Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-чизма. Иш билан бандлик ва ишсизликдан ҳимоялаш сиёсатининг умумий тузилмаси


Download 4.25 Mb.
bet69/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

13.3-чизма. Иш билан бандлик ва ишсизликдан ҳимоялаш сиёсатининг умумий тузилмаси


Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар Президент И.А. Каримов томонидан ишлаб чиқилган беш тамойиллар асосида бўлиб, унда маълум даврда иқтисодиётни бош­қаришда давлат томонидан тартибга солишнинг устуворлиги назарий ҳамда амалий жиҳатдан муҳим ўрин эгаллади ва шу билан бу бозор иқтисодиётида ўз-ўзини бошқариш ғоясини ҳам инкор этмади.­
Шундай қилиб, аҳолини иш билан бандликни тартибга солишнинг фаол иқтисодий усулларига қуйидаги тадбирларни киритиш мумкин:

  • мамлакатдаги иқтисодий вазиятни умумий соғломлаштириш, инвестиция фаоллигини рағбатлантириш, барқарорлаштириш ва кейинчалик иқтисодий ўсишга эришиш;

  • иқтисодиётни нодавлат тармоқларини ривожлантириш ва кенгайтириш учун шарт-шароитларни яратиш, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик асосида ўз-ўзини иш билан банд қилишни қўллаб-қувватлаш;

  • иш билан бандликнинг оқил тузилмасини яратиш мақсадида касбий ўқитиш, қайта тайёрлаш ва маслаҳат беришни таъминлаш.

Кўриниб турибдики, бу вазифаларни амалга ошириш бугун ҳам –келажакда ҳам муҳим омил бўлиб, иш билан бандликни таъминлаш ишсизлик даражасининг камайишига имкон беради.
Ўзбекистонда аҳолини иш билан таъминлаш, уларга муносиб ҳаёт ва меҳнат шароитлари яратиб беришга қаратилган чуқур ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши натижасида иқтисодиётнинг турли жабҳаларида меҳнат қилаётганлар сони ортиб бормоқда, мавжуд меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиш кўрсаткичи тобора яхшиланмоқда. 1991-2007 йиллар давомида мамлакат меҳнат ресурслари сони қарийб 5,0 млн. кишига ўсган бўлса, жами иш билан банд аҳоли сони 2,6 млн. кишига кўпайган, холос. Мазкур кўрсаткичлар ўсиши ўртасидаги фарқ меҳнатга сафарбар этилмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли миқдорини англатади. Бундан ташқари, ушбу ҳолат мамлакатда ишсизлар сонининг ўсишига сабаб бўлади ва ишсизлик даражасининг юқори кўрсаткичини келтириб чиқаради.
Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки йилларда юзага келган ишсизлик даврий кўринишга эга бўлиб, бу ҳолат мамлакатда иқтисодий тизимнинг ўзгариши билан чамбарчас боғлиқ тарзда рўй берган. Ўша йилларда иқтисодий даврнинг пасайиш фазаси кузатилиб, кўплаб саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари тўхтаб қолди ёки тўлиқсиз қувватда фаолият юритди. Мазкур ҳолатнинг бош сабаби, собиқ Иттифоқ даврида мамлакат корхоналарининг бошқа республика корхоналари билан чамбарчас боғлиқликда фаолият юритгани ҳисобланади. Ўша даврларда Ўзбекистон собиқ Иттифоқнинг хом ашё етказиб берувчи асосий базаси ҳисобланиб, иттифоқдош республикалардаги завод-фабрикаларни хом ашё ресурслари билан таъминлаб турган. Шу билан бирга республиканинг тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган завод-фабрикалари эҳтиёт қисм, бутловчи материаллар, хом ашё ҳамда ярим тайёр маҳсулотларни ўзга иттифоқдош республикалардан олиб келган. Ёки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг буюртмачи ва истеъмолчилари иттифоқнинг бошқа давлатлари ҳисобланган. Қисқача айтганда, мамлакатимиздаги деярли барча ишлаб чиқариш корхоналари иқтисодий жиҳатдан қарам ҳисобланган, яъни таъминот, ресурс, режалаштириш, олиб келиш, етказиб бериш, сотиш, буюртма бериш ва истеъмол каби масалаларни мустақил ҳал қила олмаган.



Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling