Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Download 253.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/12
Sana17.06.2023
Hajmi253.59 Kb.
#1521912
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ДУНЁ ВА ЎЗБЕКИСТОН ЭНЕРГИЯ БАЛАНСИ ДИНАМИКАСИ

 
 
2. Дунё ва Ўзбекистон энергия балансида турли энергия манбаларининг 
улуши 
Инсонлар табиат яратган энергия манбаларидан қадим ўтмишдан 
фойдаланиб келганлар. Ушбу йўналишдаги олим ва мутахассисларнинг 
ишларини, ҳамда энергетика муаммолари билан шуғулланувчи дунёдаги 



ташкилотларнинг статистик маълумотлари таҳлили, дунёда турли энергия 
манбаларидан фойдаланиш ҳақидаги маълумотлар 1850 йилдан бошлаб 
нисбатан ишончли олиб борилаётганлигини кўрсатмоқда. 
Турли кўринишдаги ёқилғиларни таққослаш учун ҳозирги вақтда 
асосан “Бир тонна шартли ёқилғи” (ТШЁ) ва “Бир тонна нефть эквиваленти” 
(ТНЭ) бирликларидан фойдаланилади. 
Халқаро Энергетика Агентлиги (International Energy Agency), Дунё 
банки (World Bank), Бутун Дунё энергетика кенгаши (World Energy Council), 
Европа иқтисодий комиссиясининг энергетика бўйича қўмитаси системаси 
таҳлили институти (Вена) маълумотлари асосида турли энергия манбаларини 
ТШЁга ўтказиш учун қуйидаги коэффициентлар қабул қилинди: бир тонна 
нефть – 1,4; 1000 м
3
табиий газ – 1,215; 1 тонна тошкўмир – 0,75; 1тонна 
қўнғир кўмир – 0,536; 1 тонна ўтин – 0,348; 1000 киловатт-соат иссиқлик 
энергияси – 0,086; 10,034 Гкал – 1; 1 тонна суюлтирилган газ – 1,096. 
Ҳаммага маълум, собиқ иттифоқ ҳудудидаги давлатларда нефть ва 
конденсатнинг миқдори оғирлик ўлчов бирлигида (тоннада), АҚШ, Канада, 
Ғарбий Европа ва айрим бошқа давлатларда эса ҳажм бирлигида (баррелда) 
ўлчаш қабул қилинган, ҳамда нефть деганда суюқ углеводородлар 
(нефть+конденсат) тушунилади. Шу сабабли нефть деганда нефть ва 
конденсатни қазиб олиш ва уларнинг жами захиралари тушунилади. Нефтни 
ҳажм бирлигидан оғирлик бирлигига ўтказиш учун эса 1 баррель – 159 литр, 
нефть ва конденсатнинг ўртача зичлиги – 855 кг/м
3
, 1 тона нефть ва 
конденсат 7,3 баррелга тенг деб қабул қилинди. 
Дунёда турли энергия манбаларидан фойдаланиш ҳақидаги 
маълумотларни таҳлили 

3-18

натижасида қурилган энергия манбаларининг 
дунё энергия балансидаги улушини 1850-2013 йиллардаги ўзгариш 
динамикаси қуйидаги расмда келтирилган. 




Download 253.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling