ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА
ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН ДАВЛАТ ЧЕТ ТИЛЛАРИ ИНСТИТУТИ
“ТИЛ ВА АДАБИЁТ,
ЧЕТ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШНИНГ
ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАРИ”
мавзуидаги халқаро талабалар
анжумани
Халқаро талабалар анжуманининг илмий йўналишлари:
Тил ва адабиёт, тил назарияси муаммолари;
Чет тилларда маданиятлараро мулоқотни ўргатишнинг долзарб масалалари;
Чет тиллар ўқитишнинг долзарб муаммолари ва
таълимда инновацион
технологиялар;
Чет тилларни ўқитишга бўлган замонавий ёндашувлар;
Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
муаммолари.
Мақолаларга қўйиладиган талаблар:
Ҳажми тўлиқ 5-6 бет, 1,5 интервалда (чапдан 2 см, юқоридан 2 см,
қуйидан 2 см, ўнг томондан 1,5 см, варақ бичими А4 форматда),
MicrosoftWord муҳарририда,
матнлар Times New Roman, 14 ўлчамли шрифтда.
Мавзу бош ҳарфларда қорайтирилиб, варақнинг ўртасига ёзилади, кейинги
қаторларга муаллифнинг исми-шарифи, таълим оладиган ўқув юртининг тўлиқ
номи, м а қ о л а н и н г т е г и ш л и шўъбаси кўрсатилади.
Мақолада албатта жадвал(чизма ёки расм)лар манбалари аниқ
кўрсатилиши, қисқартма сўзларга изоҳ берилиши лозим. Мақола
ичидаги
ҳаволалар “[1]” каби тартибда белгиланади. Мақола сўнгида фойдаланилган
адабиётлар фойдаланиш кетма-кетлиги бўйича ёзилиши керак.
Тўплам таҳририяти мақола матнини қисқартириш, қисман
тузатиш
киритиш, шўъбаларга жойлаштириш ҳуқуқига эга.
Расмлар *.jpg ёки *.bmp график редакторида бажарилиши лозим;
Мақола ўзбек, рус, инглиз, немис ва француз тилларида, 1 нусхада қоғоз
ёки электрон вариантларда 2023 йил 10 майга қадар шўъбалар бўйича қабул
қилинади.
Иштирокчилар мақолаларни қуйидаги электрон почта ва телеграм канали орқали
жўнатишлари мумкин:
info@namsifl.uz
; https://t.me/+fvkGgAwoov9jNWVi
Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган, ўз вақтида топширилмаган,
камчиликлари мавжуд бўлган илмий мақолалар тўпламга киритилмайди.
Халқаро талабалар тўплами электрон шаклда нашр этилади ва институт сайтига
жойлаштирилади.