Ташвиқот нуқтаи назари халқ таълими ходимларининг психологик билимлардан фойдаланишни назарда тутади. Бу йўналишда асосий ҳаракатлантирувчи шахслар бўлиб, педагоглар, методистлар, дидактлар майдонга чиқади. - Ташвиқот нуқтаи назари халқ таълими ходимларининг психологик билимлардан фойдаланишни назарда тутади. Бу йўналишда асосий ҳаракатлантирувчи шахслар бўлиб, педагоглар, методистлар, дидактлар майдонга чиқади.
- Хизматнинг амалий нуқтаи назарини мактаб психологлари амалга оширадилар, уларнинг вазифаси - у ёки бу аниқ вазифани ҳал қилиш учун ота-оналар, ўқитувчилар, синф жамоаси, болалар билан иш олиб боришдан иборат.
- Ҳозирги босқичда психологик хизмат фаолиятининг 2 йўналиши: долзарб ва келажак йўналишлари мавжуд. Долзарб йўналиш ўқувчилар таълим тарбиясидаги қийинчиликлар, улар хулқ-атворидаги, мулоқотдаги ва шахси шаклланишидаги бузилишлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилган.
Психологик хизмат хақида низом . - Психологик хизмат хақида Низом 6 бўлимдан иборат. Улар:
- Умумий қоидалар.
- Психопрофилактик ишлар.
- Психодиагностик ишлар
- Ривожлантирувчи ва коррекцион ишлар.
- Психологнинг маслаҳат бериш ишлари.
- Психологик хизмат ходимларининг масъулияти акс этган.
Умумий қоидалар қуйидаги бандларни ўз ичига олган. - Умумий қоидалар қуйидаги бандларни ўз ичига олган.
- Психологик хизмат халқ таълими ва олий ўрта махсус таълим тизимининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
- Психологик хизмат мутахассислари барча муаммоларни ҳал қилишда ҳар қайси шахснинг /педагог, ўқувчи, талаба, ота-она/ манфаати ва унинг ҳар томонлама гармоник ривожланишидан келиб чиққан ҳолда ёндашади.
- Психологик хизмат мутахассислари ўз фаолиятиларини тиббиёт ходимлари, дефектологик хизмат, муҳофаза қилиш ташкилотлари, муайян комиссиялар, балоғатга етмаган ўсмирлар инспекцияси, ота-оналар қўмитаси, ишлаб чиқариш жамоаси, жамоатчилик билан узвий алоқада амалга оширадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |