Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги навоий давлат педагогика институти
Download 91.47 Kb.
|
метод.курс. Барноев О.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Навоий давлат педагогика институти ректори
- Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” ихтисослиги бўйича назарий методологик курс дастури
- Ўрганиладиган мавзулар Соат Бажарилганлиги ҳақида маълумот
- Илмий раҳбар: Таянч докторант: доц. Ф.Р.Жумаева Барноев О.Д.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ НАВОИЙ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ “ТАСДИҚЛАЙМАН” Навоий давлат педагогика институти ректорипроф. Б.Б.Собиров ___________________________ “____”_____________2023 йил РУС ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ КАФЕДРАСИ ТАЯНЧ ДОКТОРАНТИ БАРНОЕВ ОРИФЖОН ДИЛШОД ЎҒЛИ 10.00.06. - “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” ихтисослиги бўйича назарий методологик курс дастури Навоий - 2023
Кириш Мазкур назарий-методологик курс дастури 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик мутахассислиги буйича барча ихтисослашувлар учун умумий деб ҳисобланади. Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича докторантлар тилларни қиёслаш ва улар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни билиш учун назарий билим оладилар. Фанлараро алоқа ва тил бўйича назарий фанларни ўрганишда энг муҳим ва яхши омил ҳисобланади. Қиёсланаётган тиллардаги миллий ўзига хос хусусиятларга эга бўлган бирликларни топиб, типологик таҳлил тилнинг коммуникатив бирлигини ўрганувчи коммуникатив лингвистиканинг вазифаларини ҳал этишда ёрдам беради. Қиёсий-адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича билим берувчи фан ўзининг мустақил фан эканлигини, умумфилологик аҳамиятини йўқотмай, ҳамма лингвистик фанларни бир бутун қилиб боғлайди. Қиёсий-тарихий, типологик, чоғиштирма тилшунослик йўналишида илмий тадқиқот олиб бораётган докторантлар ва МИларнинг билимини бойитишга хизмат қилади деб ўйлаймиз. Таржимашуносликнинг бошқа фанлар билан алоқаси. Таржима тушунчасининг асосий мазмуни. Таржима назарияси фанининг асосий қисмлари ва ўрганиладиган мавзуларнинг қисқача таҳлили. Таржимашуносликнинг курси оғзаки ва ёзма таржимада касбий билим кўникмаларнинг мустаҳкамлаш ва ривожлантириш асосий мақсад қилиб қўйилади. Лингвистик таржимашуносликнинг вазифаси жумласига замонавий лингвистик тадқиқотлар контекстида таржимашуносликнинг ўрни билан, коммуникациянинг алоҳида тури сифатида таржима билан боғлиқ муаммоларни текшириш, таржимашуносликнинг асосий категорияларини, таржимашунослик муаммоларини тадқиқ этиш материали ва услубларини кўриб чиқиш киради. Download 91.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling