Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 4.25 Mb.
bet102/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

Меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш – бу, ходимнинг меҳнат мазмунига, характери ва шарт-шароитларига қўядиган талабларининг мувозанатли ҳолати, бу талабларни амалга ошириш имкониятларига субъектив баҳо беришдир.
Меҳнатга мослашиш (кўникиш) – бу, шахс янги меҳнат вазиятини ўзлаштиришининг ижтимоий жараёни бўлиб, унда шахс ва меҳнат муҳити бир-бирига фаол таъсир кўрсатади ва мослашувчи-мослаштирувчи тизимлар ҳисобланади.
Мотив (сабаб – французча motif - ундаш маъносини билдиради) –бу, шахсни, ижтимоий гуруҳни, муайян эҳтиёжларни қондириш истаги билан боғланган кишиларнинг бирлигини фаолликка ва меҳнат қилишга ундашдир.
Мотивация (сабабни асослаш) – бу, реал меҳнат хулқ-атворини тушунтириш, асослаб бериш учун сабаблар (мулоҳазалар) танлашга қаратилган оғзаки хатти-ҳаракатдир.
Мартаба – бу, инсоннинг иш билан боғлиқ йиллари мобайнида меҳнат тажрибаси ва фаолияти тааллуқли, алоҳида англаб етилган нуқтаи назари ва хулқ-атворидир (эгаллаган лавозимларидаги, иш ўринларидаги изчиллик, меҳнат ташкилотидаги мавқеининг аҳволи).
Омиллари – бу, меҳнат унумдорлигининг ўзгаришига таъсир кўрсатадиган ҳаракатлантирувчи кучлар ёки сабабларидир.
Оукен қонуни - ишсизликнинг табиий даражаси 1 фоизга ошганда ялпи миллий маҳсулот 2,5 фоизга камаяди ёки 2,5 фоиз ялпи миллий маҳсулот йўқотилади.
Табиий ишсизлик дейилганда ишчи кучи ҳаракати ва унинг маълум бир жамият аъзоси сифатидаги меҳнат ҳулқига алоқадор бўлган иш билан банд бўлмаганлик ҳолатига айтилади.
Таркибий ишсизлик ишчи кучига бўлган таклиф умумий таркибининг ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, унинг тармоқлар бўйича тақсимланиши ўзгаришига олиб келади. Бу, одатда, баъзи касблар ва тармоқларнинг пайдо бўлиши, баъзиларининг йўқолиши, гоҳида эса тармоқлардаги иқтисодий кризислар туфайли меҳнат заҳиралари қайта тақсимланиши билан боғлиқ.
Тўлиқ иш билан таъминлаш – бу, касбга оид меҳнат билан таъминланиш бўлиб, у шахсга даромад келтиради ва ўзи ҳамда оиласининг муносиб турмуш кечиришига шароит яратади.
Турмуш даражаси – бу, аҳолининг зарурий, моддий ва номоддий неъматлар ҳамда хизматлар билан таъминланганлик даражаси, уларни истеъмол қилиш даражасидир.

Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling