Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги урганч давлат университети


Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/15
Sana17.06.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1533066
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
UrDU Konferensiya to\'plami 28-mart 2023-y Mahmatrayimov Shahzod

Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati: 
1. O‘zbakiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning 2021-yil 16-
iyundagi oliy ta’lim tizimidagi ustuvor vazifalarga bag‘ishlangan videoselektor 
yig‘ilishidagi nutqi. 
2. 
O‘zbekiston Respublikasining 2020-yil 23-sentabrdagi “Ta’lim 
to‘g‘risida”gi 637-sonli qonuni. 
3. Mehmonov S.U., Ubaydullayev D.Y. Budjet tashkilotlarida buxgalteriya 
hisobi. – Toshkent, 2012. 
4. 
https://stat.uz/uz/interaktiv-xizmatlar/statistik-klassifikasiyalar

 
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИНИ 
РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ 
Маҳматрайимов Ш., Жуманазарова З., Матризаев С., Урганч 
давлат университети “Иқтисодиёт” факультети талабалари 
Aннотация. Мақолада Хоразм вилоятида туризм хизматларини 
ривожланиш тенденциялари ўрганилган. Минтақада туризм хизматлари 
кўрсатишни ривожланиш йўналишлари аниқланган. 
Аннотация. В статье рассматриваются тенденции развития 
туристических услуг в Хорезмской области. Определены направления 
развития туристических услуг в регионе. 
Abstract. The article examines the trends in the development of tourism 
services in the Khorezm region. The directions of development of tourism 


300 
services in the region have been determined. 
Калит сўзлар. Минтақа, миллий туризм, туристик маршрут, 
инновацион технология, инвестиция, барқарор ривожлантириш, қишлоқ 
туризми. 
Ключевые слова. Регион, национальный туризм, туристический 
маршрут, инновационные технологии, инвестиции, устойчивое развитие, 
туристическая деревня. 
Key words. Region, national tourism, tourist route, innovative technology, 
investment, sustainable development, tourism village. 
Хоразм вилоятида туризм салоҳиятни ошириш учун туризм хизматлари 
кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш лозим. Бунинг учун аввало
янги туристик йўналишларни ташкил этиш талаб қилинади. Бу дастлабки 
бажариладиган босқич бўлиб, у ўз ичига кўп даврни олади. Шунингдек, 
туризм соҳасини жадал ривожлантириш учун инвестицияларни кенг жалб 
қилиш, соҳага инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш ҳамда 
минтақанинг бой табиий, маданий-тарихий ресурслари ва имкониятларидан 
самарали фойдаланиш талаб этилади. Бу борада туризмни ривожлантириш 
билан боғлиқ бўлган масалаларга катта эътибор берилиб, унинг туризмни 
ривожлантириш борасидаги аниқ вазифалари белгилаб берилди ҳамда бу 
ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус фармони қабул 
қилинди [1]. Мазкур қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар туризм 
соҳасида янги туристик йўналишларни ташкил қилиш борасидаги 
имкониятларни юзага чиқаришга қаратилган. Мамлакатда туристик фаолият 
билан шуғулланиш имкониятлари катта бўлиб, Ўзбекистонда туризм 
соҳасини бошқаришни такомиллаштириш тамойилларини мукаммал ишлаб 
чиқиш билан боғлиқ. Ушбу йўналишда ривожланаётган туризм 
тармоқларини жадал юксалтириш энг муҳим вазифалар қаторига киради.
Ҳар бир минтақанинг туризм салоҳиятини ошириш учун туризм 
хизматлари кўрсатиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда, миллий туризмни 
ривожлантиришнинг асоси бўлган туристик турларни ишлаб чиқиш ва ушбу 
маршрутлар асосида туристларни кенг жалб қилиб, саёҳатларни ташкил 
этиш муҳим масала бўлиб ҳисобланади. Чунки, янги кўринишдаги 
хизматларни кўрсатиш кўплаб туристларни ўзига жалб қилади. Айнан, 
туризм хизматлари кўрсатишга бугунги кунда талаб жуда катта бўлиб, 
мазкур соҳада ишловчи мутахассис-кадрлардан улардан юқори билим, 
малака ва тажрибага эга бўлишни тақозо этади. Бу орқали туризм соҳасида 
туристларни олиб келиш амалга оширилади. Туризм хизматларни кўрсатиш 
транспорт, жойлаштириш, овқатлантириш ва экскурсия хизматлари билан 
бирга амалга оширилиши лозим. 


301 
Туризм хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришда 
Хоразм вилоятида мавжуд археологик масканлардан туризмда кенг 
фойдаланиш маршрутларни ишлаб чиқиш дастлабки йўналиш ҳисобланади. 
Чунки, вилоятнинг тарихий-археологик ёдгорликлари жойлашган ҳудудлар 
қуйидаги тарихий-географик жойлашувга эга [2]: 
- Хива тарихий-географик ва археологик ҳудуди (Хива тумани, Хива 
шаҳри ва Тупроққалъа ёдгорликлари); 
- Янгиариқ тарихий-географик ва археологик ҳудуди (Тупроққалъа, 
Олмаотишган – 1 ва Олмаотишган – 2 ёдгорликлари); 
- Боғот тумани тарихий-географик ва археологик ҳудуди (Қалажиқ ва 
Қоратепа ёдгорликлари); 
- Шовот тумани тарихий-географик ва археологик ҳудуди (Тупроққалъа, 
Қатқалъа ва Ваянган ёдгорликлари); 
- Ҳазорасп тумани тарихий-географик ва археологик ҳудуди (Ҳазорасп, 
Қирққизтепа, Хушбўзтепа, Чингизтепа, Дошқалъа, Учўчоқ ва Мешекли 
ёдгорликлари); 
- Қўшкўпир тумани тарихий-географик ва археологик ҳудуди 
(Тупроққалъа ва Хўжақалъа ёдгорликлари) [3]. 
Мазкур археологик ёдгорликлар ичида бугунги кунда Хива ва Ҳазорасп 
ёдгорликлари нисбатан яхши ўрганилган. Қолган ёдгорликлар эса тарихий 
жиҳатдан талаб даражасида ўрганилмаган. Ҳазорасп туманидаги ёши 3000 
йилга тенг бўлган Ҳазорасп қалъаси келажакда ички ва халқаро туризмда 
катта туристик оқимни ҳосил қилади. Аммо, бу қалъага бориладиган йўлни 
қайта таъмирлашни талаб қилади. Дарҳақиқат, Хоразм вилоятида янги 
туристик хизматларни яратиш учун туристик объектларни тўғри танлаш ва 
ишлаб чиқиш лозим бўлиб, бу борада мамлакатимиздаги энг кўҳна қалъадан 
туризм самарадорлигини оширишда кенг фойдаланиш лозим. Бунинг учун 
ўзбек халқининг дунёга машҳур фарзандлари, тарихи, бой ўтмиш маданияти 
ва давлатчилиги ҳақидаги тарихий маълумотларни ўрганиш натижа беради.
Хоразм вилоятида туризм потенциалини ошириш омиллари туризм 
соҳасининг унсурлари сифатида бирга амалга оширилса, самарали натижани 
беради. Вилоятга ташриф буюрувчилар сонининг сезиларли даражада 
ошиши юртимиз иқтисодиётининг ўсишига, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 
улушига, аҳоли даромадлари фоизларига ва валюта захираларининг 
тўлдирилишида таъсир кўрсатади. Аммо, бунинг учун туристларни кенгроқ 
жалб қилиш, уларнинг ташриф буюриш сонини кўпайтириш, уларнинг 
турган жойларидан туриб юртимизга нисбатан қизиқишини ошириш ҳамда 
енгиллик ва имкониятлар эшигини очиш керак. Бу борада туризм соҳасига 


302 
давлат томонидан эътиборнинг кучайиб бормоқда. Туризм соҳасидаги 
ислоҳот самарадорликни ўстиришга хизмат қилади. 
Хоразм вилояти минтақасида янги туристик йўналишлардан 
фойдаланиш ўз навбатида вилоятнинг тарихий-маданий хусусиятларига 
боғлиқ бўлади. Яъни, вилоятда жойлашган археологик масканлардан 
фойдаланиш натижасида туристик маршрутларни ишлаб чиқиш мумкин. 
Чунки, вилоятдаги туман ва шаҳарларда тарихий-археологик ёдгорликлари 
жойлашган ва улар ўзига хос тарихий-географик жойлашувига эга.
Минтақада туризм хизматлари кўрсатишнинг ривожланиши учун 
йўналиш танланганган кейин бевосита қишлоқ жойларида туризмнинг янги 
турларидан фойдаланишга қаратилган тадбиркорлик фаолиятини жорий 
қилиш лозим. Чунки, амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида 
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқлари 
ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаётган мустаҳкам қонунчилик 
базаси яратилди, давлат билан ишбилармонлар ўртасида тизимли мулоқот 
йўлга қўйилди, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрта синфни 
шакллантириш, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, янги иш 
ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишнинг энг муҳим омили 
сифатида кичик бизнес ва тадбиркорликни иқтисодиётнинг барча 
соҳаларида, яъни қишлоқ хўжалигида жадал ривожлантириш учун ишончли 
ҳуқуқий кафолатлар яратилди. Фикримизча, минтақада туризм хизматлари 
кўрсатишни ривожланиш қуйидаги йўналишлардан иборат бўлади (1-расм): 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling