Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Техник мухҳарир
- ISBN: 978-9943-9434-5-2 © “Ma’rifat” нашриёти, Тошкент, 2023 й. 3
Ташкилий қўмита аъзолари:
Кучкарова Л.С. Алламуратов М. Адилбеков Т.Т. Яхьяева М.Х. Маматова З.А. Джаббарова Г. М-К. Юсупова У.Р. Каримова И.И. Мирзакулов С.О. Ахмедова Г.Б Ахмедова С.Э Қаюмов Х.Ю Ачилов Р.Х. Шукурова Д.А Расулова С.Л. Тухтаева М.Ф. Техник мухҳарир - Ачилов Р.Х. Мақолалар матнига муаллиф жавобгар ҳисобланади. Тўплам материаллари ЎзМУ Биология факультети кенгашида муҳокама қилинган ва нашрга тавсия этилган. 2023 йил апрель № 9 сонли баённома. ISBN: 978-9943-9434-5-2 © “Ma’rifat” нашриёти, Тошкент, 2023 й. 3 Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедраси ҳамкорлигида Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон Миллий университетининг 105 йиллигига бағишланган «Янги Ўзбекистонда иммунофизиологиянинг муаммолари ва ривожланиши босқичлари» номли ҳалқаро илмий-амалий конференция очилишида профессор Иномжон Маджидов Уришевичнинг КИРИШ СЎЗИ Ҳурматли анжуман иштирокчилари, хонимлар ва жаноблар! Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847- сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрь “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”даги ПФ-6097-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 — 2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4358-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 841-сонли “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора- тадбирлари тўғрисидаги” қарорларига асосан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида университетнинг 105 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда иммунофизиологиянинг муаммолари ва ривожланиш босқичлари” мавзусидаги ҳалқаро илмий- амалий конференцияси ўтказилмоқда. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда биринчи ва этакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади. Университет бир асрлик фаолияти давомида 100 мингдан ортиқ юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб, 4 давлатимизнинг иқсисодий, ижтимоий ҳаёти ва халқ хўжалигининг барча соҳаларини этук кадрлар билан таминлашда катта хизмат қилмоқда ва илм-фаннинг турли соҳаларида жаҳон эътироф этган муваффақиятларга эришиб келмоқда. Улкан фан оламида илмий мактаб яратиш ўта ноёб ва шарафли ишдир. Бу борада Мусо Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби даҳолар асос солган анъаналар ЎзМУ олимлари томонидан муносиб давом эттирилди. Мазкур илм масканида фаолият корсатаётган 50 дан ортиқ ана шундай илмий мактаблар жаҳон илм аҳлининг юксак этирофига сазовор бўлиб келмоқда. Академиклар Ҳабиб Абдуллаев, Обид Содиқов, Саъди Сирожиддинов, Тошмухаммад Саримсоқов, Жўра Мусаев, Махмуд Салохиддинов, Шавкат Алимов, Азимбой Садуллаев, Бакридин Зариповлар асос солган илмий мактаблар шулар жумласидандир. Университет атоқли олимларидан 23 нафари Ўзбекистон Фанлар академияси президенти ва вице-президенти этиб сайланганлар. Университет битирувчиларидан жами 107 нафар олим академик даражасига эришган. Олима аёллардан 150 га яқини фан доктори илмий даражаси ва профессор унвонини олганлар. Бу масканда таълим олган кўплаб битирувчилар хорижий олий талъим муассасаларида муваффақиятли фаолият кўрсатиб келмоқда. Бунга ёрқин мисол Исроилдаги Холон технология институти президенти Эдуард Якубов, АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходими доктор Амир Махмудов, Калифорния давлат университети професссори Зоир Ибрагимовлардир. Ушбу дорулфунунда таҳсил олган зиёлилардан Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Саид Ахмад, Озод Шарафиддинов,Турғун Азларов, Суйима Ғаниева Ўзбекистон Қаҳрамони олий унвонига, юзлаб профессор- ўқитувчилар Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби унвонига, Буюк хизматлари учун ордени ва бошқа мукофотларга сазовор бўлганлар. Шу кунга қадар ЎзМУ талабаларидан 30 нафардан ортиғи Президент стипендианти, 25 нафари Мирзо Улуғбек номидаги ва 30 нафардан зиёди Алишер Навоий номидаги давлат стипендиялари соҳиби бўлган. Ўнлаб иқтидорли талабалар халқаро фан олимпиадалари, спорт мусобақалари ғолиблари сифатида дунёга машҳур бўлди. Бугунги кунда Миллий университетда 29 нафар академик, 150 дан ортиқ фан доктори ва профессорлар, 400 дан зиёд фан номзоди, фалсафа доктори ва доцентлар фаолият кўрсатмоқда, 200 дан ортиқ ёш олимлар ва 500 дан зиёд иқтидорли талабалар илмий тадқиқотлар олиб бормоқда. 5 Улкан илмий салоҳиятга эга болган ЎзМУ республикада таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади. Унда барча университетлар учун Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари тайёрланиб, талим жараёнига тадбиқ этилмоқда. Назарий билимларни амалиёт билан чамбарчас боғлаш учун ЎзМУнинг 3 та дала-амалиёт майдони, 32 та ўқув-илмий лабораторияси, 3 та ўқув-илмий-тажриба маркази, 1 та ОТМлараро илмий лабораторияси ва 2 та ноёб объектнинг моддий-техник базаси такомиллаштирилмоқда. Шу билан бир қаторда, талаба-ёшларни илмий фаолиятга жалб қилиш, грант танловлари ва лойиҳаларида иштирок этиш, бошқа олий таълим ва илмий - тадқиқот муассасалари учун мақсадли илмий кадрлар тайёрлаш ишлари изчил давом эттирилиб келинмоқда. Шунингдек, таъкидлаш жоизки, ЎзМУ 32 та ривожланган давлатларнинг 100 дан ортиқ олий талим ва илмий муассасалари билан илмий, таълимий соҳаларда ҳамкорлик қилмоқда. Бир асрлик тарихга, бой ананаларга ва инновацион ғояларга эга бўлган Ўзбекистон Миллий университети жамоаси илму марифат ва талим-тарбия соҳасидаги ютуқларни янада кўпайтириш, Ватан равнақига бундан ҳам муносиб ҳисса қўшиш учун қатият ва шижоат билан меҳнат қилмоқда. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling