иборатки, бунда буюмлар (материал объектлар) савдоси эмас, балки интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқлар савдоси амалга ошади.


Лицензия моҳияти тавсифидан шу келиб чиқадики, лицензия шартномасини тузиш учун биринчи ўринда лицензиарда лицензия предметига бўлган мутлоқ мулкий ҳуқуқ бўлиши ва ушбу ҳуқуқ ҳақиқий ҳимояловчи ҳужжатлар (ихтиро патентлари, саноат намуналари, савдо белгиларини рўйхатдат ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома ва ҳ.к.) билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Лицензия предмети сифатида патент билан ҳимояланмаган ХИМлар ҳам бўлиши мумкин, мисол учун ноу-хау (тижорат сирлари). Бу ҳолда мулкдорнинг мутлоқ ҳуқуқи рақобатчилардан сир сақлашга асосланади, бу сир сақланиши лицензия шартларига мувофиқ лицензиар ўзига олган мажбуриятлари билан таъминланади. Одатда ―ноу-хау‖ савдоси патентланган ихтирога қўшимча сифатида бўлади.
Жаҳон амалиѐтида лицензия шартномалари одатда лицензия предмети, лицензия тури, берилаѐтган ҳуқуқлар ҳажми, субъектлар мақоми ва улар ўртасидаги муносабатлар тавсифи каби жиддий хусусиятлардан келиб чиқиб табақалашади.
―Лицензия предмети бўйича‖ гуруҳига ихтиро, товар белгиси, саноат намунаси,
―ноу-хау‖, фойдали модел, селекцион ютуқлар, ЭҲМ, маълумотлар базаси учун дастурлар ва ИМС топологиялари лицензиялари киради.
―Турлари бўйича‖ гуруҳига лицензияларнинг қуйидаги катерогиялари киради:
соф лицензиялар, уларда ХИМдан фойдаланиш ҳуқуқлари бошқа битимлар таркибига киритилмасдан, мустақил лицензия шартномаси асосида берилади;
қўшимча лицензиялар, уларда ХИМга лицензия асосий битимга илова сифатида ѐки шу битим бўйича контрактнинг алоҳида бўлими сифатида
бўлади. Бундай битимларга бутловчи асбоб-ускуналарни етказиб бериш, ишлаб чиқариш кооперацияси, қўшма корхоналар тузиш ва ҳоказолар киради;
қайтариладиган лицензиялар, бу бўйича лицензиат томонидан асосий лицензия шартномаси бўйича бирламчи олинган билимлар асосида яратилган техника объекти ѐки технологиядан фойдаланиш учун лицензиарга ҳуқуқ берилади. Бундай ҳолатларни олдини олиш учун, лицензия шартномасига техник такомиллаштириш ва янги патентларни назарда тутувчи бандлар киритилиши муҳимдир;
―Реклама‖ бўлими лицензиат лицензия бўйича маҳсулотларда ва бошқа реклама материалларида маҳсулот лицензиарнинг лицензияси асосида ишлаб чиқарилишини кўрсатиб ўтиши шартлигини назарда тутади.
―Берилаѐтлан ҳуқуқлар ҳимояси‖ бўлимида қайси томон патент божини тўлаши белгиланади.
―Лицензиянинг амал қилиш муддати‖ бўлимида лицензия битимининг амал қилиш муддати, битимни чўзиш ѐки олинган мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун уни бекор қилиш ва ҳоказолар аниқланади.
―Зиддиятларни бартараф этиш‖ бўлимида арбитражда зиддиятларни бартараф этиш тартиби, шартномани бекор қилиш шартлари, форс-мажор ҳолатлар аниқланади.
Лицензия битими ―Бошқа шартлар‖ бўлими билан якунланади, бунда битимнинг расмий шартлари айтиб ўтилади.
Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ лицензия битимининг ҳақиқийлиги шарти бўлиб уни Ўзбекистон Республикаси Патент идорасида рўйхатга олиш ҳисобланади.


ХУЛОСА
Талабнома берувчи патент учун талабномани тайѐрлашда ихтиронинг қайси қисмини патентлаш, қайси бирини эса тижорат сири сифатида сақлаб колишни танлашдаги оқилона мувозанатга ҳар доим риоя қилиши керак.
Янги ихтироларнинг тез-тез пайдо бўлиши, демак, рақобат курашининг кучайиши фан-техника ривожининг ҳозирги замондаги ўзига хос
ҳусусияти ҳисобланади. Шу муносабат билан талабнома берувчи (ихтирочи ѐки унинг иш берувчиси ҳисобланадиган фирма) олдида турган асосий вазифа рақобатчиларни ортда қолдириш мақсадида патентлаш учун зарур барча жараѐнларни пухта, тез ва аниқ амалга оширишдан иборат.
Дунѐнинг ихтиѐрий мамлакатида патентлаш муайян расмий талабларга бўйсунади ва қуйидаги иш турларини ўз ичига олади:

  1. Аввало, Ўзбекистон Республикаси патенти (ѐки дастлабки патенти)ни олиш учун талабнома берилиши керак. Бу қоида миллий хавфсизлик талаблари билан боғлиқ. Хорижий патентлашни талабнома берилгандан бошлаб уч ойдан кейин бошлаш мумкин ва бунинг учун ҳеч қандай рухсатнома талаб қилинмайди.

  2. Деярли барча хорижий патент идоралари (Ўзбекистон тегишли иккиѐқлама битимлар имзоланган мамлакатлар, масалан, Россия бундан истисно) хорижий талабнома берувчилардан талабномаларни бевосита қабул қилмайди.

Талабнома бериш ва патент олиш ва уни кучда сақлаб қолиш бўйича барча ишларни фақат ушбу мамлакатларнинг расмий патент вакиллари орқали юритиш мумкин.
Бундай талаблар ҳар бир мамлакатда талабномаларни тузиш ва бериш қоидалари ўзига хос хусусиятларга эгалигидан келиб чиққан. Малакали мутахассислар орқали иш юритиш талабнома берувчиларнинг талабномаларни тўғри расмийлаштиришга имкон беради, бу ушбу мамлакат Патент идорасининг ишини осонлаштиради, демак талабнома берувчи учун ҳам фойдали бўлади, яъни талабномаларни кўриб чиқиш муддатлари қисқаради, расмий сўровномалар бўлмайди ва ҳоказо. Шунинг учун талабнома берувчи ишланмасини патентлаш кўзда тутилган ҳар бир мамлакатда ўзи учун ишончнома бўйича унинг номидан иш кўрадиган ва Патент идораси билан иш юритадиган патент вакилини тан олиши лозим. Одатда, рўйхатга олинган патент вакилларининг рўйхати патент идоралари томонидан расмий патент бюллетенларида мунтазам нашр қилинади, шунингдек уларни турли патент маълумотлар базасидан, Интернетдан топиш мумкин, нашр қилинган патентлар таҳлилидан ҳамда хорижий "ҳамкасблар" билан алоқалари мавжуд Ўзбекистоннинг патент вакиллари орқали муайян вакил ва унинг иши тўғрисида ахборот олиш мумкин ва ҳоказо.

  1. Талабнома материалларини патент олиш учун талабнома берилаѐтган мамлакатнинг тилига таржима қилиш ҳамда ўша давлатнинг миллий патент қонунчилигига мувофиқ талабнома ҳужжатлари (ариза, тавсиф, формула,

чизма ва бошқалар)ни тайѐрлаш учинчи босқич ҳисобланади. Таржима ва ҳужжатларни тайѐрлаш ишларини, одатда, патент вакилларининг ўзи бажаради. Албатта, агар талабнома берувчи зарур малакага эга бўлса, у бу ҳужжатларни ўзи мустақил равишда тайѐрлаши мумкин, бу патент вакилининг ишини осонлаштиради, лекин унинг ўрнини боса олмайди;

  1. Талаб қилинаѐтган ҳужжатлар (талабнома берувчининг ишончномаси

бўйича иш юритувчи) патент вакили томонидан тайѐрланганидан кейин тегишли мамлакатнинг патент идорасига талабнома берилади. Бунда талабнома берувчи патент вакилининг хизматлари учун белгиланган миллий патент божлари ва гононарларини тўлаши керак. Патент божларининг ҳажми ҳар бир давлатда тегишли меъѐрий ҳужжатлар билан белгиланади, патент вакилининг гонорарлари эса, одатда, келишув асосида бажарилган ишлар хажмига қараб аниқланади. Бир мамлакатда ихтиро учун талабнома берувчининг ўртача харажатлари бир неча минг долларни ташкил қилиши мумкин.
Кўриниб турибдики, бир неча мамлакатда патентлаш анча молиявий харажатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин, бунда бир вақтнинг ўзида патентни олиш (талабнома берилаѐтган ихтиронинг патентга лаѐқатлилик мезонларига мос келиши)га ва ихтиронинг тижорат жиҳатидан аҳамиятга эга бўлишига қатъий кафолатлар мавжуд бўлмайди. Шу муносабат билан хорижий патентлаш тартибларини тўғри танлаш алоҳида аҳамият касб этади.
Талабнома берувчи (маҳсулотни экспорт қилувчи)нинг стратегик манфаатларидан келиб чиққан ҳолда патентлаш тактикасини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:

  1. Алохида мамлакатларда танлаб патентлаш. Агар маҳсулотни бир неча муайян мамлакатга экспорт қилиш (ѐки лицензияни сотиш) режалаштирилган бўлса, масалан, маҳсулот юқори технологик ускуна, махсус агрегат, станок ва ҳоказо бўлса, бундай тактика қўлланилади.

  2. Минтақавий патентлаш. Яъни ихтиро ягона сотиш бозоридан иборат бутун географик минтақада патентланади. Масалан, муайян минтақада фойдаланилиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ихтиролар (машиналар, ўғитлар ва ҳоказо) ва бошқалар учун минтақавий ҳимоя зарурдир.

  3. Халқаро миқѐсда кенг патентлаш. Мамлакатлар сони кўпинча 5-10 та ва ундан кўпни ташкил қилади. Одатда, халқаро миқѐсда кенг истеъмол товарларига тегишли ихтиролар патентланади. Масалан, тиш пасталари, кир ювиш кукунлари, соқол олиш асбоблари, маиший электротехника ва ҳоказо.

Download 134.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling