Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти маркетинг кафедраси


Download 0.65 Mb.
bet11/12
Sana17.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1532671
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
HamidKI

Таҳдидлар:
- Об-ҳавонинг кескин ўзгариши;
- Сотув ҳажмининг камайиши;
- Шароблар бозорига кичик ишлаб чиқарувчиларнинг кириб келиш хавфи;
- Шароблар бозорининг кенгайиши алкоголи ичимликларнинг рақобати шароб истеъмол қилиш ҳажмини қисқаришига олиб келиши мумкии. Ароқни кўпроқ истеъмол қилганлар ҳам шароб бозорига салбий таъсир кўрсатади.
- Корхонада чиқараётган маҳсулот маркаларининг эскириши, яъни янги таклифлар вужудга келиш хавфи;
- Сиёсий ва иқтисодий ривожланиш узумзорларни камайишига олиб келиши, яъни қишлоқ хўжаликда ишлаб чиқариш таркибини ўзгариши.
Шуни кайд қилиш зарурки имконият ва хавф-хатарлар Узвинсаноатхолдингга қарашли “Боғизоғон вино” шароб ишлаб чикариш корхонаси ҳам махсус стратегиясини танлагандан сўнг амалга ошириши мумкин, кучли ва заиф томонлари ҳам маълум ҳаракатлар режалаштирилганда рўёбга чиқаради.
Хозирда Узвинсаноатхолдингга қарашли “Боғизоғон вино” ўзига солинадиган тахдидларни бартараф этишга ҳаракат қилиб, камчиликларини енгилишга жиддий қарамоқда. Бунинг учун эса албатта маркетинг фаолиятини яхши ташкил этиш керак. Бунда бозорни тўлиқ ўрганиб, товар ва нарх сиёсатини тўғри белгилаш жуда муҳимдир.


Х У Л О С А
Миллий корхоналарнинг бозор муносабатларига мослашишни таъминлаш зарурати уларда илмий асосланган маркетинг фаолиятини ташкил этилишини талаб қилади. Бундай зарурат Ўзбекистоннинг ички бозорида рақобатнинг кучайиши ва ташқи бозорга чиқиш имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш маркетинг тамойилларини, фаолиятининг барча томонларига жорий килиш билан боғлиқ. Ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида олиб борилган изланишларимиз куйидаги хулосаларга келишга асос бўлди:

  • Ҳозирги кунда маркетинг стратегияси энг самарали ва зарур иқтисодий фаолият турли бўлиб, барча бозор жараёнлари у орқали амалга оширилади, у ҳам ишлаб чиқарувчиларга, ҳам истеъмолчиларга катта имкониятлар яратади. Унинг ёрдамида маҳсулотлар нархи, уларнинг жойлашуви, миқдори, талаб ва таклиф ва бошқа бир қанча омиллар ҳақида жуда кўп маълумотлар олиш мумкин бўлади;

  • Узбекистонда бозор муносабатларига ўтиш даврида иқтисодиётимизни ривожлантиришда, энг зарур бўлган омил ишлаб чиқаришии кенгайтириш, маҳсулот сифатини, рақобатбардошлигини юксалтиришни тақозо этади. Маркетинг жараёнларидан унумли ва самарали фойдаланилса, ишлаб чиқаришнинг барча қонун - қоидаларига амал қилинса, иқтисодиётимиздаги туб ўзгаришлар тезроқ кўзга ташланишига эришган бўламиз;

  • Узвинсаноатхолдингга қарашли “Боғизоғон вино” шароб ишлаб чиқариш корхонаси нафақат Самарқанд вилоятида балки бутун Республикамизда танилган ишлаб чиқариш корхоналаридан бири ҳисобланади. Хозирги кунда корхонада бир неча турдаги узум виноси, конъяк ва ликер - ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқармокда. Узум виносининг уч тури мавжуд бўлиб, яъни оддий, махсус десертли ва алкогол даражаси юқори шароб маҳсулотлари ишлаб чиқилади. Бундан ташқари ишлаб чиқариладиган шароблар оддий ва маркалига бўлиниб, жами 11 ассортиментдан иборат. Конъяк ҳамда ликер - ароқ махсулотларини эса 16 ассортименти мавжуд;

  • Акциядорлик жамиятининг кучли ва заиф томонларининг таҳлили унинг бозордаги мавқеини оширишга имкониятлар борлигидан хулоса қилиш мумкин.. Шу жумладан ҳозирги вақтда корхона олдида кўплаб ечилмаган муаммоларнинг борлиги ҳам аниқланди.

Ушбу муаммоларни ҳал қилиш Узвинсаноатхолдингга қарашли “Боғизоғон вино” корхонаси рахбариятидан маркетинг фаолиятини жадаллаштириш ва стратегик маркетингнинг жорий қилишни таклиф қиламиз. Бундай йўналишда ҳаракатларга ёрдам бериш мақсадида бизлар куйидаги таклифларни киритамиз:
Маркетинг стратегияси тадбирларини умумий комплекс режасига асосан олиб боришни ташкил қилиш;
Бозордаги талабни ўрганишда вақт омилини ҳисобга олиш;
Воситачилар ва савдо ташкилотларида сотишни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш;
Маркетингни тезкор тадбирларини жадаллаштириш;
Корхона силжитиш воситаларидан кенгроқ фойдаланишни йўлга қўйиш;
Истеъмолчилар ва рақобатчилар билан «кураш - устунлик - ҳамкорлик» стратегиясини қўллаш;
Мазкур таклифларнинг корхонага жорий этилиши, Узвинсаноатхолдингга қарашли “Боғизоғон вино” корхонада маркетингни такомиллаштиришга олиб келади деб ҳисоблаймиз.
Узвинсаноатхолдингга қарашли “Боғизоғон вино” номли корхонасига куйидаги таклифларни бериш мумкин. Реклама фаолиятини амалга оширишни, яъни оммавий ахборот воситаларига, ТV ларга, радиоларда вино маҳсулотларининг шифобахш хусусиятларига эга эканлигини оммага етказиш кабиларни амалга ошириш керак.
Ҳозирда энг оммавий ва кенг тарқалган «Internet» тармоғидаги самарали фойдаланишни ҳам йўлга кўйишлари керак. Чунки бу йўл орқали корхона чет эллик мижозларига эга бўлиши ва улар билан бемалол алоқада бўлиб туришига йўл очади. Internet орқали жаҳон бозорига чиқиб, ўз мавқеини эгаллашга катта туртки бўлар эди.
Юқорида таъкидланган таклифларни корхона ўз ф аолиятида кўлласа, мен ўйлайманки корхона келажакдаги режаларига ва истиқболларига кенг кулоч ёйган бўлади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling