13
Дунёнинг турли регионларида ва давлатларида нефтъ истеъмолининг
2025 йилгача башорати (млн.т)
Регион, давлат
2015й.
2020й.
2025й.
Ўртача ўсиш,
%
Шимолий Америка
АҚШ
Канада
Мексика
1460
1210
125
125
1555
1290
125
140
1645
1365
130
150
1,4
1,3
1,6
2,2
Ғарбий Европа
715
720
745
0,5
Шарқий Европа
90
95
105
1,7
МДҲ
Россия
Бошқа давлатлар
245
155
90
260
165
95
275
175
100
1,6
1,4
1,9
Осиё-тинч
океан
региони
Япония
Австралия ва Янги
Зелландия
Хитой
Ҳиндистон
Жанубий Корея
Бошқа давлатлар
1655
270
65
535
185
140
460
1830
270
70
615
210
145
520
2020
265
75
710
245
145
580
2,8
0
1,8
4,5
3,5
1,2
3,2
Яқин Шарқ
400
430
460
2,1
Африка
215
230
245
2,6
Лотин Америкаси
Бразилия
Бошқа давлатлар
390
140
250
425
160
265
465
185
280
2,6
2,3
2,8
Дунё бўйича жами
5170
5545
5960
1,9
Жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики яқин
келажакда
дунёнинг ҳамма давлатларида нефть истеъмоли ортиб боради. Нефть
истеъмолининг энг катта ўсиши Хитой (4,5 %) ва Ҳиндистонда (3,5 %), енг
кичик ўсиш эса ривожланган АҚШ (1,3 %), Россия (1,4 %), Япония (0 %),
Жанубий Корея (1,2 %), ҳамда Ғарбий Европа давлатларида (0,5 %) башорат
қилинган. 2025 йилгача дунё бўйича нефть истеъмолини ўртача ўсиши 1,9 %
га тенг деб баҳоланган.
Ўзбекистон нефтъ саноати 120 йилдан ортиқ тарихга эга.
Тарих
манбаларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида нефтъ узоқ ўтмишдан маълум.
Милоддан аввалги IV асрда Искандар Зулқарнайн ва унинг лашкарлари
Марказий Осиё ҳудудида қора мой учратганлари ҳақида маълумотлар қолган.
14
1917 йилга қадар Ўзбекистон ҳудудида нефтъ конларини қидириш ва
ишлатиш билан саноқли шахсий корхона ва артеллар шуғулланган. 1980-
1983 йилларда Фарғона водийсидаги Қамишбоши номли майдонда чуқурлиги
20-30 метрли 4 та қудуқ қазилган. Баъзи маълумотларга кўра, бу қудуқлардан
кунига 5-10 тоннагача нефтъ қазиб олинган.
1898 йилда мухандис С.А. Ковалевский бошчилигидаги бир гуруҳ
тадбиркорлар машҳур геолог-палеонтолог Г.Д.
Романовский тавсияларига
кўра Чимиён, Ёрқутан (Фарғона водийси) қишлоқлари атрофида нефтъ
конларини қидиришга киришишди. 1901
йилда Мойлисой майдонида
қазилаётган қудуқ 278 метр чуқурликка етганда нефть қатлами очилиб,
кунига қарийб 130 тонна нефтъ отилиб чиқа бошлаган. Мазкур кон асосида
1904 йилда «Чимиён нефть жамияти» тузилган. Нефтдан олинган керосин ва
қолдиқ қора мой Ўрта Осиё, Афғонистон ва Хитой бозорларида сотилган.
Сурхондарё вилоятида 1935
йил Ховдог, 1939 йил Кокойти конлари
очилиб ушбу ўлкани ҳам нефтга истиқболлиги тасдиқланди. 1939-1945
йилларда Фарғона водийсида кўп қатламли
нефтъ ва газнефтъ конлари
очилиб ишлатишга туширилди. 1955-1956 йилларда Джарқақ, Қороулбозор
ва Газли конлари очилиб, уларда нефть уюмлари борлиги аниқланди ва
Ғарбий Ўзбекистон (Қашқадарё ва Бухора вилоятлари) худудлари ҳам нефтга
истиқболлиги тасдиқланди. 01.01.2013 йилгача Ўзбекистоннинг нефтли
худудларида нефтъ уюмлари бўлган 121 та кон очилган.
Ўзбекистонда йиллик нефть, конденсат ва суюқ углеводородлар қазиб
чиқариш динамикаси 1960-2014 йиллар учун қуйидаги расмда келтирилган.
Ундан кўриниб
турибдики, мустақиллик йилларида Республикамизда
углеводород қазиб чиқариш узоқ муддат давомида ортиб борган.
Максимал
йиллик нефть қазиб олишга 1995 й. (5144 минг.т) ва суюқ
углеводородлар
қазиб олишга 1999 й. (8083 минг.т) эришилган.
Аммо, кейинги йилларда Ўзбекистонда суюқ углеводородлар
(нефтъ+конденсат) қазиб олиш миқдорини пасайиб бориш тенденцияси
кузатилмоқда. Масалан, 2011й., 2012й. ва 2013й. суюқ углеводородлар қазиб
олиш миқдори мос равишда 3737, 3337, ва 3167 минг т. ни ташкил этди.