Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


IX- МАВЗУ. Меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган аҳолининг иш билан бандлиги


Download 4.25 Mb.
bet44/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

IX- МАВЗУ. Меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган аҳолининг иш билан бандлиги
9.1. Меҳнат салоҳияти тушунчаси ва таснифланиши
9.2. Ўзбекистонда меҳнат ресурслари ва улардан фойдаланиш

9.1. Меҳнат салоҳияти тушунчаси ва таснифланиши
Жамиятнинг меҳнат салоҳияти жамиятнинг меҳнатга қодирлиги жамланмаси, жамиятнинг меҳнат қилиш қобилияти.
Жамиятнинг меҳнат салоҳияти шахснинг меҳнат салоҳияти, корхона, ташкилот, фирманинг меҳнат салоҳияти, тармоқ, минтақа ва ҳоказоларнинг меҳнат салоҳиятини қамраб олади.
Жамият меҳнат салоҳиятининг сифат хусусиятлари қуйидагилар билан белгиланади:

      1. меҳнатга лаёқатли аҳоли саломатлигининг ҳолати;

      2. меҳнатга лаёқатли аҳолининг касбий-малака даражаси, яъни умумий ва касбий таълим даражаси, муайян билим ҳамда амалий тажриба ва кўникмалар мавжудлиги;

      3. ижтимоий-шахсий хусусиятлар билан.

Жамият меҳнат салоҳиятининг миқдор хусусиятлари меҳнатга лаёқатли аҳолининг сони ва иш вақти ресурслари (иш вақтининг мавжуд фонди) билан белгиланади.
Меҳнат ресурслари – ижтимоий фойдали фаолият соҳасида ишлаш учун зарур бўлган жисмоний бақувватликка, саломатликка, таълим даражасига, маданиятга, қобилиятга, малакага, касбий билимларга эга бўлган аҳолининг бир қисми (5-расм).



5-расм. Меҳнат ресурсларининг таснифи.


Халқаро меҳнат ташкилоти меҳнат ресурсларига меҳнатга лаёқатли ёшда бўлган меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳамда меҳнатга лаёқатли ёшдан ташқари ёшда (пенсионерлар ва ўсмирлар) меҳнат қилаётган шахсларни киритади (6-расм).






6-расм. Халқаро меҳнат ташкилоти услубиётига кўра меҳнат ресурслари.


Халқаро меҳнат ташкилоти аҳоли иқтисодий фаоллигини белгилаш учун ўрнатилган ёшда бўлган, иш билан банд бўлмаганлар, лекин иш қидирмаётганлар ва ишлашга тайёр эмасларни иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли таркибига киритади.
Ўзбекистон Республикаси статистика органлари иқтисодий фаол аҳоли атамасини 1993 йилдан эътиборан фаол қўллашга киришган. Мамлакатда амалдаги қонунчиликка мувофиқ, иқтисодий фаол аҳоли эркаклар учун 44 йилни (16 ёшдан 60 ёшгача), аёллар учун эса 39 йилни (16 ёшдан 55 ёшгача) ташкил этади. I ва II гуруҳ ногиронлари ҳамда имтиёзли пенсия олувчилар бундан истиснодир.
Ўзбекистонда иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли таркибига меҳнат қилишга қобилиятли ва ишсиз деб ҳисобланмайдиган шахслар, шу жумладан:

      • ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган ҳамда иш ҳақига ёки меҳнат даромадига эга бўлмаган ўқувчилар ва талабалар;

      • ишламаётган учинчи гуруҳ ногиронлари;

      • уй бекалари ҳамда болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ишламаётган аёллар;

      • кўчар ва кўчмас мулкдан даромад олаётган ишламаётган шахслар;

      • ихтиёрий равишда меҳнат билан банд бўлмаган шахслар киради.

Меҳнатга лаёқатлилик ёши давлат томонидан ўрнатилади. Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшгача бўлган аҳоли - 0-15 ёш; меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли - 16-54 ёшдаги аёллар, 16-59 ёшдаги эркаклар; меҳнатга лаёқатли ёшдан катта бўлган аҳоли - 55 ва ундан юқори ёшдаги аёллар, 60 ва ундан юқори ёшдаги эркаклардир.
Ёш бўйича аҳолининг турли гуруҳлари меҳнат фаоллиги даражаси билан фарқланади. Жумладан, 16-29 ёшдагиларнинг асосий қисми таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш, муддатли ҳарбий хизматни ўташ билан машғул бўлади. Энг юқори меҳнат фаоллиги ва иш билан бандлик 25-49 ёшдаги фуқаролар учун хосдир.
Мамлакат аҳолисининг ҳозирги вақтдаги ўртача ёши - 25,5, шу жумладан қишлоқда 24,1, шаҳарда эса – 27,9 ни ташкил этади. У халқаро демографик таснифга кўра, Ўзбекистонни ёш давлатлар қаторига киритиш имконини беради. Яқин ва узоқ истиқболда Ўзбекистон катта меҳнат салоҳиятига эга бўлади.
Маълумотларга кўра, 1897 йилда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида 3,9 млн.киши истиқомат қилган. 2020 йил 1 январига келиб мамлакат аҳолисининг сони 33 905,8 минг кишидан ортиб кетди (7-расм).
Ўзбекистон аҳолисининг сони бўйича дунёда 43, Осиёда 18-ўринни эгаллайди.




Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling