Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти маркетинг кафедраси
Стратегик маркетингни режалаштириш
Download 0.65 Mb.
|
HamidKI
Стратегик маркетингни режалаштириш — бу маркетинг мақсадларига эришиш учун маркетинг ресурсларини тизимли тадқиқ қилишдир. Бу восита ёрдамида корхона фойдага таъсир қилувчи кўпгина ички ва ташқи омилларни кузатиб боради ва назорат қилади. Мазмуни, ишлаб чиқаришнинг давомийлиги ва кетма-кетлиги, расмийлаштириш даражаси ва режалаштиришни ташкил қилиш нуқтаи назаридан мазкур жараён турли корхоналарда турлича ташкил қилинади. Талабнинг ҳажми ва тузилмаси ноаниқ тебраниб турган, тижорат оператсияларини ўтказишда хавф-хатарнинг даражаси юқори бўлган бир нечта бозорларда фаолият юритувчи корхона кўпроқ муайян бозор вазиятлари учун ишлаб чиқиладиган вазиятли режаларни қўллашга асосланади. Режалаштириш жараёнининг бевосита ўзи қуйидаги ўзаро боғлиқ элементлардан иборат: таҳлил, режалаштириш, реализатсия ва назорат. Бу жараён ҳар қандай режалаштириш турлари учун универсалдир.
Таҳлил — мазкур корхонада юзага келган вазиятни батафсил аниқлаш ва, асосийси, унинг ривожланишига кўмаклашувчи ва хавф-хатардан қочишга имкон берадиган ҳақиқий имкониятларни аниқлашни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Корхона ишида -йиллик, узоқ муддатли ва стратегик режалар қўлланади. Энг содда бўлиб -йиллик режа ҳисобланади, унда келгуси -йилга мақсадлар, хатти-ҳаракатлар дастури, стратегия, бюджет ва назорат шакллари тўпланган бўлади. Шу билан бирга унга деталлашган даражада маҳсулотлар номенклатураси, уларни ишлаб чиқариш ҳажми, нархлари, ҳаражатлари, силжитиш усуллари, сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш шакллари ва ҳоказо киритилади. Узоқ муддатли режа келгуси бир неча -йилга тузилади ва, одатда, ҳар -йили унга ички ва ташқи шароитларга кўра ўзгартиришлар киритилади. Стратегик режа корхонанинг кенг истиқболини қамраб олади ва корхона имкониятлари (потенсиали) ва атроф-муҳит (бозор)нинг тез ўзгариб турувчи шароитлари ўртасида қулай нисбатни сақлаб туриш ва мустаҳкамлаш учун қўлланади. Демак, стратегик режа муайян вақт ичида ташкилотга таъсир қилиши кутилаётган асосий омиллар ва кучларни тасвирлайди, шунингдек, узоқ муддатли мақсадлар ва асосий маркетинг стратегияларини амалга ошириш учун зарур бўлган ресурсларни ўз ичига олади. Охирги вақтларда корхона ишининг амалиётида бизнес-режаларни ишлаб чиқиш тобора кенг тарқатилмоқда. Шу билан боғлиқ ҳолда корхона режалаштириш умумий тизимида бизнес-режанинг ўрнини аниқлаш мақсадга мувофиқ деб топилади. Кичик корхоналар учун битта бизнес-режа тузилиши мумкин бўлса ҳам, кўпчилик корхоналар учун бизнес-режа ишлаб чиқариш — хўжалик ва сотиш фаолияти режаларидан биридир. Стратегик режалаштириш корхонанинг бошқа барча режалаштириш турларининг асоси (шу жумладан, маркетингнинг ҳам) бўлиб, корхона миссиясини аниқлашдан бошланади (13-чизмада). Миссия — бу корхона мақсадининг ўзи, яъни корхона яқин келажақда кенг маънодаги эришмоқчи бўлган нарсалар. Миссия аниқ ифодаланиши зарур ва атроф-муҳит динамикасига мос келиши лозим. Бунда қуйидагиларни аниқлаш керак: мижозларни; мижозларнинг эҳтиёжларини; улардан қайсиларини ва қандай қондирмоқчимиз? Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling