Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ўзбекистонда меҳнат потенциалининг шаклланиши


Download 4.25 Mb.
bet35/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

6.2. Ўзбекистонда меҳнат потенциалининг шаклланиши


Ўзбекистонда чоп этилган «Меҳнат иқтисодиёти» дарслигида келтирилишича, «меҳнат потенциали» иқтисодий категориясининг «ишчи кучи» ва «меҳнат ресурслари» каби категориялардан фарқ қилувчи ўзига хос хусусияти қуйидагилардан иборат.
Биринчидан, меҳнат потенциали жамият қилаётган жонли меҳнатнинг миқдорий ва сифатий аниқ ресурсларидир. Шунингдек, у ўзида сифат жиҳатларининг барчасини гавдалантирадиган ишчи кучи мажмуидир.
Иккинчидан, ушбу иқтисодий категория муайян бир ишчини ҳам, уларнинг барчасини ҳам мавжуд имкониятлардан фойдаланиш даражасини баҳолаш имкониятини беради, бу амалиётда инсон омилининг фаоллигини оширади.
Учинчидан, меҳнат потенциалини таҳлил қилиш, ишлаб чиқаришнинг инсон ва ашёвий омиллари ўртасида сифатий, таркибий мувофиқлик бўлишига ёрдам беради.
Мазкур фикр-мулоҳазаларни ривожлантирган ҳолда таъкидлаш лозимки, «меҳнат потенциали» тушунчаси ижтимоий-иқтисодий мазмун-моҳиятига кўра, «меҳнат ресурслари» ва «ишчи кучи» тушунчаларидан кўра кенгроқ маъно касб этади. Мамлакат меҳнат потенциалини таърифлашда, унга фақат иш жараёнини амалга оширувчи куч ва имкониятларнинг намоён бўлиши, деб қарамаслик керак Чунки меҳнат потенциали иқтисодиётда банд бўлган ва хизмат жараёнларида фаол иштирок этаётган ишчи кучи билан бирга аҳолининг меҳнатда банд бўлмаган нофаол (захира) қисмини ҳам ўз ичига олади.
«Ишчи кучи» ва «меҳнат ресурслари» тушунчалари бир хил мазмунга эга эмас, ресурсларнинг ишчи кучига айланиш жараёни бир қанча босқичларни босиб ўтади. Дастлабки босқичда ресурслар ишчи кучининг салоҳиятли қисми бўлиб, улар меҳнат воситалари ва қуроллари билан ишлаш тажрибасини орттиради. Иккинчи босқичда эса улар иш жойларга тақсимланади. Шу тариқа жисмоний ва ақлий қобилиятларнинг фаолият жараёнида сарфланиши рўй беради.
Меҳнат ресурслари бу даврда ишчи кучига айланади. Учинчи босқичда ишчи кучи вақт ва қувват сарфлаб, моддий неъмат яратади ҳамда у истеъмол қийматига эга бўлади.
Ишчи кучи меҳнат фаолиятини тўхтатиши билан яна иқтисодий нофаол аҳоли тусини олади, лекин ресурс таркибида қолади. Шу сабабли меҳнат ресурси меҳнат потенциалидан ўз хизмати билан ишлаб чиқаришда иштирок этиш имкониятига кўра фарқланади.
Потенциални илмий-иқтисодий жиҳатдан тадқиқ этиш унинг ресурс тарзидаги мазмун-моҳиятини ҳам сифат, ҳам миқдор жиҳатдан очиб беради. Меҳнат потенциалини ижтимоий-иқтисодий категория сифатида шаклланиши, унинг тадқиқ этилиши ва ўрганилиши бир неча босқичларни босиб ўтди. Ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг ривожланиб бориши натижасида «ишчи кучи», «меҳнат ресурслари», «меҳнат потенциали» каби иқтисодий тушунча ва категорияларнинг ҳам маъно-мазмуни бирмунча ўзгариб бормокда. Булардан нафақат илмий-иқтисодий адабиётлар, балки кундалик амалиётимизда ҳам кенг фойдаланила бошлади.
Ўзбекистоннинг мустақил давлатга айланиши иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан туб ўзгаришларга олиб келиб, ўз навбатида булар меҳнат потенциалининг шаклланиши ва такрор яратилиши ҳақидаги илмий-иқтисодий тасаввурларни қайта ўрганиш, унинг структурасига янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш, бу соҳадаги ижтимоий муносабатлар тизимини тўғри йўлга қўйиш заруратини вужудга қелтирди.
«Меҳнат ресурсларининг шаклланиши» тушунчаси анча вақтлардан буён илмий, иқтисодий адабиётлар ва статистик амалиётда қарор топган бўлиб, ўзига хос касбий атама сифатида ишлатилиб келинади. Бунда меҳнат ресурсларини шакллантириш деганда, уларнинг доимий равишда янгиланиб туриши тушунилади.
Мамлакат меҳнат потенциали миқдорий жиҳатдан шаклланишининг асоси аҳоли ҳаракатлари ҳисобланади. Шу сабабли унинг шаклланиш омиллари ва шароитларини ўрганишда, авваламбор, аҳолининг такрор ишлаб чиқарувчи жараён бўлган мавжуд демографик вазият таҳлил қилинади. Чунки айнан демографик ҳолатлар меҳнат потенциалининг миқдоран шаклланиб боришини таъминлайди. Бу жараён эса уларга таъсир қилувчи омиллар ва босқичлар кетма-кетлигининг кўриниши 4.6-чизмада ифодаланган.





Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling