Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги


ТОШКЕНТ ШАХРИ АҲОЛИСИ ЎРТАСИДА АЛЛЕРГИК


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/146
Sana23.07.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1661948
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   146
Bog'liq
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)

 
ТОШКЕНТ ШАХРИ АҲОЛИСИ ЎРТАСИДА АЛЛЕРГИК 
РИНИТНИНГ ТАРҚАЛИШ КЎРСАТКИЧИ. 
Исомова С.Ғ., Суяров А.А., Хатамов Х.М., Мирахмедова Г.Т.
 
ЎзР Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети,
ЎзР ФА Иммунология ва инсон геномикаси институти,1-сон шахар клиник 
шифохонаси. 
Аллергик ринит-инсониятнинг энг кўп тарқалган касаллилларидан 
бири бўлиб, умумий популяциянинг 10-50%ини ташкил қилади. Россия 
давлати аҳолисининг 12- 24% ушбу касаллик билан азият чекиб, дунё 
бўйича 600 миллиондан ортиқ киши ушбу касаллик билан оғрийди. 
Касалликнинг кундан-кунга ошиб бориши инсониятга салбий таъсир 
кўрсатиб, беморларнинг ҳаёт сифатини пасайишига, ҳамда тиббий-
иштимоий ва иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради.  
Мақсад. 2015-2019 йиллар давомида Тошкент шахридаги 1-сон шахар 
клиник шифохонасига, шахарнинг 11 туманидаги (Олмазор туманидан 
ташқари) яшовчи аҳолисининг, аллергик ринит билан оғриган қатлами 
мурожаатига қараб 5 йиллик тахлил ўтқаздик. 
Охирги 5 йил, 2015-2019 йиллар давомида 1-сон шахар клиник 
шифохонасига аллергик касалликларнинг турли хил кўриниши билан 
оғриган 25439 (100%) нафар беморлар мурожаат қилди. Ушбу 
беморларнинг 3474 (14%) нафари аллергик ринит билан оғриган 
беморлардан иборат бўлди. Шулардан 2015 йил аллергик ринит билан 
оғриган 583 (17%) нафар бемор мурожаат қилган бўлса, ушбу кўрсаткич 
2016 йилга келиб 840 (24%) нафарга етди. 2017 йили аллергик ринит 
шикоятлари билан мурожаат қилган беморлар сони 729 (21%) нафарга 
етган бўлса, 2018 йилда ушбу кўрсаткич 629 (18%) нафарни, 2019 йили эса 
ушбу кўрсаткич 693 (20%) нафарни ташкил қилди. 
Шундай қилиб, 2016 йилда аллергик ринит билан мурожаат қилган 
беморлар 2015 йилдаги қараганда бирмунча ошганлиги, 2017 йили эса 
бироз камайганлиги, 2018 йили яна ҳам камайиб, 2019 йилда бироз 
кўпайтанлиги кузатилди.


67 

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling