Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


-расм. Дунё бўйича тасдиқланган газ захиралари динамикаси


Download 253.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana17.06.2023
Hajmi253.59 Kb.
#1521912
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ДУНЁ ВА ЎЗБЕКИСТОН ЭНЕРГИЯ БАЛАНСИ ДИНАМИКАСИ

2-расм. Дунё бўйича тасдиқланган газ захиралари динамикаси 
Ушбу давр мобайнида дунёни газ қазиб олиш билан таъминланганлик 
кўрсаткичи 58,7 йилдан (1995 й.) 73,8 йилга (2010 й.) ортди. Бу кўрсаткич 
дунё газ саноатини узоқ муддатга газни олинадиган захиралари билан 
таъминланганлигини кўрсатмоқда. 
Дунё бўйича кўмир қазиб олиш 4,5 млрд.т ни ташкил этади. 1998 
йилгача тасдиқланган олиниши мумкин бўлган кўмир захиралари дунё 
бўйича 984 млрд.т деб баҳоланган, жумладан қўнғир кўмир – 475 ва 
тошкўмир – 509 млрд.т. 
Дунёдаги баҳоланган кўмир захираларининг 2/3 қисмидан ортиғи 6 та 
давлат ҳудудидаги конларда жамланган: АҚШ – 24,4 %, Росия – 20,3 %, 
Хитой – 11,6 %, Австралия – 9,2 %, Индонезия – 3,3 %, Канада – 0,9 % [15, 
16, 17]. 
Кўмирдан фойдаланишда асосий муаммолар, конларни уларни 
истеъмол қилувчи марказлардан узоқ масофаларда жойлашганлиги, 
таркибида олтингугурт ва кулнинг кўплиги билан боғлиқ экологик 
муаммолар, ҳамда фойдалилик даражасидаги ҳаражатларни ортиб бориши, 
кўмирдан фойдаланиш ҳам маҳаллий, ҳам ўлкавий ва дунё миқёсидаги 
экологик муаммолар сабабчиларидан биридир. Кўмирни ёнишида атроф-
муҳитга углерод оксиди, олтингугурт, азот, фторлардан ташқари, яна 
металлар – қўрғошин, симоб, маргумиш, уран, кадмий, ҳамда кул ва чанглар 
ташланади. Шу сабабли кўмирдан фойдаланиш истиқболлари кўп жиҳатдан 
атроф-муҳитга 
ташланаётган 
чиқиндиларни 
камайтирувчи 
янги 
технологияларни яратиш билан боғлиқ. 
Дунё кўмирнинг тасдиқланган олинадиган захиралари бўйича, нефть ва 
газга нисбатан анча кўп, 200 йилдан ортиқ таъминланган. 
128
138
148
158
168
178
188
198
208
218
1990
1995
2000
2005
2010
2015
Та
сд
иқ
ла
нг
ан
га
з з
ах
ир
ал
ар
и,
тр
лн

3
Йиллар



Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики нефть, газ 
ва кўмир захиралари дунёнинг турли ўлкаларида ва давлатларида бир хил 
тақсимланмаган. Шу сабабли фақат айрим давлатлар дунёда нефть, газ ва 
кўмир қазиб олиш суръатларига таъсир этиш имкониятига эга. Нефть, газ ва 
кўмирни эса деярли дунёнинг ҳамма давлатлари истеъмол қилади. 
Ҳозирги углеводород қазиб чиқариш суръатларида саноат тоифасидаги 
қидирув қилинган углеводород захиралари Республикамиз истеъмол қилиш 
талабини газ бўйича 32 йилга, суюқ углеводородлар бўйича 33 йилга 
таъминлаб беради [9, 10].
Кенг миқёсда кўрилаётган тадбирлар Ўзбекистон кўмир саноатини 
сифат жиҳатидан янги ривожланиш даражасига кўтарилишига ва уни экспорт 
имкониятларини ошириш имконини беради. “Ўзбеккўмир” ОАЖ 2020 
йилгача кўмир қазиб олишни 18 млн.т га етказиши режа қилинган. 2016 
йилгача Янги-Ангрен ИЭС даги қозонларда кўмирни йил бўйи ёқишга 
ўтказиш ва Ангрен кесимини модернизация қилиш инвестицион лойиҳаси 
тузилиб, натижада кўмирни қазиб чиқариш, ортиш ва ташиш ҳажми йилига 
5,1 млн.т га етказилади. Бу лойиҳа Ўзбекистон ёқилғи-энергетика балансида 
кўмир улушини ошириб йилига 825 млн.м
3
табиий газни тежаш имконини 
беради. “Шаргунькўмир” ОАЖ модернизация ишлари натижасида 900 минг 
тонна кўмир қазиб чиқариш таъминланади. Бундан ташқари Фарғона 
водийсидаги, башоратли захиралари 117 млн.т бўлган, кўмир конини ишга 
тушириш лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда [12]. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистон разведка қилинган 1 млрд.832млн.800 минг 
тонна кўмир захираларига эга. Ундан разведка қилинган қўнғир кўмир 
захиралари 1 млрд.786млн.500 минг тонна, тошкўмир эса – 46 млн.300 минг 
тоннани ташкил этади. Башорат қилинган ресурслар эса 323 млн.т дан ортиқ 
деб ҳисобланмоқда. Ҳозирги вақтда кўмир қазиб чиқариш Ўзбекистоннинг 
учта конида амалга оширилмоқда, улар Ангрен қўнғир кўмир кони ва 
Шаргун ва Бойсун тошкўмир конларидир. 2016 йилда Ўзбекистонда кўмир 
қазиб чиқаришни 6,4 млн.т га етказиш ва 2012 йилга нисбатан 2 маротаба 
ошириш режалаштирилган. [13]. 
Ватанимиз 
энергетика 
секторида 
кўмир 
улушини 
ошириш 
муҳимлигини ҳисобга олиб “Ўзбеккўмир” ОАЖ янги замонавий 
технологиялар қўлламоқда, бор қувватларни модернизация қилишга, 
технологик янгилашга ва кенгайтиришга йўналтирилган бир қатор 
инвестицион лойиҳаларни амалга оширмоқда [14]. 
Олимларнинг баҳолашларига кўра сайёрамиздаги осон ва ҳозирги 
вақтдаги фойдалилик даражасидаги ҳаражатларда олинадиган нефть 
захиралари 510 млрд.т га тенг. Ҳозирги вақтгача қазиб олинган нефть 
миқдори 174 млрд.т ни, тасдиқланган олиниши мумкин бўлган захиралари 
эса 200 млрд.т ни ташкил этади. Демак, ҳали очилиши кутилаётган конларда 
136 млрд.т олинадиган нефть захиралари бор. 
Дунёда 1300 яқин чўкинди ҳавзалар маълум бўлиб, уларнинг ярми 
нефтга истиқболлилиги ва қазиб олиниши осон ва арзон захираларга эга 



эканлиги исботланган. [11]. Қолган 650 чўкинди ҳавзаларнинг ярми нисбатан 
муфассал ўрганилган, қолганларида қидирув ишлари тўлиқ олиб борилмаган. 
Масалан, Арктика ости ҳақида жуда маълумотлар кам, аммо кўплаб 
олимларнинг башоратига кўра очилиши кутилаётган углеводород 
захираларнинг деярли 25 % шу ерда жамланган. 
Яна бир муаммо, тасдиқланган олинадиган нефть захираларини 
ҳисоблашда, қатламларни нефть бера олиш коэффициенти дунё бўйича 
ўртача 30-35 % ни ташкил этади. Демак ҳозирги кунгача ўзлаштирилган 
технологиялар билан ишлатишда конлардаги геологик захираларнинг 65-70 
% қолиб кетмоқда. Шу сабабли, конлардаги захираларни тўлароқ қазиб олиш 
кўп давлатларда нефть соҳасининг устувор йўналиши деб қаралмоқда. 
Масалан, АҚШ мутахассислари қатламларни нефть бера олиш 
коэффициентини ўртача катталигини амалда 0,5, назарий жиҳатдан эса 0,6 га 
етказиш имкони бор деб ҳисобламоқдалар. Бу эса тасдиқланган олинадиган 
нефть захираларини деярли 2 маротаба ортишига олиб келади. 
Албатда, келажакда янги очиладиган углеводород конларининг 
геологик-физик шароитларини мураккаблашуви сабабли нефть ва газ қазиб 
олиш суръатлари уларни тасдиқланган олинадиган захираларини ортиб 
бориш суръатларидан катта бўлади. Аммо, на яқин ва на узоқ келажакда дунё 
аҳолиси нисбатан қазиб олиниши осон ва арзон углеводород энергия 
манбаларисиз қолмайди. 
Бундай углеводород захиралари ўрнини секин-аста ноъананавий 
углеводород энергия манбалари (оғир ва ўта оғир нефтлар, битумлар, нефтли 
сланецлар, газ гидратлари, сувда эриган газлар, кўмир қатламларидаги газлар 
ва бошқа турлари) ва муқобил энергия манбалари эгаллаб боради. 
Россия фанлар академиясининг (РФА) энергетика тадқиқотлари 
директори А.А. Макаровнинг хулосаларига кўра ер қаъридан иқтисодий 
олиш мумкин бўлган дунёдаги нефть захираларининг 33 %, газнинг – 14 %, 
ураннинг – 9 % ва кўмирнинг атиги 4 % қазиб олинган.
Дунё бўйича нефть ва газнинг олинадиган захираларини динамикасини 
қуришда О. Виноградовнинг [1], А. Кожубаевнинг [2], А.А. Макаровнинг [3], 
А.М. Карасевич ва Е.В. Крейниннинг [4] ва бошқа манбаларда [5-8] 
келтирилган маълумотлардан фойдаланилди. 
Маълумотларда нефть баррелда берилган, уни тоннага ўтказиш учун 
бир баррель 159 литр, нефтнинг ўртача зичлиги 855 кг/м
3
ва бир тонна нефть 
7,3 баррель деб қабул қилинди. Шу сабабли келтирилган маълумотлар бошқа 
манбалардан бир оз фарқ қилиши мумкин. 

Download 253.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling