Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Ўзбекистонда ишсизлик муаммосининг айрим хусусиятлари
Download 4.25 Mb.
|
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023
13.2.2.Ўзбекистонда ишсизлик муаммосининг айрим хусусиятлари
Ўзбекистонда аҳолини иш билан таъминлаш, уларга муносиб ҳаёт ва меҳнат шароитлари яратиб беришга қаратилган чуқур ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши натижасида иқтисодиётнинг турли жабҳаларида меҳнат қилаётганлар сони ортиб бормоқда, мавжуд меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиш кўрсаткичи тобора яхшиланмоқда. Ўтгaн йили кўрилгaн aмaлий чoрaлaр нaтижaсидa мaмлaкaтимиздa 940 мингдaн зиёд янги иш ўринлaри ярaтилди, улaрнинг 500 минггa яқини қишлoқ жoйлaрдa тaшкил eтилди. Кичик бизнeс сoҳaсидa 390 мингдaн зиёд, шу жумлaдaн, xизмaт кўрсaтиш сoҳaсидa 270 мингдaн oртиқ янги иш ўринлaри oчилди. Сaнoaт кoрxoнaлaри билaн кooпeрaция aсoсидaги кaсaнaчиликни ҳaмдa пудрaт шaртнoмaси aсoсидaги уй мeҳнaтини рaғбaтлaнтириш aҳoли бaндлигини тaъминлaшнинг муҳим йўнaлишлaридaн биридир. Aнa шундaй мeҳнaт фaoлиятини ривoжлaнтириш нaтижaсидa 130 минггa яқин иш ўрни ярaтилгaнини aлoҳидa қaйд этиш лoзим25. Мазкур кўрсаткичлар ўсиши ўртасидаги фарқ меҳнатга сафарбар этилмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли миқдорини англатаади. Бундан ташқари, ушбу ҳолат мамлакатда ишсизлар сонининг ўсишига сабаб бўлади ва ишсизлик даражасининг юқори кўрсаткичини келтириб чиқаради. Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки йилларда юзага келган ишсизлик даврий кўринишига эга бўлиб, бу ҳолат мамлакатда иқтисодий тизимнинг ўзгариши билан чамбарчас боғлиқ тарзда рўй берган. Ўша йилларда иқтисодий даврнинг пасайиш фазаси кўзатилиб, кўплаб саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари тўхтаб қолди ва тўлиқсиз қувватда фаолият юритди. Мазкур ҳолатнинг бош сабаби, собиқ Иттифоқ даврида мамлакат корхоналарининг бошқа республика корхоналари билан чамбарчас боғлиқликда фаолият юритгани ҳисобланади. Ўша даврларда Ўзбекистон собиқ Иттифоқнинг хом ашё етказиб берувчи асосий базаси ҳисобланиб, иттифоқдош республикалардаги завод-фабрикаларни хом ашё ресурслари билан таъминлаб турган. Шу билан бирга республиканинг тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган завод-фабрикалари эҳтиёт қисм, бутловчи материаллар, хом ашё ҳамда ярим тайёр маҳсулотларни ўзга иттифоқдош республикалардан олиб келган. Ёки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг буюртмачи ва истеъммолчилари иттифоқнинг бошқа давлатлари ҳисобланган. Қисқача айтганда, мамлакатимиздаги деярли барча ишлаб чиқариш корхоналари иқтисодий жиҳатдан қарам ҳисобланган, яъни таъминот, ресурс, режалаштириш, олиб келиш, етказиб бериш, сотиш, буюртма бериш ва истеъмол каби масалаларни мустақил ҳал қила олмаган. Шўролар ҳукумати емирилиб, режали иқтисодиёт тизими барҳам топгач, мазкур алоқадор узилиб қолди, мамлакатдаги ишлаб чиқариш корхоналари инқирозга учрай бошлади. Мазкур ҳолат эса мамлакатда нисбатан юқори даражадаги даврий ишсизликни келтириб чиқарди. Гарчи, сўнги йилларда Ўзбекистонда ишсизлар сони ва даражасининг нисбатан камайиши кузатилган бўлсада, бироқ бу миқдор ҳанузгача салбий ва муаммоли даражада қолмоқда. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан амалга оширилган мониторинг натижалари кўрсатишича, 2008 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатда ишсизлар сони 320,2 минг кишини ташкил этиб, уларнинг иқтисодий фаол аҳолидаги улуши 3,0% дан иборат бўлган. Мамлакатдаги жами ишсизларнинг асосий қисми Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда. Шунингдек, ишсиз фуқароларнинг катта қисмини (65-70%) қишлоқ аҳолиси ташкил этмоқда. Бугунги кунда республикада ишсизликнинг пайдо бўлиш сабабларига кўра, қуйидаги асосий турлари кўп учрамоқда: Таркибий, иқтисодиётнинг янги тармоқлари пайдо бўлиши ёки эскисига барҳам берилиши ва мулкчилик шаклларининг ўзгариши билан юзага келади; Яширин, бу асосан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тармоқлари учун характерлидир ва бу ҳақиқий ишчи кучини камроқ миқдорда талаб қилади. Яширин ишсизлик ишлаб чиқаришнинг чуқур инқирози шароитида корхоналарда иш билан ортиқча бандликнинг сақланиб қолганлигидан далолат беради; Мавсумий, маълум мавсумда иш билан бандликни таъминловчи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаш ҳамда тайёрлаш муддати билан асосланади. Мавсумий ишсизликнинг ҳажми ишчи кучига бўлган талаб ва таклифнинг мавсумий омиллари баравар таъсир қилиши сифатида намоён бўлади; Технологик ўзгарувчан, бу корхонада технологик ўзгаришларнинг амалга оширилиши ва модернизация қилиниши натижасида юзага келади. Масалан, фан-техника ютуқлари натижасида қўл меҳнати ўрнини машина эгаллаши натижасида юзага келади. Фрикцион, бу ишсизлик тури жамиятдаги мавжуд ишси кучларининг маълум қисмини иш жойлари бўйича қайта тақсимлаб, улардан самарали фойдаланишга шарт-шароит яратади, яъни эски иш шароитларидан (иш жойининг узоқлиги, иш ҳақининг пастлиги, иш куни давомийлигининг нисбатан узунлиги ва бошқалар) қониқмаган ишчилар янги иш жойларини қидирадилар. Уларга эга бўлган, бу меҳнатдан нисбатан кўпроқ ижтимоий-иқтисодий самарага эришадилар. Фрикцион ишсизликнинг бўлиши маълум даражада иқтисодий жиҳатдан зарурий ва табиий ҳолдир. Ишсизлик таркиби унинг сабабларига кўра, ишчи кучини 4 асосий тоифасини ўз ичига олади: ишдан бўшатилиши натижасида ўз жойини йўқотганлар, ишдан ихтиёрий равишда бўшаганлар, маълум муддатга узилиш ёки танаффусдан сўнг меҳнат бозорига келганлар, меҳнат бозорига биринчи бор келганлар. Бу тоифаларнинг ўзаро нисбатлари иқтисодий давр босқичларига боғлиқ. Мазкур тоифа аҳоли орасида энг кўп улушни ишдан бўшатилиш натижасида ўз иш жойини йўқотганлар кўпчиликни ташкил қилиб, уларнинг пайдо бўлиши республикада амалга оширилган хусусийлаштириш жараёнига сезиларли таъсир кўрсатди. Мамлакатда иқтисодий тараққиётнинг бозор тизимига ўтилгандан сўнг мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жадал суръатда амалга оширила бошланди. Чунки режали иқтисодиёт юритиш даврида барча корхоналар давлатга қараган бўлиб, давлат ягона мулкдор ва монопол ҳисобланган. Бу эса иқтисодиётнинг инқирози ҳамда ушбу тизимнинг барбод бўлишига олиб келди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган хусусийлаштириш иқтисодий ислоҳотларнинг даслабки босқичида савдо дўконлари ва аҳолига хизмат кўрсатиш шахобчалари давлат тасарруфидан чиқарилган бўлса, кейинги босқичда ишлаб чиқариш корхоналари ва йирик объектлар тадбиркорлар қўлига топширилди. Мазкур ислоҳотларни бугунги босқичида эса стратегик аҳамиятга эга бўлган йирик ишлаб чиқариш корхоналари ҳам давлат тасарруфидан чиқарилиб, давлатга тегишли бўлган улушлар сотилмоқда. Корхоналарнинг хусусийлаштирилиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, меҳнат унумдорлиги ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш даражаси ошиб, иқтисодий самарадорликнинг ўсиши таъминланди. Бироқ корхоналарда ишчи ходимлар бўшатилишининг юқори кўрсаткичи кузатилди. Чунки иш берувчи тадбиркорлар учун малакасиз ва паст унумдорликка эга бўлган ишчиларни ушлаб туриш фақат зарар келтирарди. Натижада яширин ишсизлик маълум даражада қисқарди, лекин улар таркибий ишсизларга айланди. Ишсизликнинг кўпайишига қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам бевосита таъсир ўтказади. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий самарадорликни ошириш ва ишлаб чиқариш рентабеллигининг ўсишини таъминлаш мақсадида ушбу тармоқда ҳам таркибий ўзгаришлар рўй берди. Чунки собиқ тузумдан мерос бўлиб қолган жамоа хўжаликларида рентабеллик ва унумдорлик кўрсаткичлари паст даражада бўлиб бу ҳолат ер ҳамда моддий ресурслардан кўр-курона фойдаланишнинг салбий оқибати эди. Шу билан бирга, жамоа хўжаликлари яширин ишсизликнинг “уяси” ҳисобланиб, иш жойига эга бўлмаган меҳнатга муҳтож малакасиз аҳолини бригадаларга жалб қилиш орқали ишсизликка “барҳам берилган”. Айнан шу сабабли собиқ Иттифоқда “ишсизлик” тушунчаси ишлатилмаган. Мазкур салбий ҳолатларни бартараф этиш ва қишлоқ хўжалигида мулкчилик шаклларини тубдан ўзгартириш мақсадида мамлакат Президенти ташаббуси билан “ерни ўз эгасига бериш” тамойили асосида иш кўрила бошланди. Мазкур ислоҳотларнинг дастлабки босқичида жамоа хўжаликлари тугатилиб, ер пудратчиларга тақсимлаб берилди. Ислоҳотларнинг кейинги босқичида эса ширкат хўжаликлари негизида қишлоқ хўжалиги корхоналарининг замонавий шакли, яъни дунёда тан олинган кўриниши ҳисобланган фермер хўжаликлари ташкил этила бошланди. Республикамизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз ширкат хўжаликлари тўлиқ равишда фермер хўжаликларига айлантирилди. Бундан ташқари ширкат хўжаликларини тугатиш натижасида яширин ишсизлик нисбатан камайди, яъни қишлоқ хўжалиги тармоқларидан малакасиз ортиқча ишчи кучи бўшатилди. Лекин, масаланинг бошқа бир жиҳати борки, ушбу чора тадбирлар натижасида таркибий ишсизлик кўпайди. Бошқача айтганда, яширин ишсизлик таркибий ишсизликка айланди. Натижада қишлоқ хўжалигида иш билан банд бўлган ишчи кучининг катта қисми ўз иш жойларини йўқотди. Эркин бозор ислоҳотлари шароитида баъзи ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини тўхтатишига ёки банкрот деб эълон қилишга мажбур бўлади. Ушбу ҳолатлар қуйидаги муаммолар оқибатида юзага келади: Ишлаб чиқариш воситаларининг эскирганлиги ва тўла қувватларда ишлай олмаслиги; Фаолиятда замонавий фан техника ютуқларини қулламаслик ва ахборот технологияларидан етарлича фойдаланмаслик; Хорижий ҳамкорларни жалб этиш орқали ишлаб чиқаришга хориж инвестициясини киритиш суръатини пастлиги; Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг харидоргир эмаслиги ва сотув ҳажмининг камлиги; Корхона раҳбар ходимлари малакасини пастлиги ва бошқарувнинг самарасизлиги. Корхоналар банкротлиги натижасида уларда фаолият юритаётган ходимларнинг ишсиз қолишлари ва меҳнат даромадига эга бўлмасликлари кўзатилади. Бу эса мамлакатда яширин ва таркибий ишсизликни авж олдиради. Ўз иш жойини йўқотган ва ишсизга айланган фуқаролар меҳнат бозорида ишчи кучи сифатида намоён бўлиши ва ўз меҳнатларини таклиф қилиши Республикада ишчи кучи таклифнинг унга бўлган талабдан ошиб кетишига олиб келади. Натижада мазкур бозор мураккаб кўриниш олиб таклифнинг қондирилмаслиги вужудга келади. Бу ҳолатлар “нарасмий меҳнат бозори” ва “норасмий тармоқда иш билан бандлик” тушунчаларининг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Чунки, ишдан бўшатилган ва иш жойини йўқотиб қуйганларнинг аксарият қисми малакасиз ходимлар бўлиб, улар бозор иқтисодиёти шароитида иш берувчи талабига жавоб беролмасди. Ишлашни ҳоҳловчи малакасиз ишчилар вақтинчалик ва бир марталик ишларни бажариш мақсадида норасмий меҳнат бозори (мардикор бозори)ни ташкил этишди ва мазкур бозор орқалигина ўзларини иш билан таъминлаб, меҳнат даромадларига эга бўлишди. Шу билан бирга озгина бўлсада сармояга эга бўлган аҳоли норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти(бозор ва бозор атрофи худудларида олиб сотарлик, хизмат кўрсатиш, уй цехлари) ёки шахсий ёрдамчи хўжалиги билан шуғулланиш орқали даромад топа бошладилар. Бундан ташқари юқори миқдордаги иш ҳақига эга бўлиш мақсадида айрим фуқаролар хорижий мамлакатларга йўл оладилар. Ушбу ҳолатлар норасмий тармоқда иш билан бандликни вужудга келтирди. Норасмий иш билан бандлик эса, пул маблағларининг банкдан ташқари айланмаси ҳамда яширин иқтисодиётнинг авж олишига таъсир қилувчи асосий омилдир. Иқтисодиётнинг норасмий тармоғида иш билан банд бўлган аҳоли улушида номуайян, вақтинчалик ва бир марталик ишларни бажараётган фуқаролар ҳиссаси юқори бўлиб, улар асосан ўзгаларнинг хўжаликларига ёрдамлашиш, уй юмушларини бажариш, ҳосилни йиғиб-териш ва саралаш, уй-жой қуриш ва таъмирлаш, маҳсулотларни етқазиб бериш, юкларни ташиш ва тушириш, ҳовли ва хухуд майдонларини тозалаш каби ишларни амалга оширадилар. Республикада ишсизликнинг вужудга келиши унинг нисбатан юқори даражада сақланиб туриши ва аҳолининг иш билан бандлигида иқтисодиётнинг норасмий тармоғи улушининг ортиб боришига сабаб бўлган асосий муаммолардан бири сифатида мамлакатда ишчи кучига талаб ва таклифнинг сифат ва миқдор жиҳатдан номутаносиблигини келтириш мумкин. Чунки, бугунги кунда ишсиз аҳолининг катта қисмини малакасиз ходимлар ва меҳнат бозорига биринчи марта чиқаётган ёшлар ташкил этмоқда. Иқтисодиёт тармоқларида ишчи кучига бўлган талабни малакали ва иш тажрибасига эга бўлган кадрларга эҳтиёж ташкил этмоқда. Download 4.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling