Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги терми муҳандислик технология институти магистратура бўлими


Download 0.84 Mb.
bet3/15
Sana22.06.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1646971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
ХАКИМЖОНОВА МАХБУБА ХАКИМЖОНОВНА

Мавзунинг амалий аҳамияти: Ишлаб чиқилган технология бўйича олинган натрий нитрат-нитрит ва кальций нитрит-нитартнинг физик –кимёвий хоссасини ифодалаш учун уларнинг мураккаб тузли системасининг эритмасида биргаликда эрувчанлигини билиш зарур бўлади. Таклиф этилаётган технология ва уларни ишлаб чиқариш жараёнида қўлланиладиган технологик параметрларни ўрганилди.
Конверсия усули билан натрий нитрит олиш жараёнини йўлга қўйиш. Тавсия этилаётган технология бўйича кальций нитратни мироблит билан конверсиялаб олинган натрий нитритнинг таннархи 280-380 минг сўмни ташкил қилади. Бу сотиб олиб келинаётган натрий нитритнинг нархидан арзон.
Тадқиқотнинг объекти ва предмети. Куйдирилган оҳак ва азот оксидларидан кальций нитрит ва Тумрюк кони мирабилитидан натрий нитрит-нитрат олинди. Тўпланган маълумотлар ишлаб чиқариш технологиясининг режими, моддий баланси ва технологик схемани тузиш учун қўлланилди.
Ишнинг ҳажми ва структураси: Диссертация уч бобдан иборат бўлиб, кириш, адабиётлар шарҳи, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва хулосадан иборат.
Диссертация ишининг биринчи бобида натрий нитрит-нитрат ишлаб чиқаришнинг самарали усулларини ташкил қилишнинг назарий асослари тадқиқ этилган ва илмий хулосалар шакллантирилган.
Тадқиқотнинг иккинчи бобида уч ва тўрт компонентли сувли системаларнинг 25°С ҳароратда эрувчанлик диаграммаси тузилган ва илмий-амалий хулосалар ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг учунчи бобида эса тажриба натижаларини аниқлаш, конверсия усулининг самарадорлигини ошириш йўллари аниқланган ва самарали усулларидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш йўллари кўрсатиб ўтилган.
Ишнинг апробацияси: Илмий тажрибалар натижасида олинган маълумотлар билан профессор – ўқитувчи, иқтидорли талабалар ва магистрантларнинг илмий – амалий анжуманларда иштирок этиб, илмий тезис ва мақолалари чоп эттирилди.
Ҳимояга қуйидаги маълумотлар таклиф этилади:
-натрий нитрит-нитрат ва кальций нитритларни олишда мақбул шароитларини танлаш учун тўрт компонентли система 2Na+ , Са2+ // 2NO2-, SO42--H2O; 2Na+, Ca2+// 2NO3-, SO42- -H2O ва уч компонентли система 2Na+// 2NO2-(2 NO3- ), SO4 2--H2O; Са2+ // 2NO2- (2 NO3- ), SO4 2- -H2O ларнинг фазовий диаграммасидан фойдаланиш;
-кристалл ҳолдаги ва эритма ҳолдаги натрий нитритни оҳактош ва азот оксидларидан фойдаланиб олиш технологиясида янги тажрибаларини яратиш.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling