Ўзбекистон республикaси олий тaълим фaн вa инновaтсиялaр вaзирлиги тошкент архитектура қурилиш университети “технология” факультети


Download 203.36 Kb.
bet1/2
Sana02.06.2024
Hajmi203.36 Kb.
#1838635
  1   2
Bog'liq
МК мустақил иш сиртқи


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ ОЛИЙ ТAЪЛИМ ФAН ВA ИННОВAТСИЯЛAР ВAЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ УНИВЕРСИТЕТИ
ТЕХНОЛОГИЯ” ФАКУЛЬТЕТИ
ҚУРИЛИШ МУҲАНДИСЛИГИ ТЕХНОЛОГИЯСИ” КАФЕДРАСИ
ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ” ФАНИДАН

ПАРАЛЛЕЛ КАМАРЛИ ФЕРМАНИ ЛОЙИҲАЛАШ



ВА ҲИСОБЛАШ” мавзусида

Мустақил иш




Бажарди:


Текширди: Ниғматжонов Д.Ғ.

Тошкент 2023 йил

ФЕРМАНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ


МАЪЛУМОТЛАР


Хозирги даврда учбурчак шаклли, трапециясимон, параллел камарли ва кўпбурчакли полигонал фермалар қўлланилади. Учбурчак шаклли фермалар том ёпмасига кескин қиялик 250–450 талаб этадиган материаллар билан ёпилишда қўлланилади. (тўлқинли асбест-цемент шиферлар, черепицалар ва б.)
Таянч қисми мураккаб устун билан фақат шарнир орқали бириктирилади. Аксарият ҳолларда ферманинг ўлчамлари ундан фойдаланишдаги, меъморчилик ва технологик талабларга кўра белгиланади.
Трапециясимон фермалар томи кескин қия бўлмаган биноларда ишлатилади. Конструктив томонидан бир неча афзалликларга эга, эгувчи момент эпюрасига тўлароқ жавоб беради, устун билан ҳам мустаҳкам, ҳам шарнир орқали бириктирилиши мумкин.
Параллел камарли фермалар саноат ишлаб чиқариши талабларини тўлароқ қондириши ва оддий кўринишга эга бўлгани сабабли қурилишда кўпроқ қўлланилади.
Кўпбурчакли полигонал фермаларнинг ташқи кўриниши эгивчи момент эпюрасининг шаклига яқин бўлганлиги туфайли улар материалнинг сарфланиши нуқтаи назаридан энг тежамли деб ҳисобланади. Шунинг учун бундай фермалар, асосан катта оралиқли бўлган биноларни қоплашда ва юклар нисбатан катта бўлганда қўлланилади.
Элементларда ҳосил бўладиган ҳисобий кучларни қурилиш механикаси усулларидан фойдаланиб топилади ва элементларнинг кесим юзалари аниқланади:
- сиқилишга ишлаётган элемент учун -Аск = N n / Ryc
- чўзилишга ишлаётган элемент учун -Аск = N n / Ryc







Download 203.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling