Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


 –расм. Дунёда нефть қазиб олиш динамикаси


Download 253.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/12
Sana17.06.2023
Hajmi253.59 Kb.
#1521912
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ДУНЁ ВА ЎЗБЕКИСТОН ЭНЕРГИЯ БАЛАНСИ ДИНАМИКАСИ

6 –расм. Дунёда нефть қазиб олиш динамикаси 
 
 
 
 
 
 
 


13 
Дунёнинг турли регионларида ва давлатларида нефтъ истеъмолининг 
2025 йилгача башорати (млн.т) 
Регион, давлат 
2015й. 
2020й. 
2025й. 
Ўртача ўсиш, 
% 
Шимолий Америка  
АҚШ 
Канада 
Мексика 
1460 
1210 
125 
125 
1555 
1290 
125 
140 
1645 
1365 
130 
150 
1,4 
1,3 
1,6 
2,2 
Ғарбий Европа 
715 
720 
745 
0,5 
Шарқий Европа 
90 
95 
105 
1,7 
МДҲ 
Россия 
Бошқа давлатлар 
245 
155 
90 
260 
165 
95 
275 
175 
100 
1,6 
1,4 
1,9 
Осиё-тинч 
океан 
региони 
Япония 
Австралия ва Янги  
Зелландия 
Хитой  
Ҳиндистон 
Жанубий Корея 
Бошқа давлатлар 
1655 
270 
65 
535 
185 
140 
460 
1830 
270 
70 
615 
210 
145 
520 
2020 
265 
75 
710 
245 
145 
580 
2,8 

1,8 
4,5 
3,5 
1,2 
3,2 
Яқин Шарқ 
400 
430 
460 
2,1 
Африка 
215 
230 
245 
2,6 
Лотин Америкаси 
Бразилия 
Бошқа давлатлар 
390 
140 
250 
425 
160 
265 
465 
185 
280 
2,6 
2,3 
2,8 
Дунё бўйича жами 
5170 
5545 
5960 
1,9 
Жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики яқин келажакда 
дунёнинг ҳамма давлатларида нефть истеъмоли ортиб боради. Нефть 
истеъмолининг энг катта ўсиши Хитой (4,5 %) ва Ҳиндистонда (3,5 %), енг 
кичик ўсиш эса ривожланган АҚШ (1,3 %), Россия (1,4 %), Япония (0 %), 
Жанубий Корея (1,2 %), ҳамда Ғарбий Европа давлатларида (0,5 %) башорат 
қилинган. 2025 йилгача дунё бўйича нефть истеъмолини ўртача ўсиши 1,9 % 
га тенг деб баҳоланган. 
Ўзбекистон нефтъ саноати 120 йилдан ортиқ тарихга эга. Тарих 
манбаларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида нефтъ узоқ ўтмишдан маълум. 
Милоддан аввалги IV асрда Искандар Зулқарнайн ва унинг лашкарлари 
Марказий Осиё ҳудудида қора мой учратганлари ҳақида маълумотлар қолган.


14 
1917 йилга қадар Ўзбекистон ҳудудида нефтъ конларини қидириш ва 
ишлатиш билан саноқли шахсий корхона ва артеллар шуғулланган. 1980-
1983 йилларда Фарғона водийсидаги Қамишбоши номли майдонда чуқурлиги 
20-30 метрли 4 та қудуқ қазилган. Баъзи маълумотларга кўра, бу қудуқлардан 
кунига 5-10 тоннагача нефтъ қазиб олинган. 
1898 йилда мухандис С.А. Ковалевский бошчилигидаги бир гуруҳ 
тадбиркорлар машҳур геолог-палеонтолог Г.Д. Романовский тавсияларига 
кўра Чимиён, Ёрқутан (Фарғона водийси) қишлоқлари атрофида нефтъ 
конларини қидиришга киришишди. 1901 йилда Мойлисой майдонида 
қазилаётган қудуқ 278 метр чуқурликка етганда нефть қатлами очилиб, 
кунига қарийб 130 тонна нефтъ отилиб чиқа бошлаган. Мазкур кон асосида 
1904 йилда «Чимиён нефть жамияти» тузилган. Нефтдан олинган керосин ва 
қолдиқ қора мой Ўрта Осиё, Афғонистон ва Хитой бозорларида сотилган. 
Сурхондарё вилоятида 1935 йил Ховдог, 1939 йил Кокойти конлари 
очилиб ушбу ўлкани ҳам нефтга истиқболлиги тасдиқланди. 1939-1945 
йилларда Фарғона водийсида кўп қатламли нефтъ ва газнефтъ конлари 
очилиб ишлатишга туширилди. 1955-1956 йилларда Джарқақ, Қороулбозор 
ва Газли конлари очилиб, уларда нефть уюмлари борлиги аниқланди ва 
Ғарбий Ўзбекистон (Қашқадарё ва Бухора вилоятлари) худудлари ҳам нефтга 
истиқболлиги тасдиқланди. 01.01.2013 йилгача Ўзбекистоннинг нефтли 
худудларида нефтъ уюмлари бўлган 121 та кон очилган. 
Ўзбекистонда йиллик нефть, конденсат ва суюқ углеводородлар қазиб 
чиқариш динамикаси 1960-2014 йиллар учун қуйидаги расмда келтирилган. 
Ундан кўриниб турибдики, мустақиллик йилларида Республикамизда 
углеводород қазиб чиқариш узоқ муддат давомида ортиб борган. Максимал 
йиллик нефть қазиб олишга 1995 й. (5144 минг.т) ва суюқ углеводородлар 
қазиб олишга 1999 й. (8083 минг.т) эришилган. 
Аммо, кейинги йилларда Ўзбекистонда суюқ углеводородлар 
(нефтъ+конденсат) қазиб олиш миқдорини пасайиб бориш тенденцияси 
кузатилмоқда. Масалан, 2011й., 2012й. ва 2013й. суюқ углеводородлар қазиб 
олиш миқдори мос равишда 3737, 3337, ва 3167 минг т. ни ташкил этди. 


15 

Download 253.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling