Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги терми муҳандислик технология институти магистратура бўлими


Download 0.84 Mb.
bet7/15
Sana22.06.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1646971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
ХАКИМЖОНОВА МАХБУБА ХАКИМЖОНОВНА

2-БОБ. Тажриба ва анализларни олиб бориш усуллари
2.1. Тажриба объектлари ва кимёвий анализ усулларига характеристика
Тадқиқот обьекти сифатида Қорақалпоғистон республикаси Қўнғирот районида жойлашган Тумрюк конларидаги табиий мирабилит ишлатилди.
Хлорид кислота қатлам конлари зич, қайишқоқ қумланган тупроқлар билан ёпилади
Туз қатлами зич, ёпишқоқ лой тупроқ қатлами билан ўралган ва юқори қисми 5 см гача бўлган 40-80% оқ ғовак ёпишқоқ тупроқ билан ўралган. Туз қатламининг пастки қисми эса 7-8 м гача бўлган қумоқ тупроқдан ташкил топган. Туз қатлами ўлчамлари ҳар хил бўлган мерабилитдан ташкил топган.
Тузнинг қатламининг жойлашиши шимолда 0,4 дан 2,2 м гача, Жанубда эса 1,8-1,9 м, шарқда эса 1,9 дан 2,8 м гача борлиги аниқланган.
Мирабилит миқдори ўртача 90,53%, гипс ўртача 2,48%, эпсомитники (MgSO4·7H2O) – ўртача 0,72 %, галитники 0,2-0,3 % га тенг.
Тузлардаги эримайдиган қолдиқ миқдори ўртача 6-12% ни ташкил этади.
Шимолдаги туз қатламининг захираси 11,4 млн. т, ўртача қазиб олиш қуввати 1,5, мирабилитнинг ўртача миқдори 92,85% бу ҳажмда 1310 кг/м3 ни ташкил этади.
Маълумотларга қараганда Жануб ва Шарқдаги туз қатлами 2,0 млн. т, ундаги миробилит миқдори эса 82,9 % ни ташкил этади.
Тадқиққотларни амалга оширишда қўлланилган система учун натрий сульфатнинг сувли эритмаси қайта кристалланиб тозаланган ва Na2SO4·10H2O чда қўлланилган [86-90].
2.06.95йилдаги Ўзбекистон Республикасининг техник –иқтисодий оҳак захираси ҳисобланган карбонат хом ашёси саноати учун тасдиқланган ва Жамансой оҳактош конлари саноати учун мўлжалланган ва ишлаб чиқилган нормаларга асосланган бўлади.
Оҳактош захирасининг 1.01.95йилдаги ҳолати бўйича унинг миқдори категориялар бўйича, минг т. ҳисобида: В - 18503, С - 57141, В+С - 75664.
Контурдан ташқари оҳактош заҳираси С2 категорияда саноат учун ишлатиладиган яроқли миқдори 75093,5 минг.т. ни ташкил этади.
Ўртача ҳисобда оҳактошлар таркиби қуйидагича бўлади, %: CaO -54,79; MgO – 0,72; SiO2 + Al2O3 - 0,33 - 0,13; Fe2O3 - 0,09; SO3 - 0,07; K2 O + Na2 O - 0,14; TiO2 - 0,012; P2 O5 - 0,02; n.n.n. - 43, 87; MnO - 0,01; H2O - 0,1.
CaCO3 нинг оҳактошдаги ўртача миқдори -95%.
Кон атрофида бир қанча қурилиш комплекслари жумладан оҳактошни майдалаш – саралаш фабрикаси лойиҳаштирилмоқда,
СаО олиш учун оҳактошни муфель печида 900-950°С да 2-2,5 соат давомида қайта ишланди. Пишириб олинган маҳсулотнинг бир қисмини уни эксикатордахона ҳароратигача совутгандан сўнг кальций гидроксид олиш учун сув билан сўндирилди.
Шунингдек тадқиқот обьекти сифатида «х.ч» маркасидаги қуйидаги концентрациядаги азот кислота ҳисобланади, %: 59,1, 52,5.
Сув –тузли системаларни тадқиқот қилишда «ч» ва «чда» классификациясидаги натрий нитрат, нитрит ва сульфат, сувли эритмалардан кристаллизациялаб тозаланган «ч» маркасидаги кальций нитрит ва нитрат, иккимолекула сувли «ч» маркасидаги кальций сульфатлардан фойдаланилди.
Миқдорий кимёвий анализда натрий ва кальций миқдорини оловли фотометрия 91], магнийни сақланишини эса комплексометрик усули [билан аниқланди [92].
Аммонийли азотни ҳайдаш усулидаги Къельдалю каби[93], хлор миқдорини – Мор усули билан [94] аниқланди . Сульфат ионларини сақланишини ўлчаш усули аниқланди [95].
Нитратли ва нитритли азотларни сақланишини аммиакни ҳайдаш усули билан Къельдалю каби [93] ва ҳажмли усул билан аниқланди [22-26].

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling