Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги олий


Хорижий тажриба таҳлили шуни кўрсатадики


Download 6.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/18
Sana11.09.2023
Hajmi6.68 Mb.
#1675767
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
19. Forsayt texnologiyalar - oliy talim tizimida

Хорижий тажриба таҳлили шуни кўрсатадики, биринчилардан бўлиб 
форсайт методологиясидан AҚШ, Буюк Британия, Германия, Япония 
ва Aвстралия давлатларида фойдалана бошланган. Ҳозирги кунда 
форсайтдан 35 дан ортиқ ривожланган мамлакатлар (1-илова) кенг 
фойдаланмоқда.
Буюк Британия, Германия, Венгрия, Франция ва Испанияда форсайт 
ҳукумат томонидан, Швеция, Италия ва Португалия каби давлатларда 
эса ишбилармон доиралар ташаббуси билан амалга оширилади. Бугунги 
кунда форсайт Буюк Британияда энг кўп қўлланилади. Бу тажрибадан 
ҳозирги кунда Жанубий Африка, Чехия, Польша, Туркия, БАА, Қатар ва 
бошқа кўплаб ривожланган мамлакатлар фойдаланиб келмоқда.
Охирги 10 йилда юқорида келтирилган ривожланган давлатлар ва 
йирик компаниялар томонидан 1200 дан ортиқ форсайт тадқиқотлари 
ўтказилган (2-илова). Ҳукуматлар (миллий ва маҳаллий), йирик 
компаниялар ва бошқа турдаги ташкилотлар (хайрия ташкилотлари
савдо бирлашмалари) катта ҳажмдаги форсайт тадқиқотларини амалга 
оширдилар. Аксарият ҳолатларда давлат органлари томонидан амалга 
оширилган форсайт натижалари жамоатчилик учун очиқ бўлади. Хусусий 
ташкилотларнинг натижалари эса кўпинча сир сақланади.
Форсайт барча соҳаларда тўғри қўйилган қадам сифатида келажакни 
олдиндан кўриш технологиясига айланди. Мисол сифатида, Японияда 
Токио технология институти томонидан 9 та миллий форсайтлар асосида 
мамлакат учун бир қатор муваффақиятли стратегиялар амалга оширилди.
Хитойда ҳар бир соҳа бўйича ҳар йили ўн минглаб олий таълим 
муассасалари профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари 
миллий форсайтларда иштирок этади. Натижада, 2021 йил якунларига 
кўра, форсайт марказларида амалга оширилган илмий тадқиқотлар 
Хитой иқтисодиётига 2 млрд. доллардан ортиқ даромад келтирган.



Download 6.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling