Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Download 32.78 Kb.
|
Boshqaruv.Kurs ishi taqdimot
Психолог ўқитувчилар ва ўқувчилар билан шахсий алоқа ўрнатмайди. Натижада ўқувчилар ва ўқитувчилар экспериментал тадқиқотларда иштирок этишдан қоча бошлайдилар, чунки улар буларнинг бари ўқувчиларга ёки мактаб маъмуриятига кераклигини тушунадилар. Улар: «Биз инсон сифатида психологга керак эмасмиз. Биз унга фақат эксперимент ўтказиш учун керакмиз»,- дея бошлайдилар. Кейин нима бўлиши мумкин? Охирида психолог бу мактабдан кетади, эксперимент ўтказишга қулайроқ бошқа мактабни излайди: унинг фаолияти кенгайиб боради, мактаблар бўйича қиёсий таҳлил қилиш учун имкониятлар кенгаяди. Мактабга қандай психолог кераклиги хақидаги савол ҳамон очиқ қолмоқда.
Мактабга экспериментатор-психолог ишлаш учун келди. У ўзининг «ишчи муаммосини» танлайди, тадқиқот обеъктини аниқлайди, экперимент ташкил қилади, мураккаб диагностик методикаларни ва бошқа методикаларини қўллайди, экспериментал материал йиғади, уларни қайта ишлайди ва психологик журналга мақола ёзади. Кўпинча ўқувчилар ва ўқитувчилар иштирок этган татқиқот ишлари ҳақида маълумот берилмайди. Агар психолог экспериментатор тадқиқот натижалари бўйича мактабда маъруза қилса-да, кўпроқ «тараққиёт даражалари, тадқиқот методлари», «коррекцион боғланишлар» ҳақида тўхталиб ўтади. Бундай таҳлилда ўқитувчилар ўзлари ҳақида ҳеч нарса билиб олмайдилар, ўзларини «тажриба ўтказувчи қуёнлар» сифатида фойдаланганликларини ҳис қиладилар.
Download 32.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling