Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги
РЕСПУБЛИКАДА ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИ ТАРҚАЛИШИНИНГ
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)
РЕСПУБЛИКАДА ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИ ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ТАДБИРЛАРИНИНГ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДА Ражабов Ғ.Х.*, Мирзаев У. , Бердиева З.И. Тошкент вакцина ва зардоблар илмий тадқиқот институти.,Санитария- эпидемиологик осойишталик агентлиги, Тошкент. gulomr@mail.ru Республикада 2012-2021йиллар давомида одамларни қутуриш касаллиги билан касалланиш кўрсатгичлари таҳлилида ҳар йили 3 тадан 7 гача, жами эса 43 та касаланиш ҳолатлари қайд этилганлиги аниқланди. Уларнинг 12таси Самарқанд вилоятида қайд этилган бўлса, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида 8 ҳолатдан, Жиззах вилоятида 4та ҳолат, Бухоро ва Сурхандарё вилоятларида 2та ҳолатдан, Андижон, Навоий, Сирдарё ва Тошкент шаҳрида 1 тадан ҳолатда руйхатга олинган. Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида бир неча йиллар давомида одамлар ўртасида қутуриш касаллиги мунтазам рўйхатга олинган. Беморларнинг 41 (95,3%) нафари итлардан жароҳат олгандан сўнг ўз вақтида тиббий ва антирабик ёрдамга мурожаат этмаган, қутуришга қарши антирабик иммуноглобулин берилмаган. Бир нафар бемор эса қутуришга қарши антирабик иммуноглобулин курсини тўлиқ олмаган. Бир нафар бемор ҳайвондан хавфли жойидан жароҳат олиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилган бўлсада қутуриш касаллигига қарши эмлаш ва антирабик иммуноглобулин олиш учун юборилмаган. Таҳлилларда Республикада қутуриш касаллигини асосий манбаи ёввойи ҳайвонлар эканлиги ва улар орқали инфекция дайди итларга юқаётганлиги ва вируснинг асосий резервуарлари ёввойи йиртқич ҳайвонлар - бўри, чиябўри, тулки эканлиги аниқланган. Жумладан, Республика бўйича 2021 йилда ёввойи ҳайвонлардан жароҳат олганлар (тишланиш) сони 80 нафарни ташкил этган. Жароҳатланганлар кўпроқ Хоразм вилояти (18 нафар шахс) ва 118 Қорақалпоғистон Республикасида (13 нафар) қайд этилган. 2021 йил давомида республика бўйича ҳайвонлардан жароҳат олганидан сўнг 50715 нафар фуқаро антирабик ёрдамга мурожаат этган ( ҳар100 минг аҳолига нисбатан кўрсатгич - 145,5). Жабрланганларнинг 38912 нафари (76,7%) эгаси маълум бўлган ҳайвонлардан, 22,9 фоизи қаровсиз, 0,4% фоизи қутуриш белгилари бор бўлган ва 0,01% қутуриш касаллиги кейинчалик лаборатория усулида тасдиқланган ҳайвонлардан жароҳат олган. Шунингдек, жароҳат олганларнинг 1435 нафари (3,0 % ) кемирувчилардан (асосан каламушлардан) жабрланган. 2021 йил давомида республика бўйича ҳайвонлардан жароҳат олган фуқароларнинг 99,8 % мурожатидан сўнг қутуриш касаллигига қарши эмланган. Шу йилда қутуришга қарши эмлаш учун антирабик препаратларга Санитария- эпидемиологик хизмати томонидан 11,0 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланган. Республика бўйича дайди ҳайвонлар томонидан хавфли жароҳат олганларнинг фақат 88,1 %га антирабик иммуноглобулин (АИГ) тавсия этилган. Жумладан, Наманган вилоятида 16 % (51 нафар), Навоий вилоятида 27 % (20 нафар), Андижонда 32 % ( 82 нафар), Тошкент вилоятида 33% (183 нафар) ва Қашқадарёда 39 % (58 нафар) жабрланганларга АИГ га кўрсатма бўлсада,тавсия этилмаган. Хулосалар: 1. Республикада қутириш касаллиги бўйича мураккаб эпизоотик ва эпидемик вазият сақланиб қолинмоқда; 2. Ўлим ҳолатларининг асосий сабаби – жароҳатлангандан сўнг тиббий ёрдамга кеч мурожаат қилиниши ва тиббий - эпидемиологик кўрсатма бўлишига қарамай АИГ тавсия этилмаганлиги ва антирабик ёрдамни тўлиқ олинмаганлиги. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling