Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факултети


ХУЛОСА…............................................................................................................... ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ


Download 46.32 Kb.
bet2/8
Sana18.06.2023
Hajmi46.32 Kb.
#1559334
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Мустақил иш таиерлашнинг режаси 2

ХУЛОСА…...............................................................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ............................................


КИРИШ
Мустақил иши мавзусининг долзарблиги: Миллий маънавият тарихий ҳодисадир. У бир кунда ёхуд, бир асрда шаклланиб қолмайди. Балки шу халқнинг тарихий такомил жараёнларида шаклланиб, ривожланиб боради. Ҳозирги глобаллашув, турли фанлараро интеграциялашув жараёнлари кучайиб бораётган шарт-шароитида миллий маънавиятимиз такомил босқичларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Маънавият юксалиш ва тараққиёт омилидир. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи – маънавиятдир”1.
Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги ривожланиш босқичида ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий омиллар билан бирга, маънавий-маърифий жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Биринчи Призидент И.А.Каримов айтганидек: “Маънавият-инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг куч-қудратидир. У йўқ жойда ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди”2
Мустақиллик бизга ўз тарихимизга, маданий мерос ва қадриятларимизга холис, соғлом назар билан қараш, уларни ҳар томонлама чуқур илмий ўрганиш, асраб-авайлаш, ижодий ривожлантириш имкониятларини берди.
Мустақиллик шарофати билан, олам аҳлига машҳур кўплаб аждодларимиз ижодий мероси илмий ўрганилди, улар ҳақидаги тарихий адолат тикланди.
Миллий маънавият битмас-туганмас хазинадир. Унинг тизимидаги умумбашарийликка эш қадриятлар ҳазрат инсонликка хос хусусиятларни одамзот қалби ва онгига сингдиради. Кишида ватанпарварлик, инсонпарварлик, мардлик, шижоат, бағрикенглик, меҳр-оқибат, ота-онага, кексаларга, аёл зотига ҳурмат, вафо, муҳаббат, садоқат, дўстлик, ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, саҳоват, ҳиммат, адолат, диёнат, раҳм-шавфқат, хайр-эҳсон, эътиқод, поклик, ҳалоллик, тўғрилик, ростгўйлик, шукур, қаноат, ишонч, бардош, вазминлик, хушхулқлик, мулойимлик, латифлик, иффат, ҳаё, қадр, камтарлик, тежамкорлик, меҳмондўстлик, илм-маърифатли бўлиш, комил бўлиш кабиларни шакллантиради.
Миллий маънавиятимиз такомил босқичларини ўрганиш миллий маънавиятимиз тарихи ва назариясини чуқур илмий англашимизда, Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшишимизда, баркамол инсон шахсини тарбиялашда муҳим аҳамия касб этади. Шу нуқтаи назардан, ўрганилаётган мавзунинг долзарблиги:
биринчидан, миллий маънавиятимиз такомил босқичларини ўрганиш бой маънавий мероси илмий тадқиқ қилишда, юксак маънавиятли ва маърифатли жамият бунёд қилишимизда, унинг бунёдкорларини баркамоллик, комиллик руҳида тарбиялашимиздаги ҳиссаси ва таъсири имкониятларини функционал таҳлил қилиш;
иккинчидан, жамиятимиз кишилари, айниқса ёшлар маънавиятини шакллантиришда , миллий маънавиятимиз қадриятларнинг субъектив омил сифатидаги таъсир имкониятларини илмий асослаш;
учинчидан, юксак маънавий-маърифий қадриятларни ўзида ифодалаган миллий маънавиятимизнинг инсон маънавий тафаккурга алоқадорлиги, сабабий боғланиш ва тақозоланганлигини ўрганиш;
тўртинчидан, миллий маънавиятимиз қадриятларни миллий ва умуминсоний уйғунлашув характери, қонуниятларини таҳлил қилиш;
бешинчидан, тарихий тараққиёт жараёнларидан шаклланган ва камол топган миллий маънавиятимиз қадриятларнинг ҳозирги даврда маънавият ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларни ечишдаги ижтимоий-сиёсий, ғоявий-мафкуравий ролини кўрсатиш;
олтинчидан, баркамол инсон маънавиятини шакллантирувчи ва юксалтирувчи омиллар тизимида миллий маънавиятимиз қадриятлардан янада самаралий фойдаланишнинг амалий усулларини излаб топиш, рағбатлантириш масалаларини илмий асосда ҳал қилиш зарурияти билан белгиланади.

Download 46.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling