Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти маркетинг кафедраси
Курс иши мавзусининг ўрганилганлик даражаси ва адабиётлар таҳлили
Download 0.65 Mb.
|
HamidKI
Курс иши мавзусининг ўрганилганлик даражаси ва адабиётлар таҳлили.
SWОТ-таҳлил орқали компаниянинг ҳозирги шароитини инглиз тилида таҳлил қилинг: кучли томонлари (кучли томонлари), заиф томонлари (заиф томонлари), имкониятлар (имкониятлар) ва таҳдидлар (таҳдидлар). Компания маълум вақт ичида эришмоқчи бўлган мақсадларнинг таърифи. Компанияларнинг стратегик режалаш тиришни амалга ошириш ҳақида хорижлик олимлардан С. Годин, Ф. Котлер, Ж. C. Левинсон, М. Портер, Б. Солис ва бошқаларнинг илмий ишларида тадқиқ қилинган. Сўнгги йилларда мамлакатимизда корхоналарининг стратегик режалаш тиришни йўлида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатлар тизимини ўрганишга қаратилган илмий изланишлар Ш.Ж.Эргашходжаева, М. А. Маҳкамова, Салимов С.А, Ш.А.Мусаева, К.М.Ибодов ва бошқаларнинг илмий ишларида ўз аксини топган. Курс ишининг олдига қўйган мақсадини бажариш учун қуйидаги вазифаларни ўз олдига қўяди: Стратегик маркетингда рақобат ва унинг ўзига хос хусусиятлари; Рақобат муҳитини баҳолашда М. Портер консепсияси; Курс ишининг обекти ва предмети: Курс ишиниг обекти бўлиб “Боғизоғон вино” корхонаси олинди. Курс ишининг предмети. ““Боғизоғон вино” корхонаси маркетинг стратегик режалаш тириш. 1. Ўзбекистоннинг ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиёти моделини жадал ривожлантириш ташқи иқтисодий фаолиятга эътиборни кучайтириш, шунингдек, жаҳон ҳўжалик алоқаларига интеграциялаш йўлларини белгилаш ва эркин халқаро рақобат шароитида муваффақиятга эришиш илғор тажрибасини кенг жорий қилиш билан боғлиқдир. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган харакатлар стратегиясининг иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш номли учинчи устувор йўналишида ҳам айнан “экспорт фаолиятини либераллаштириш ва соддалаштириш, экспорт таркибини ва географиясини диверсификация қилиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва сафарбар этиш, принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорда миллий товарларнинг рақобатдошлигини таъминлаш”1дан иборат маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш йўллари амалга оширилиб келмоқда. Ҳар қандай мамлакат ривожида миллий иқтисодиётнинг дунё бозорларида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни жаҳон нархларида сотиш қобилияти ҳисобланган экспорт салоҳияти ниҳоят катта аҳамиятга эга. Амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар доирасида нафақат импорт ўрнини босувчи, балки экспортга йўналтирилган товарлар тайёрлаш жараёни учун ҳам ҳуқуқий, ҳам институционал шарт-шароитлар яратилмоқда. Айниқса, экспортга етказиб бериш турларини кўпайтириш ва географиясини кенгайтириш бўйича мавжуд резервларни энг кўп даражада сафарбар этиш, шунингдек, экспорт қилувчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб–қувватлаш, экспорт қилувчиларнинг анъанавий ташқи бозорлардаги мавқеларини мустаҳкамлаш ва янги бозорларни ўзлатиришга доир комплекс чора – тадбирлар кўрилмоқда. Энг муҳими, бу борада саьйи-ҳаракатлар ижобий натижаларни бермоқда. Ўзбекистон Республикаси корхоналарида маркетинг фаолиятининг кенг кўламда қўлланилиши мамлакатимизда маркетинг фанининг ривожланишига олиб келмокда. Ҳозирги вақтда истеъмол бозорини ўрганиш, харидорлар эҳтиёжларини аниқлаш ва уларга мослашиш ҳар бир саноат ва савдо ташкилоти учун одатдаги холат бўлиб қолмокда. Шу билан маркетингнинг барча ютуқларини қўллаш корхона ва ташкилотлар самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатиши аниқдир. Бозорнинг тўхтовсиз ўзгариб турувчи шароитлари корхоналарга узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқиш, мақсадларни, имкониятлар ва ресурсларни аниқлаш жараёнига жиддийроқ ёндашишни талаб қилмоқда. Бу иш режалаштириш асосида амалга оширилади, унда муҳим ролни маркетинг эгаллайди. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling