Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги терми муҳандислик технология институти магистратура бўлими


Download 0.84 Mb.
bet6/15
Sana22.06.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1646971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
ХАКИМЖОНОВА МАХБУБА ХАКИМЖОНОВНА

1-боб бўйича хулосалар
Ишлаб чиқариш саноатининг ҳар –хил сохаларида натрий нитрит қўлланилиши аниқланди. Ўзбекистонда натрий нитрит ишлаб чиқарилмайди аммо айрим муҳим ишлаб чиқариш саноатларида бу моддага талаб юқори. Ҳалқ хўжалигининг айрим сохаларида қўлланилиши эътиборга олиниб, натрий нитритни физик – кимёвий анализлари бажарилди.
Натрий нитритни олиш технологиясини ишлаб чиқишда бир қатор анализ усуллари танланди. Адабиётлар шарҳида шу аниқ бўлдики, натрий нитритни анализ қилиш учун энг самарали анализ усуллардан бири титрлаш деб топилди [22-26]. Берилган анализ усули натижасида ишлаб чиқариш шароитида жараённи автоматик бошқариш қулайлиги, тажриба ўтказиш талабларига жавоб бериши, сезгирлиги ва аниқ натижага эришиш имконияти катталиги аниқланди.
Натрий нитрит олиш усуллари ўрганилганда адабиётларда арзон маҳаллий хом ашёлар оҳактош, чиқинди азот оксидлари ва мирабилитдан олиш технологияси бўйича маълумотлар йўқ. Шу билан бирга энг самарали усул бу NaNO2 ни натрий нитрит-нитрат эритмасидан олиш ҳисобланади.
Берилган ишда қимматбаҳо хом ашёни ўрнига маҳаллий хом ашё табиий оҳактош ва натрий сульфатлардан фойдаланиб рақобатбардош натрий нитрит ишлаб чиқаришнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш мақсад қилиб қилиб қўйилди.
Ўзбекистонда натрий сульфатнинг бир нечта конлари мавжуд бўлиб, натрий нитритни олишда кальций нитритни натрий сульфат билан конверсиялаб ишлаб чиқариш имкониятига эга.
Кальций нитритни натрий сульфат билан конверсиялаб натрий нитрит ишлаб чиқариш жараёнини физик-кимёвий асослаш учун сувли системада уч ва тўрт компонентли системаларнинг эрувчанлиги 2Nа+, Са2+// 2NО2-, 42- 2О; 2Nа+, Са2+// 2NО3-, 42- 2О ўрганилди.
Адабиётларда ўзаро таъсирлашувчи мураккаб сувли системанинг эрувчанлиги тўғрисида тўлиқ бўлмаган маълумотлар мавжуд.
Адабиётлар шарҳини ўрганиш натижасида шу маълум бўлдики натрий нитрит, кальций нитрит ва натрий сулфатлар бўлган сувли эритманинг физик – кимёвий системаси тўлиқ ўрганилмаган.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling