Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Аҳолини иш билан бандлиги бўйича таснифлаш


Download 4.25 Mb.
bet32/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

5.3. Аҳолини иш билан бандлиги бўйича таснифлаш

Ҳар қандай бошқа жараёнлар каби меҳнат жараёнлари ҳам вақт орасида кечади ва шунга кўра меҳнат жараёнининг давомлилиги вақт билан ўлчанади. Ходим меҳнат маҳсулини яратаётганидаги вақт иш вақти дейилади. Ўз навбатида, иш вақти соат, кун, ҳафта, йил каби муайян вақт улушларида ифодаланган миқёсга эга бўлади.


Меҳнат иқтисодиётида икки тушунча, яъни «меҳнат жараёни давомийлигининг меъёри сифатидаги вақт» ва «меҳнат миқдорининг меъёри сифатидаги вақт» тушунчаларини бир-биридан фарқлаш лозим. Ушбу тушунчалар турли моҳиятга эга. Биринчиси, меҳнат жараёнларининг ҳақиқий тақвимдаги давомийлигини акс эттиради ва бу жиҳатдан вақт адекват (мос), мутлақ, яъни оралиқ ўлчамлар қўлланмайдиган, бирдан-бир, бевосита, инсонга боғлиқ бўлмаган меъёр бўлади. Иккинчи тушунча шарт-ли давомийликни англатади ва бу ҳолда вақт нисбий меъёр бўлади. Вақт меҳнат миқдорининг меъёри сифатида қўлланилганда унинг мураккаблиги ва интенсивлиги эътиборга олинмайди. Чунки иш вақти меҳнатнинг экстенсив ўлчамидир.
Иш вақти кўрсаткичи билан бир қаторда, меҳнат сарфларининг сифат таркибини тавсифлайдиган кўрсаткичга бўлган зарурат ҳам юзага келади. Бунинг учун «меҳнат сиғими» тушунчасидан фойдаланилади. Меҳнат сиғими деганда маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга жонли меҳнат сарфлари тушунилади. Ушбу сарфлар қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
VT t 
Бунда, t - маҳсулот бирлигининг меҳнат сиғими; T - барча маҳсулотни ишлаб чиқаришга сарфланган вақт; V - ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг натурал кўриниши.
Меҳнат сиғими кўрсаткичи ишлаб чиқариш ҳажми билан меҳнат сарфлари ўртасидаги бевосита боғлиқликни аниқлаб, барча бошқа номенклатурадаги ва ишлаб чиқаришнинг ташкилий тузилмасидаги ўзгаришлар каби омилларнинг таъсирини эътиборга олмайди. Меҳнат сиғими кўрсаткичи меҳнат унумдорлигини ўлчашни ушбу унумдорлик ошиши резервларини ҳисобга олиш билан узвий боғлаш имконини беради.
Меҳнат сарфлари таркибига қараб технологик меҳнат сиғими (асосий ишчиларнинг меҳнат сарфлари), хизмат кўрсатиш меҳнат сиғими (ёрдамчи ишчиларнинг меҳнат сарфлари), ишлаб чиқариш меҳнат сиғими (барча ишчиларнинг меҳнат сарфлари), бошқарув меҳнат сарфи (хизматчиларнинг меҳнат сарфлари) ва тўлиқ меҳнат сиғими (ходимлар барча тоифаларининг меҳнат сарфлари) фарқланади.
Меҳнат редукцияси. Меҳнат жараёнида турлича мураккабликдаги меҳнатдан фойдаланиш зарурати ва уларнинг бевосита ўлчови йўқлиги сабабли меҳнатни қиёслаб ўлчаш муаммоси юзага келади. Уни ҳал этиш учун меҳнат редукциясидан фойдаланилади. Меҳнат редукцияси деганда мураккаб меҳнатни оддий меҳнатга келтириш жараёни тушунилади. У нарх ҳосил қилиш, меҳнатга ҳақ тўлаш каби бир қатор муҳим иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун зарурдир.
Меҳнат редукцияси оддий меҳнат эталонини белгилаб, мураккаб меҳнат сарфларини ягона ўлчовга келтириш ва ходимларнинг турли касб- лавозим гуруҳлари бўйича меҳнат мураккаблигидаги фарқларни аниқлаш имкониятини беради. Бундан ташқари меҳнат редукцияси товар қийматини аниқроқ билиш имконини беради.
Қайси ёндашувни афзал билиш ва меҳнат мураккаблиги амалиётида қандай ўлчовдан фойдаланиш керак деган ҳақли савол туғилади. Нархлар шаклланишида меҳнатнинг мураккаблиги иш ҳақи асосида ҳисобга олинади. Меҳнатга ҳақ тўлаш учун унинг мураккаблик даражалари нисбати таҳлилий усулда аниқланади. Меҳнат жараёнининг асосий мазмунини ифодалайдиган функцияларни таҳлил қилиш йўли билан тариф коэффициентлари аниқланади. Шундай қилиб, ҳозирча Ўзбекистондаги оддий ва мураккаб меҳнатни таққослаб ўлчаш тариф сеткаси орқали амалга оширилади ҳамда улар тариф разрядлари ва коэффициентларидан иборатдир. Унга кўра юқори тариф разряди ва коэффициентлари қуйи разряд тоифаларининг ишидан мураккаброқ эканлигини кўрсатади. Шу тариқа ишларнинг мураккаблиги ва ходимларнинг тайёргарлик даражаси миқдорий таққосланма ўлчамга эга.

2.6-чизма. Инсон ва жамият ривожланишида меҳнатнинг роли
Лекин шуни эътиборда тутиш керакки, меҳнатнинг инсонлар ва жамиятга реал таъсир этиш жараёни сиёсат, давлатлараро муносабатлар, турли вазиятларнинг кучли таъсирига дуч келади. Дунёда ҳамма нарса ҳам чизмадагидек силлиқ кечавермайди. Урушлар, давлат тўнтаришлари, иқтисодий ва сиёсий инқирозлар, халқлар ўртасида низо ва тўқнашувлар, табиий офатлар рўй бериб туради, улар жамият ривожланишининг табиий жараёнини қўпол равишда бузишга қодирдир. Шундай бўлса-да, кишилик жамияти ривожланишидаги умумий тенденция ишлаб чиқариш тараққиёти, кишиларнинг моддий фаровонлиги ва маданий даражаси ошиши, инсон ҳуқуқларини Ер юзидаги олий қадрият деб англаш томон йўналтирилган.



Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling