30
ЗИРХЛИ КАНАЛАР БИОЛОГИЯСИ ВА ЭКОЛОГИЯСИНИНГ
ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
1
Батирова И.М.,
2
Атоева Д.О.
1,2
М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент.
irodabotirova64@gmail.com
Аннотатция. Совутли каналарнинг
биологияси ва экологияси
муайян даражада ҳаётий шаклларнинг у ёки бу гуруҳига тегишлилиги
билан боғлиқ. Масалан, тупроқ юзасида яшовчи кўпинча моновольтин
бўлиб, уларда қишки ёки ёзги диапауза бўлиши мумкин, улар юқори
метаболик фаоллик ва маҳсулдорлик, ривожланишнинг юқори суръатлари
билан фарқ қилиб,
партеногенез кам учрайди, хулқ-атвори мураккаб.
Геми- ва эуэдафик каналар эса, аксинча, одатда поливольтин бўлиб,
ҳаётий циклда диапаузалар йўқ, маҳсулдорлиги паст, онтогенези кўпроқ
давом этади, улар кўпинча факультатив, ҳатто облигат партеногенез
бўлиб, хулқ-атвори нисбатан содда. Улар тупроқ юзасида, тўшамада ва
минерал қатламдаги ҳаётга мослашган комплекслар ҳисобланади. Мазкур
гуруҳлар морфологик жиҳатдан туртиб чиққан ўсимталарнинг
узунлиги,
тана рангининг интенсивлиги ва бошқа белгилари билан фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: