Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги навоий давлат педагогика институти


Download 91.47 Kb.
bet1/4
Sana22.02.2023
Hajmi91.47 Kb.
#1221698
  1   2   3   4
Bog'liq
метод.курс. Барноев О.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
НАВОИЙ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ

ТАСДИҚЛАЙМАН


Навоий давлат педагогика институти ректори


проф. Б.Б.Собиров
___________________________
____”_____________2023 йил
РУС ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ КАФЕДРАСИ
ТАЯНЧ ДОКТОРАНТИ
БАРНОЕВ ОРИФЖОН ДИЛШОД ЎҒЛИ


10.00.06. - “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” ихтисослиги бўйича назарий методологик
курс дастури
Навоий - 2023



Ўрганиладиган мавзулар

Соат

Бажарилганлиги ҳақида маълумот

1.

Қиёсий типология фанининг предмети, мақсад ва вазифалари

8




2.

Қиёсий типологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси

6




3.

Турли тил системаларининг (инглиз ва ўзбек тиллари тизимининг) қиёсий ўрганишнинг замонавий методлари

6




4.

Лингвистик типологиянинг предмети

8




5.

Формал типология. Семантик типология

8




6.

Фонологик типология. Морфологик типология

8




7.

Синтактик типология

6




8.

Лингвистик типологиянинг турлари. Структурал типология. Тил универсалиялари.

8




9

Типологик классификация. Махсус типологик назария

8




10

Қиёсий типология ва унинг бўлимлари

8




11

Қиёсий тарихий метод

6




12

Типологик кўплик категорияси

6




13

Типологик род категорияси

6




14

Инглиз ва ўзбек тилларида типологик нисбатлик категорияси

8










100






Илмий раҳбар:
Таянч докторант:

доц. Ф.Р.Жумаева
Барноев О.Д.







Кириш
Мазкур назарий-методологик курс дастури 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик мутахассислиги буйича барча ихтисослашувлар учун умумий деб ҳисобланади.
Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича докторантлар тилларни қиёслаш ва улар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни билиш учун назарий билим оладилар. Фанлараро алоқа ва тил бўйича назарий фанларни ўрганишда энг муҳим ва яхши омил ҳисобланади. Қиёсланаётган тиллардаги миллий ўзига хос хусусиятларга эга бўлган бирликларни топиб, типологик таҳлил тилнинг коммуникатив бирлигини ўрганувчи коммуникатив лингвистиканинг вазифаларини ҳал этишда ёрдам беради. Қиёсий-адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича билим берувчи фан ўзининг мустақил фан эканлигини, умумфилологик аҳамиятини йўқотмай, ҳамма лингвистик фанларни бир бутун қилиб боғлайди. Қиёсий-тарихий, типологик, чоғиштирма тилшунослик йўналишида илмий тадқиқот олиб бораётган докторантлар ва МИларнинг билимини бойитишга хизмат қилади деб ўйлаймиз.
Таржимашуносликнинг бошқа фанлар билан алоқаси. Таржима тушунчасининг асосий мазмуни. Таржима назарияси фанининг асосий қисмлари ва ўрганиладиган мавзуларнинг қисқача таҳлили. Таржимашуносликнинг курси оғзаки ва ёзма таржимада касбий билим кўникмаларнинг мустаҳкамлаш ва ривожлантириш асосий мақсад қилиб қўйилади. Лингвистик таржимашуносликнинг вазифаси жумласига замонавий лингвистик тадқиқотлар контекстида таржимашуносликнинг ўрни билан, коммуникациянинг алоҳида тури сифатида таржима билан боғлиқ муаммоларни текшириш, таржимашуносликнинг асосий категорияларини, таржимашунослик муаммоларини тадқиқ этиш материали ва услубларини кўриб чиқиш киради.

Download 91.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling