Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


 –расм. Дунёда газ қазиб олиш динамикаси


Download 253.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/12
Sana17.06.2023
Hajmi253.59 Kb.
#1521912
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ДУНЁ ВА ЎЗБЕКИСТОН ЭНЕРГИЯ БАЛАНСИ ДИНАМИКАСИ

 
10 –расм. Дунёда газ қазиб олиш динамикаси 
 
 
2,25
2,35
2,45
2,55
2,65
2,75
2,85
2,95
1993
1998
2003
2008
2013
Й
ил
ли
к 
га
з 
қа
зи
б 
ол
иш
д
ин
ами
ка
си

тр
лн

3
Йиллар


18 
Дунёнинг турли регионларида ва давлатларида газ истеъмолининг 2025 
йилгача башорати (млрд. м
3

Регион, давлат 
2015й. 
2020й. 
2025й. Ўртача ўсиш, % 
Шимолий Америка
АҚШ 
Канада 
Мексика 
974 
792 
120 
62 
1053 
851 
129 
73 
1081 
865 
132 
84 
1,4 
1,3 
1,6 
2,2 
Ғарбий Европа 
532 
571 
627 
0,5 
Шарқий Европа 
129 
146 
162 
1,7 
МДҲ 
Россия 
Бошқа давлатлар 
812 
501 
311 
868 
546 
322 
932 
580 
353 
1,6 
1,4 
1,9 
Осиё-тинч океан региони 
Япония 
Австралия ва Янги
Зелландия 
Хитой
Ҳиндистон 
Жанубий Корея 
Бошқа давлатлар 
510 
95 
39 
95 
50 
39 
190 
596 
101 
39 
118 
64 
45 
230 
731 
106 
45 
182 
78 
53 
266 
3,6 
1,5 
1,6 
7,6 
5,1 
3,8 
2,9 
Яқин Шарқ 
353 
406 
465 
3,1 
Африка 
115 
137 
168 
4,1 
Лотин Америкаси 
Бразилия 
Бошқа давлатлар 
157 
36 
121 
182 
48 
134 
210 
59 
151 
3,2 
6,4 
2,4 
Дунё бўйича жами 
3581 
3959 
4376 
2,3 
Жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики яқин келажакда 
дунёнинг ҳамма давлатларида газ истеъмоли ортиб боради. Газ 
истеъмолининг энг катта ўсиши Хитой (7,6 %) ва Ҳиндистонда (5,1 %), энг 
кичик ўсиш эса ривожланган АҚШ (1,4 %), Япония (1,5 %), Ғарбий Европа 
давлатларида (0,5 %) башорат қилинган. 2025 йилгача дунё бўйича газ 
истеъмолини ўртача ўсиши 2,3 % га тенг деб баҳоланган. 
Ўзбекистон газ саноати дунё газ саноатига ва республикамиз нефть 
саноатига нисбатан қисқа тарихга эга. 
Ўзбекистонда геологик ва геофизик изланишлар кучайиши билан 1951 
йилда нефть ва газ уюмлари тўпланишига геологик тузилиши мойил 
майдонларни аниқлаш мақсадида структура бурғ қудуқларини бурғилаш 
бошланди. 1953 йилда Сеталантепа майдонида структура бурғ қудуқларидан 
бирида очиқ газ фаввораси олинди, бу ушбу майдонда ва Бухоро 


19 
вилоятининг бошқа райионларида чуқур қидирув бурғилашга асос бўлиб 
хизмат қилди. 
1956-1957 йилларда Джарқақ, Саритош, Тошқудуқ, Газли ва 
Қоровулбозор майдонларида газ уюмлари очилди. Ушбу конлар асосида 
Ўзбекистоннинг газ саноати ташкил этилди. Республиканинг газ захиралари 
730 млрд.м
3
га етди. Газ захиралари 500 млрд.м
3
ортиқ ноёб Газли конининг 
очилиши алоҳида аҳамиятга эга бўлди. 
Косон гуруҳи (Джарқоқ, Саритош, Қоровулбозор) газ захиралари 
асосида диаметри 500 мм бўлган “Джарқоқ-Тошкет” газ қувури қурилди ва 
Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятларини газ билан таъминлаш амалга 
оширилди. Газли конининг йирик газ захираларидан фойдаланиш учун 
узунлиги 2000 км ва диаметри 1020 мм бўлган “Газли-Урал” магистрал газ 
қувури ётқизилди. 
Ўзбекистон газ саноати тарихидаги катта воқеалардан бири 
Қорақалпоғистондаги Устюрт кенгликларини ўзлаштириш ҳисобланади. 
1960 йилдан Устюрт платосининг шимолий қисмидаги Тернь-Қудуқ, 
Бай-Терек, Чурук ҳамда марказий қисмидаги Кокпахти, Шохпахти, Косқудуқ 
ва Борса-Келмас майдонларида чуқурлиги 2766 м дан 3200 м гача бўлган 15 
та қидирув қудуқлари бурғиланди.
Бухоро-Хива нефтгазли вилоят ҳудудида 40 дан ортиқ майдонлар 
қидирувга киритилди, аввал санаб ўтилган конлардан ташқари яна 17 та газ 
ва газнефть конлари очилди. Шулар жумласида Жанубий Муборак, 
Хожихайрам, Учқир ва Янгиқазган газ конлари.
Қашқадарё вилоятида янги очилган Ўртабулоқ, Денгизкўл, Хаузак, 
Зеварди, Қултоқ, Памук, Алан, Қоранум, Самантепа, Шимолий ва Жанубий 
Муборак, Умид, Янги ва бошқа конлардан газ қазиб чиқариш бошланди. 
Янги очилган конларнинг табиий гази юқори олтингугуртли 
ҳисобланади. Газли конининг олтингугуртсиз гази захираларининг камайиб 
бориши натижасида тезлик билан олтингугуртсиз ва олтингугуртли газларни 
қазиб чиқаришни ташкил этиш, бунинг учун эса табиий газни 
олтингугуртдан тозалаш мақсадида газни қайта тайёрлаш заводини қуриш 
зарурияти юзага келди. 1972 йилда Ўзбекистонда газни қайта тайёрлашга 
асос солган Муборак газни қайта ишлаш заводининг биринчи навбати ишга 
туширилди. 
Мустақилликнинг биринчи кунларидан нефтгаз соҳасида янги хаёт 
бошланди. 1992 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов 
соҳанинг стратегик вазифаларини белгилаб берди: 
- Республиканинг ёқилғи мустақиллигини таъминлаш мақсадида нефть ва газ 
конденсати қазиб чиқаришни жиддий ошириш; 


20 
- чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини дунё стандартлари даражасига 
етказиш мақсадида нефть ва конденсатни қайта ишлаш технологик 
жараёнларини чуқурлаштириш; 
- Ўзбекистон нефтгаз соҳасининг ишончли хом-ашё базасини таъминлаш 
мақсадида янги конларни очиш ҳисобига углеводород (аввалам бор суюқ 
углеводород) захираларини орттириш. 
1997 йили Кокдумалоқ конида суюқ углеводородларни максимал қазиб 
олиш имконини берувчи “сайклинг-жарён” усули қўлланилди, бунинг учун 
АҚШ нинг “Дрессер-Рэнд” компанияси ишлаб чиқарган компрессор 
агрегатлар билан жихозланган компрессор станцияси ишга туширилди. 
Республика аҳолисини газ билан таъминлашни яхшилаш ва газни 
етказиб бериш тармоқларидан оқилона фойдаланиш учун АҚШ нинг “BSI 
Индастриз” компанияси билан ҳамкорликда Ходжаобод ер ости газ омбори 
қуриб ишга туширилди. Бу объектда ҳам АҚШ нинг “Дрессер-Рэнд” 
компаниясининг компрессор агрегатларидан фойдаланилди. 
“Ўзбекнефтгаз” МХК томонидан чет эл инвесторларини жалб қилиш ва 
янги ишлаб чикариш қувватларини яратиш бўйича ер қаърини қидирув 
қилишга (янги геофизик аппаратларини ва бурғилаш ускуналарини харид 
қилиш), нефть ва газ қазиб чиқаришда (янги конларни ишлатишга тушириш, 
Кокдумалоқ конида комперессор станциясини қурилиши ва бошқалар), 
табиий газни сақлаш ва етказиб беришда (газ қувурлари ва ер ости 
омборларини қурилиши), нефть ва газни қайта ишлашда (Бухоро нефтни 
қайта ишлаш заводини қурилиши, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини 
реконструкцияси), суюқ газ ишлаб чиқаришда (Шўртанда УПБС ни 
қурилиши) катта ишлар амалга оширилди. 
2001 йили полиэтилен, конденсат, суюлтирилган газ, бензин ва 
олтингугурт ишлаб чиқарувчи Ўрта Осиёда энг йирик Шўртан газкимё 
комплекси ишга туширилди. Бу лойиҳа “АББ Луимус Глобал” (АҚШ), 
“Мицуи”, “Тойо инжиниринг”, “Нишо Иваи” (Япония) ва “АББ Соими” 
(Италия) компаниялари консорциуми томонидан амалга оширилди. Бу газ 
кимё комплекси йилига 5,2 млн.тонна шартли ёқилғини қайта ишлашга ва 
125 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Илғор 
технологияларни қўллаш ҳисобига республикада суюлтирилган газ ишлаб 
чиқариш 2 маротаба ошди.
Газ соҳаси узунлиги 13 минг км дан ортиқ магистрал газ қувурларига 
эга. Газни узатиш тармоғида эса 331 та газ тақсимлаш станцияси ва умумий 
қуввати 1829 МВт бўлган 25 та газ компрессор станциялари мавжуд. 
Республикамиз нефтгаз саноати ҳаётида “Туркманистон – Ўзбекистон – 
Қозоғистон – Хитой” диаметри 1067 мм бўлган янги трансмиллий магистрал 


21 
газўтказгичини ўтказилиши муҳим воқеа бўлди. Лойиҳага кўра унинг 
умумий узунлиги 7000 км тенг. Жумладан газ ўтказиш магистрал газ 
қувурининг 180 км Туркманистон, 530 км Ўзбекистон, 1300 км Қозоғистон ва 
4500 км дан ортиғи Хитой ҳудудидан ўтади. Бу лойиҳанинг умумий қиймати 
20 млрд.долл. га тенг деб баҳоланган. Газ ўтказиш магистрал қувурининг 
йиллик қуввати 40 млрд.м
3

Мустақиллик йилларида ўтказилган геологик қидирув ишлари 
натижасида Бухоро-Хива ва Сурхондарё регионларини нефть ва газга юқори 
истиқболлиги тасдиқланди. Устюртда Сургил, Шарқий Бердах, Учсай йирик 
газ конлари очилиб, бу регион ҳам углеводород хом-ашё захираларига 
бойлиги аниқланди. 
Устюртдаги 
янги 
очилган 
конларни 
захиралари 
асосида 
“Ўзбекнефтгаз” МХК Жанубий Корея компаниялари Консорциуми билан 
хамкорликда Устюрт газкимё комплекси қуриш лойиҳаси амалга ошира 
бошлади. 
2012 йилнинг декабрида “Project Finance International 2012 Year Book” 
нашриёти “Нефть ва газкимё соҳасидаги йил шартномаси” йўналишида 
“Сургил кони асосида Устюрт газкимё компаниясини қуриш” лойиҳасини 
ғолиб деб эълон қилди. Бу мукофот Ўзбекистонни йирик инвестицион 
лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кенглигини, лойиҳани 
ноёблигини ва замонавийлигини тан олиниши бўлди. 
Ўзбекистонда нефть ва газ конларини очишга қаратилган геология ва 
қидирув ишлари натижасида республикамизнинг нефтгазли ўлкаларида 
01.01.2013 йил санасигача 243 та нефть ва газ конлари очилган. Жумладан
мустақиллик йилларида (1991-2012 йиллар) 110 та углеводород конлари 
очилган. Очилган 243 та углеводород хом-ашё конларининг 191 тасида озод 
газ уюмлари, 121 тасида нефть уюмлари ва 157 тасида конденсат бор. 
Очилган конларнинг 104 таси ишлатишга туширилган, 79 таси ишлатишга 
тайёрланган ёки вақтинча консервацияда, 60 тасида қидирув ишлари давом 
эттирилмоқда . 
Ҳозирги кунда ишлатилаётган конларда газ заҳираларининг 69 % 
жамланган бўлиб, унинг 79 % “Ўзбекнефтгаз” МҲК, 21 % эса қўшма 
корхоналар ишлатаётган конларга тўғри келади. “Ўзбекнефтгаз” МҲК ўз 
балансидаги конлардан йилига захираларни 5,5 %, қўшма корхоналар эса 
2,7 % олмоқда. 
Газ захираларини қолган 31 % ҳали ишлашга киритилмаган 
(консервациядаги) конларда жамланган. Ишлашга киритилмаган конлардаги 
захираларнинг 23 % “Ўзбекнефтгаз” МҲК, 53 % ООО “ЛУОК”, 22 % 


22 
“Petronas” ва 2 % бошқа чет эл компанияларига қарашли конларда 
жамланган. 
Газ қазиб чиқариш билан шуғулланаётган Республикамиз ва хорижий 
(қўшма) корхоналар улуши қуйидагича тақсимланган: 
- “Муборакнефтгаз” УШК – 46,2 %; 
- “Шўртаннефтгаз” УШК - 23,5 %; 
- “Устюртгаз” УШК - 3,7 %; 
- “Газлинефтгазқазибчиқариш” - 0,5 %; 
- “Андижоннефть” ОАЖ - 0,03 %; 
- “Зарубежнефтгаз Газпром” МЧЖ - 0,5 %; 
- “Ҳисорнефтгаз” ҚК - 2,0 %; 
- “ЛУОК” МЧЖ - 8,1 %; 
- “Узтрансгаз” АК - 1,6 %; 
- “Узкоргазкемикал” ҚК - 0,4 %; 
- “Кокдумалоқгаз” ҚК - 9,6 %; 
Жами - 100 %. 
Ҳозирги кунда Республикамизда қазиб олинаётган табиий газни 88 % 
ва суюқ углеводородларни 92 % Қашқадарё вилояти худудида жойлашган 
конларга тўғри келади. 
Ўзбекистонда йиллик газ қазиб чиқариш динамикаси 1960-2014 йиллар 
учун қуйидаги расмда келтирилган. Ундан кўриниб турибдики, мустақиллик 
йилларида Республикамизда газ қазиб чиқариш узоқ муддат давомида ортиб 
борган. Максимал йиллик газ қазиб олишга 2008 й. (68,321 млрд.м
3

эришилган. 
Шуни алоҳида кўрсатиб ўтиш лозимки газ ва газконденсат конларида 
амалга оширалаётган модернизация ва янги технологияларни қўллаш 
жараёнлари ўз самарасини бера бошлади. Масалан, 2014 йилда амалга 
оширилган геологик-техник тадбирлар ҳисобига 5 369, 5 млн м
3
газ қазиб 
олинди, бу жами қазиб олинган газни 9,4% ни ташкил этади. 


23 

Download 253.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling