Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


 –расм. Энергия манбаларининг дунё энергия балансидаги улушини


Download 253.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/12
Sana17.06.2023
Hajmi253.59 Kb.
#1521912
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ДУНЁ ВА ЎЗБЕКИСТОН ЭНЕРГИЯ БАЛАНСИ ДИНАМИКАСИ

3 –расм. Энергия манбаларининг дунё энергия балансидаги улушини 
ўзгариш динамикаси 
 
Динамикадан кўриниб турибдики 1850 йилгача дунё энергия баланси 
асосини фақат икки энергия манбаи – ўтин (82%) ва кўмир (18%) ташкил 
этган. Нефть (0,5%) ва газнинг (0,2%) дунё энергия балансидаги улуши 1870 
йилдан келтирила бошланган. Ваҳоланки, дунё газ саноатини бошланиши 
АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги Фредонияда 1821 йилда, нефть саноатини 
эса 1857 йилда Руминияда бурғиланган қудуқлар деб ҳисобланади. 
Кўмирнинг дунё энергия манбаидаги энг катта – максимал улуши 1910 йилга 
тўғри келиб, 76,4% га етган. Ушбу йилда қолган энергия манбаларини
улуши қуйидагича: нефть – 4%, газ – 2%, гидроэнергия – 0,6% ва ўтинники 
17% гача камайган. 
1950 йилдан бошлаб атом энергияси (1%) ва 2000 йилдан эса қайта 
тикланувчан энергия манбалари (ҚТЭМ) – 0,5% кўрсатила бошлаган. 
Ҳозирги кунда (маълумотлар 2010 йил учун) дунё энергия баланси 
асосини нефть (42,5%), кўмир (21%) ва газ (22,5%) ташкил этади. Қолган 
энергия манбаларининг улуши эса атом энергияси (6,5%), ўтин (4%), 
гидроэнергия (2,5%), ҚТЭМ (1%) га тенг. 


10 
4 –расм. Дунё энергия баланси структураси 
British Petroleum компанияси келтирган маълумотларга кўра 2013 
йилда Ўзбекистонда 47,8 млн. ТНЭ тенг бирламчи энергия манбалари 
истеъмол қилинган ва турли энергия манбалари бўйича қуйидагича 
тақсимланган: табиий газ – 40,7 млн. ТНЭ; нефть – 3,3 млн. ТНЭ; кўмир – 1,2 
млн. ТНЭ ва гидроэнергетика – 2,6 млн. ТНЭ. 
Халқаро энергетика агентлигининг статистик маълумотларига кўра 
2012 йилда Ўзбекистонда жами 56,75 млн. ТНЭ миқдорида бирламчи энергия 
манбалари ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг 48,28 млн. ТНЭ ички 
эҳтиёжларга сарф қилинган. 
Ўзбекистонда бирламчи энергия манбаларидан фойдаланиш 

Download 253.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling