1-чизмада. Корхона фаолияти ва ривожланишининг SWОТ-таҳлили
Афзаллик ва Камчиликларни аниқлашга ресурслар ва имкониятларнинг тавсифи ёрдам беради. Бундай дейилганда корхона учун ижобий деб баҳолашимиз мумкин бўлган ҳар қандай турли кўрсаткичлар ва катталиклар тушунилади. Масалан, корхона даражасида бу илғор ёки энг янги технологиялар ва «ноу-хау»лар, ишлаб чиқариш ва бошқарув ходимларининг тегишли тайёргарлиги, бошқариш ва рағбатлантириш усулларини ишлаб чиқиш ёки замонавийлаштириш.
Корхона фаолиятининг кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қилишда жисмоний активлар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, товар-моддий бойликлар, қимматли қоғозлар, пул маблағлари), бозордаги имижи (обрў-еътибор, мақсадли бозорда корхонанинг обрўси) ва меҳнат ресурслари (олий ва ўрта бошқарув ходимлари, малакали ишчилар) каби кўрсаткичлар аудит қилиниши мумкин.
Корхонанинг камчиликларига қандайдир ресурслар ва имкониятларнинг етишмаслиги кириши мумкин, айниқса, рақобатчилар билан таққослаганда кучли намоён бўладиган камчиликлар. Корхонанинг имкониятларини корхона учун умумий ва муайян товар бозорига нисбатан олиб қараладиган ихтисослашган ҳолда тасаввур қилиш мумкин.
Таҳдидлар (хавф-хатарлар) тўрт хил кўринишда бўлади:
1) корхона мақсадларининг муваффақиятли амалга ошишига қаршилик қиладиган;
2) корхона стратегиясини амалга ошириш учун зарур бўлган ресурсларни кўпайтирадиган;
3) кутиладиган молиявий натижалар ва рентабелликни ёмонлаштирадиган;
4) корхона стратегиясининг бажарилиш хавфи даражасини оширадиган.
Шундай қилиб, корхона фаолиятининг СWОТ-таҳлили корхона фаолиятини такомиллаштириб бориш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин, чунки имкониятлар ва афзалликларни ўстириш ва кучайтириш керак, таҳдидлар ва камчиликларнинг таъсирини камайтириб, уларнинг салбий таъсирини йўқотиш ёки ўз афзалликларига айлантириш керак. Буни ташқи контур — 1-чизмадаги стрелкалар кўрсатмоқда. Корхона фаолиятининг СWОТ-таҳлилига гипотетик мисол 5-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |