Бошқалари турли даражадаги ўз бошқарувига эга ва Буюк Британияга
халқаро алоқалар ва ҳимоя бўйича қарам.
Британ
парламент
тизими
кўплаб собиқ колониялар учун ҳукумат бошқаруви турига
айланди. Англия қонунчилиги эса уларнинг
юридик тизимларига катта
таъсир қилди. Британ олий апелляцион суди ҳозиргача
Кариб
денгизи
ва
Тинч океанида
жойлашган собиқ
колониаларнинг олий суди
ҳисобланади. Инглиз тили 400 млн. киши
учун она тили саналади,
қарийб 1 млрд. одам эса инглиз тилида
хорижий тил сифатида
гапиради. Британ миссионерлари англикан черковини барча
қитъаларга тарқатишган. Қишлоқ хўжалигидамамлакатдаги меҳнатга
қобилиятли аҳолининг 2 % гина банд. Бирлашган Қироллик қишлоқ
хўжалиги интенсивлик, маҳсулдорлик ва механизациялашувнинг юксак
даражаси билан ажралиб туради. У мамлакатнинг озиқ-овқатга бўлган
эҳтиёжининг 75 %ини таъминлайди. Бирлашган Қиролликнинг асосий
тармоғи — чорвачилик. Бирлашган Қиролликда 12 млн. қорамол, 7,5
млн. чўчқа, 41,5 млн. қўй, 131 млн. парранда бор. Деҳқончилиқда
асосий экин — ғалла. Қанд лавлаги, картошка ҳам экилади.
Сабзавотчилик, боғдорчилик, гулчилик ривожланган. Шимолий денгиз
ва Атлантика океанида балиқ овланади.
Фойдаланилган адабиётлар.
1.
https://data.worldbank.org/country
2.
https:
//data.macrotrends.net/country