“Форсайт-менежмент фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмасига
Download 115.58 Kb. Pdf ko'rish
|
тақриз ўқув қўланма ташқи
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Форсайт-менежмент фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмасига ТАҚРИЗ
Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти “Бизнес ва инновацион менежмент” кафедраси ўқитувчиси Рахимова Дилрабо Октябровнанинг “Форсайт-менежмент фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмасига ТАҚРИЗ Мамлакатимизда иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга илмий-техника тараққиёти ютуқларини амалиётга кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2909-сонли қарорининг 1-банди 4-хат бошида белгиланган “Янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва уларни олий таълим муассасаларининг таълим жараёнига кенг татбиқ этиш, олий таълим муассасаларини замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, шу жумладан, энг янги хорижий адабиётлар сотиб олиш ва таржима қилиш, ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш” бўйича белгиланган вазифалар асосида Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти “Бизнес ва инновацион менежмент” кафедраси ўқитувчиси Рахимова Дилрабо Октябровна томонидан “Форсайт- менежмент фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма тайёрланган. Ўқув қўлланма бўлажак менежерларда “Форсайт компетентлик”ни шакллантириш, бўлажак менежернинг стратегик режалаштириш қобилиятлари ва бошқарув методологияси мазмунини ўзида тўла акс эттирган. Ўқув қўлланманинг кириш қисмида таълим ва билим сифати, уни ошириш омиллари тўғрисида маълумотлар берилган. Ривожланган давлатлар олий таълим тизимида форсайтга оид фанлар, жумладан “Форсайт- менежмент”, “Форсайт-технология методлари”, “Форсайт асосида режалаштиришга замонавий ёндошув”, “Форсайтда сценарийли режалаштириш”, “Форсайтни ташкил этиш ва бошқариш”, “Маркетингда форсайт технология”, “Мутахассисликда форсайт компетентлик” ва “Янги бозор форсайти” каби ўнлаб фанлар ўқитилиб келинаётганлиги кўрсатиб ўтилиб, Ўзбекистон олий таълим тизимида ҳам форсайтга оид фанлар сифатида “Форсайт-менежмент” фанини ўқитишнинг зарурияти ҳамда аҳамияти асосланган. Ўқув қўлланмада фаннинг мақсад ва вазифалари, асосий тушунча ва тамойиллари, форсайтнинг мазмун-моҳияти, юзага келиш тарихи,. форсайт лойиҳалар таснифи ва уни амалга ошириш босқичлари, форсайт технология принциплари, методлари ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш методикаси ёритилган. Форсайт-менежмент фанини ўрганишда инновацион педагогик технология сифатида менталь карталардан фойдаланиш методикаси ишлаб чиқилган. Форсайт-менежмент фанини ўрганишда менталь карталардан фойдаланиш методикасси ёритилган, менталь карталарни тузиш ҳамда ундан ўқув машғулотларида фойдаланиш тартиби баён этилган. Мазкур фанни ўқитишнинг инновацион технологиялари келтирилган, маъруза ва амалий машғулотлар ҳамда мустақил таълимни форсайт методларидан фойдаланиб ташкил этиш методикаси ишлаб чиқилган. Форсайт компетентликга муаллиф таърифи берилган ҳамда уни шакллантириш ва ишлаб чиқаришдаги касбий фаолият даврида ривожлантириш модели яратилган. Форсайт методларидан фойдаланиб ўтилган намунавий дарс ишланмаси келтирилган. Мазкур ўқув қўлланма ОЎМТВ томонидан ўқув адабиётларининг янги авлоди талабларига жавоб беради деб ҳисоблайман ва олий таълим муассасаларида нафақат “Форсайт менежмент” фанини, балки бошқа форсайтга оид фанларни ўқитишда ҳам профессор-ўқитувчилар, докторантлар, магистрлар ҳамда талабалар учун зарур адабиёт бўлиб хизмат қилади. Юқоридагиларни ҳисобга олиб ушбу ўқув қўлланмани ўқув жараёнида фойдаланишга ҳамда очиқ нашрда чоп этишга тавсия этаман. Download 115.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling