Ўзбекистон республикаси олий таълим фан ва инноватсиялар вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 483.23 Kb.
Sana23.09.2023
Hajmi483.23 Kb.
#1686335
Bog'liq
4-Мавзу Mahsulotlar sifat ko‘rsatkichlarini aniqlash usullari-1

Qishloq xo‘jaligi mahsulotlarinisifatini baholash


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ФАН ВА ИННОВАТСИЯЛАР
ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ давлат аграр университети
Қишлоқ хўжалиги махсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаштиришКАФЕДРАСИ
О.Х.Абдурахманов
Тошкент - 2023
REJA
    • Usullar klassifikatsiyasi. Ma’lumotni olish usuliga ko‘ra aniqlash usuli

1
    • Ma’lumotni olish manbaasiga ko‘ra aniqlash usuli.

2
    • Ma’lumotni olish manbaasiga ko‘ra aniqlash usuli

3
4-Mavzu: Mahsulotlar sifat ko‘rsatkichlarini aniqlash usullari
2
Маҳсулот сифатининг даражасини баҳолаш учун бир неча усуллардан фойдаланилади:
маҳсулот сифатини баҳолашнинг дифференциал усули – алоҳида сифати кўрсаткичларидан фойдаланиш орқали маҳсулот сифатини баҳолаш усули;
маҳсулот сифатини баҳолашнинг комплекс усули – маҳсулот сифатининг комплекс кўрсаткичларидан фойдаланиш орқали маҳсулот сифатини баҳолаш усули;
маҳсулот сифатини баҳолашнинг аралаш усули – алоҳида ва комплекс сифат кўрсаткичлардан бир вақтда фойдаланиш орқали маҳсулот сифатини баҳолаш усули;
маҳсулот сифатини баҳолашнинг статистик усули – математик статистика усулларидан фойдаланиш орқали маҳсулот сифатини баҳолаш усули.
Қишлоқ хўжалиги махсулотларини сифатини баҳолаш усуллари
Қишлоқ хўжалиги махсулотларининг сифати, уларни истъмолчига топширишда баҳоланади назорат қилинади. Бу жараён махсулот қабул қилиш пунктларида амалдаги стандарт ва синаш усуллари ёрдамида амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолашда қўлланиладиган ўлчаш воситаларига қараб, сифатни аниқлашда қуйидаги усулларидан фойдаланиш мумкин:
Ўлчаш усули. Маҳсулот сифатини ўлчаб назорат қилиш маълум бир ўлчов асбоб – ускуналари ёрдамида амалга оширилади. Ўлчаш усуллари қўлланиладиган усулнинг асосига қараб кимёвий, физик, биологик, механик, микроскопик, физик - кимёвий, технологик ва физиологик бўлиши мумкин.
2. Organoleptika usuli. Bu usul bilan ularning ta’mi, hidi, rangi, konsistentsiyasi, tashqi ko‘rinishlari kishi sezgi organlari yordamida baholanadi. Organoleptik usulning qulaylik tomonlari shundan iboratki, u ko‘p xarajatlar, kimyoviy reaktivlar va asbob-uskunalar talab qilmaydi hamda mahsulotning sifati to‘g‘risida tezda ho‘losa chiqarish mumkin bo‘ladi. Uning kamchiligi esa bu usulning sub’ektivligidadir. Sub’ektivlik deganda shuni tushunish kerakki, kishi sezgi organlari hammada ham bir xil darajada rivojlangan bo‘lmaydi.
3. Laboratoriya (tajriba) usuli. ularning kimyoviy tarkiblarini, fizikaviy, mikrobiologik, texnologik xususiyatlarini aniqlashda keng qo‘llaniladi. Tajriba usuli, o‘z navbatida, fizikaviy va fizik-kimyoviy, kimyoviy, mikrobiologik, tovarshunoslik-texnologik usullarga bo‘linadi. Bu usulning qulayligi shundan iboratki, unda natija raqamlar bi­lan va bu natija katta aniqlikda ifodalanadi. Uning kamchiliklari shundaki, mahsulotning sifatini aniqlash uchun ko‘p vaqt talab etiladi, aniqlash uchun reaktivlar va maxsus jihozlangan tajribaxonalar talab qilinadi.
Қайд усули. Маҳсулотни мунтазам равишда кузатиш ходисаларни, буюмларни ва харажатларни ҳисобга олиш қайд қилиш усулининг асоси ҳисобланади. Масалан, маҳсулотнинг қайтарилишида улардаги нуқсонларнинг сони ва ҳажми ҳисобга олинади.
Хисоблаш усули. Маҳсулотнинг бу усулда назарий ва эмпирик кўрсатгичларнинг маҳсулот сифат кўрсатгичлари билан боғланиш орқали амалга оширилади. Ҳисоблаш усулидан махсулотни лойиҳалаштиришда фойдаланилади
Социологик усул. Истеъмолчиларнинг маҳсулот сифатига берган баҳоларни йиғиш ва билдирилган фикрларни таҳлил қилиш асосида унинг сифатига баҳо бериш усулидир.
Эксперт усули. Маҳсулотнинг сифат кўрсатгичлари мутахасис экспертларнинг қарорига асосан аниқланади. Кўпинча маҳсулотнинг сифатини объектив усулларда аниқлаш қийин бўлган тақдирда эксперт усулдан фойдаланилади. Бу усул масулот сифатини органалептик усулда аниқланган вақтда керак бўлади
Маҳсулотнинг хаёт циклида унинг сифатини таъминлаш маҳсулот сифатини режалаштириш маҳсулот сифатини назорат қилиш. Маҳсулот сифати кўрсаткичининг эҳтимол қийматларини аниқлаш орқали маҳсулот сифатини олдиндан айтиб бериш (башорат қилиш), маҳсулотни талаб этилган сифат кўрсаткичлари билан ишлаб чиқишга асосли топшириқларни белгилаш орқали маҳсулот сифатини режалаштириш, маҳсулот хусусиятларини миқдорий ва сифат жиҳатдан текшириш орқали эса маҳсулот сифатини назорат қилиш мумкин. Маҳсулот сифати устидан назоратни махсус ваколатли идоралар амалга оширади. Маҳсулот сифатини керакли даражада белгилаш, таъминлаш ва ушлаб туриш мақсадларида уни яратиш ва истеъмол қилишда амалга ошириладиган харакатлар орқали маҳсулот сифатини бошқариш мумкин
Маҳсулот сифатини бошқаришда моддий – техник ва ахборот воситалари ёрдамида ўзаро муносабатда бўлувчи бошқарув идоралари ва объектлари мажмуаси маҳсулот сифатини бошқариш тизими дейилади. Хар қандай корхона фаолиятининг мухим кўрсаткичларидан бири маҳсулотнинг сифатини таъминлашдир. Сифатни таъминлаш нафақат корхона даражасидаги, балки умумдавлат даражасидаги масала ҳисобланади
E’tiboringiz uchun rahmat
Download 483.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling