Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Анъанавий энергия манбаларининг баҳоланган захиралари


Download 253.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana17.06.2023
Hajmi253.59 Kb.
#1521912
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ДУНЁ ВА ЎЗБЕКИСТОН ЭНЕРГИЯ БАЛАНСИ ДИНАМИКАСИ

1.1. Анъанавий энергия манбаларининг баҳоланган захиралари 
Анъанавий энергия манбаларига замонавий технологиялар билан 
ўзлаштирилиши (қазиб олиниши) иқтисодий самарадор бўлган нефть, газ ва 
кўмир киритилади. Ҳозирги кунда ушбу уч энергия манбаси дунё энергия 
балансини асосини ташкил этади. 
Ҳозирги вақтдаги нефть, газ ва кўмир қазиб олиш суръатларида 
уларнинг захиралари билан неча йилга таъминланганмиз деган саволга жавоб 
олиш учун уларнинг тасдиқланган захиралари динамикасини кўриб чиқамиз. 
Дунё бўйича тасдиқланган олинадиган нефть захираларини 1980-2010 
йиллар давомидаги ўзгариш динамикаси 1-расмда келтирилган. Ундан 
кўриниб турибдики ушбу давр мобайнида йиллик нефть олиш 2,9 млрд.т дан 
3,5 млрд.т ошганлигига қарамасдан тасдиқланган олинадиган нефть 
захираларини 90,9 млрд.т дан 200,2 млрд.т гача, 2 маротабадан ортиқ 
оширишга эришилган. Бу тасдиқланган олинадиган нефть захираларининг 
(2010 й. – 200,2 млрд.т) 84,62 % бор йўғи 10 та давлат ҳудудидаги конларда 



жамланган: Саудия Арабстони – 17,69 %; Россия – 12,09 %; Канада – 
11,89 %; Эрон – 9,34 %; Ироқ – 7,80 %; Қувайт – 6,90 %; Венесуэла – 6,75 %; 
БАА – 6,65 %; Ливия – 3,00 %; Нигерия – 2,55 %. 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки ушбу давр мобайнида (1980-2010 
йиллар) тасдиқланган олинадиган нефть захиралари билан таъминланганлик 
кўрсаткичи дунё бўйича 30,8 йилдан 57,1 йилга ортди. Агар оҳирги йилларда 
(2011-2013 йиллар) Венесуэлада янги очилган конлар ҳисобига тасдиқланган 
олинадиган нефть захираларини 13,5 млрд. т дан 37 млрд.т гача 
оширганлигини, Африка қитъаси шельфларини, ҳамда Арктика қитъасини 
нефтгазга истиқболлигини инобатга олсак, дунё нефть саноати узоқ муддатга 
нефть захиралари билан таъминланган. 
1-расм. Дунё бўйича тасдиқланган олинадиган нефть захиралари 
динамикаси 
Худди шундай аҳвол газ саноатига ҳам таълуқли. Деярли худди шу 
давр мобайнида дунёда газ қазиб олиш ҳажми 10 маротабага ортди – 192 
млрд.м
3
дан (1950 й.) 2 трлн.м
3
гача (1990 й.). Ҳозирги вақтда (2010 й.) дунё 
бўйича 100 дан ортиқ давлатларда 2,8 трлн.м
3
газ қазиб олинмоқда. Унинг 
72,98 % 12 давлатдаги конлардан қазиб олинмоқда: АҚШ – 21,15 %; Россия – 
21,14 %; Норвегия – 5,41 %; Эрон – 3,62 %; Жазоир – 2,97 %; Хитой – 2,96 %; 
Қатар – 2,66 %; Саудия Арабстони – 2,59 %; Голландия – 2,46 %; Индонезия 
– 2,41 %; Буюк Британия – 2,21 %. 
1995-2010 
йиллар даврида дунё бўйича тасдиқланган газ 
захираларининг динамикаси 2-расмда келтирилган. Ушбу давр мобайнида 
дунё бўйича тасдиқланган газ захиралари 135,9 трлн.м
3
дан 208,4 трлн.м
3
га 
ортган. Бу тасдиқланган газ захираларининг 77,73 % 10 давлатлардаги 
конларда жамланган: Россия – 25,54%; Эрон – 15,98%; Қатар – 13,63%;
Туркманистон – 4,01%; Саудия Арабстони – 3,96%; АҚШ – 3,69%; БАА – 
3,26%; Нигерия – 2,78%; Венесуэла – 2,67%; Жазоир -2,41%. 




Download 253.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling