1-чизма: 2024 йилгача банкфаолиятининг ўсиши прагнози (млрд.сўм).
Манба: “Алоқа банки” аксиядорлик тижорат банкининг 2019-2024 йиллардаги стратегик мақсадлари.
Таҳлил: 2024 га келиб Банк активлари ҳажми бўйича Ўзбекистон банклари орасида бешинчи ўринни сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Кредит портфелининг сезиларли даражада ўсиши ва бизнес самадорлигини ошириш режалаштирилганлиги сабабли Банк фойдани 921 млрд. сўмгача оширишни режалаштирмоқда.
2022 йилда аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш бўйича Агрохизматлар марказлари ташкил қилинаяпти.
Туманда “Агролаб” ўсимликларни ҳимоя қилиш фаолияти хизмати ташкил этилади. Бу шохобча орқали кўчма ва карантин лабораторияси, тадқиқот учун иссиқхона ва ер даласи, умумий амалиёт хонаси, тайёр маҳсулотларни сотиш дўкони, юк автомобиллари ҳамда агрегатлар базаси ташкил этилади.
“Алоқа банки” АТ томонидан кичик ва ўрта бизнес, жисмоний шахсларга хизмат кўрсатишга йўналишида мижозлар учун 30 га яқин янги хизматлар жорий қилиниб, кўрсатилаётган масофавий хизматлари ҳажми оширилди.
Банк трансформасияси жараёнида ИТ технологияларни янги поғонага олиб чиқиш учун хориж банклари (Россия Сбербанки ва Туркия Зираатбанки) ўрганилди. Бунда, ушбу йўналишда банк томонидан жорий йилда амалга оширадиган лойиҳалар аниқлаб олинди ва ахборот тизимини ривожлантириш бўйича дунёда етакчи консалтинг компаниялари билан биргаликда банкнинг ИТ стратегиясини ишлаб чиқилди.
Ҳозирги кунда банк:
Ўзбекистон Республикаси банклар Ассотсиатсияси аъзоси;
Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси қатнашчиси;
Фуқароларнинг банклардаги "Омонатларини кафолатлаш жамғармаси" аъзоси;
“Тошкент” Республика фонд биржаси қатнашчиси;
Ўзбекистон умумдавлат тўлов тизимининг аъзоси;
СWИФТ халқаро тўлов тизими аъзоси;
ВИСА халқаро тўлов тизими аъзоси;
Ўзбекистон линзинг берувчилар Ассотсиатсияси аъзоси;
Синдикатли кредитлаш ташаббус маркази аъзоси ҳисобланади.
Банк WЕСТЕРН УНИОН, УНИСТРЕАМ, ЗОЛОТАЯ КОРОНА, CОНТАCТ, МОНЕЙ ГРАМ, РИА МОНЕЙ ТРАНСФЕР каби халқаро пул ўтказмалари тизимлари билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |