Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва иноватсиялар вазирлиги


Download 0.81 Mb.
bet1/14
Sana18.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1576490
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
mis119 usmanovad12023 HISOBOT 11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАъЛИМ,
ФАН ВА ИНОВАТСИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ

САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ


«РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ» КАФЕДРАСИ



«Меҳнат иқтисодиёти ва сотсиологияси» та`лим йўналиши бўйича
4- босқич
МИС-119 - гуруҳ талабаси
Усманова Дилнозанинг
Малакавий амалиёти бўйича
ҲИСОБОТИ
Манзил: АТ “Алоқа банк”мисолида
Институтдан амалиёт раҳбари:
Раҳимов З

САМАРҚАНД – 2023

МУНДАРИЖА:
Кириш.

  1. АТ “Алоқа банки” фаолияти билан танишиш.

  2. “Алоқа банки” АТ молиявий фаолияти кўрсаткичларни ўрганиш, тахлил қилиш.

  3. “Алоқа банки” фаолияти самарадорлигини бахолаш.

Хулоса ва таклифлар.
Фойдаланилган адабиётлар.

КИРИШ
Мустақиллик йилларда Ўзбекистон олдингидан тубдан фарқ қилувчи янги иқтисодий муносабатларга асосланган иқтисодий ривожланишнинг навбатдаги босқичларига ўтиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида бозор муносабатларини қарор топтириш долзарб тадбирлардан бўлган пул, кредит ва банклар тизимида ҳам чуқур ўзгаришларни амалга оширишни тақозо қилади. Шу сабабли, банк тизимини такомиллаштириш, банкларнинг мустақиллигини ва пул муомаласидаги аҳвол учун жавобгарлигини ошириш, пул-кредит муносабатларини тартибга солиш, сўмнинг барқарорлиги ва юксак нуфузини таъминлаш саҳасидаги муаммоларни ўрганиш, шунингдек, тегишли илмий хулосалар чиқариш ва тавсияларни ишлаб чиқиш ўта долзарб масалалардан ҳисобланади.
Мамлакатимизда ҳозирги пандемия даврида иқтисодиёт тармоқлар иш фаолиятини босқичма-босқич фаоллаштириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, корхоналар фаолиятини тиклаб, тайёр маҳсулотла экспортини кўпайтириш борасида жадал ишлар олиб борилмоқда.
Айни шу жараёнда “Алоқа банки” АТ ...... Самарқанд филиали............ томонидан ҳам иқтисодий ўсиш ва инвестисиявий фаолликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш суръатларини тиклаш ҳамда тадбиркорларнинг янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш борасида барча имкониятлар ишга солинмоқда.
“Алоқа банки” АТ Самарқанд филиали аксиядорлик тижорат банки томонидан доимий тарзда ўз фаолиятини бошлаётган ва иш жараённи бошлаган йирик тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишиб келмоқда.
Бундан ташқари банк раҳбарияти жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларга ўз вақтида сифатли жавоб қайтариш ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати, тадбиркорларни қийнаётган муаммоларини жойида ҳал этиш ва ўрганилиши зарур бўлган масалалар ҳамда ҳудудни иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширлаётган ишлар тўғрисида аниқ таҳлиллар асосида кўриб чиқилди.
2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси


Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари
Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизатсия қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш:
давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини ошириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини янада кенгайтириш;
қонун ижодкорлиги фаолиятининг сифатини қабул қилинаётган қонунларни амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтиришга йўналтирган ҳолда тубдан ошириш;
сиёсий тизимни ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш.
Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш:
давлат бошқаруви ва давлат хизмати тизимини давлат бошқарувини марказлаштиришдан чиқариш, давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш ҳамда иқтисодиётни бошқаришда давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириш орқали ислоҳ қилиш;
Мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг самарасини оширишга қаратилган давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига оид ахборотни тақдим қилишнинг замонавий шаклларини жорий этиш;
"Електрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси, сифатини юксалтириш ва бу хизматдан ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субектлари томонидан фойдаланиш имкониятини ошириш.
Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш:

  • Халқ билан самарали мулоқот механизмларини жорий этиш;

  • Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, Ижтимоий шерикликнинг самарасини ошириш;

  • Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш;

  • Маҳалла институтининг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш;

  • Оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, журналистларнинг профессионалфаолиятини ҳимоя қилиш.

Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари.
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш:

  • Судялар ва суд аппарати ходимларининг мавқеини, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш, судларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

  • Судяларга ғайриқонуний тарзда таъсир ўтказишга йўл қўймаслик бўйича таъсирчан чоралар кўриш;

  • Суднинг мустақиллиги ва беғаразлиги, суд протсесси томонларининг тортишуви ва тенг ҳуқуқлик тамойилларини ҳар томонлама татбиқ этиш;

  • "Хабеас корпус” институтини қўллаш соҳасини кенгайтириш, тергов устидан суд назоратини кучайтириш;

  • Судларни янада ихтисослаштириш, суд аппаратини мустаҳкамлаш;

  • Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий этиш.

  • Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш:

  • Фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансоларлик, расмиятчилик ва лоқайд муносабатда бўлиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек, бузилган ҳуқуқларни тиклашнинг барча зарур чораларини кўриш;

  • Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш;

  • Фуқароларнинг хусусий мулкка бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини мустаҳкамлаш;

  • Фуқароларнинг одил судловга тўсқинликсиз эришишини таъминлаш;

  • Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси самарадорлигини ошириш.



Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш:
жиноят ва жиноят-протсессуал қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, алоҳида жиноий қилмишларни декриминаллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпапваплаштириш.
Одил судловни амалга ошириш самарадорлиги ва сифатини яхшилаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик суд иш юритувининг протсессуал асосларини такомиллаштириш.
Жиноят, фуқаролик ва хўжалик ишларини кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш, бир-бирини такрорлайдиган ваколат ва инстансияларни қисқартириш;
електрон тартибда суд ва ижро ишини юритишнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш.
Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш:

  • Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш;

  • Диний экстремизм ва терроризмга, уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни янада кучайтириш;

  • Коррупсияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупсияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш;

  • Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишда давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш.


Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш:

  • Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ишини самарали режалаштириш ва унинг натижаларини таҳлил қилиш, тизимли ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ҳамда уларнинг сабаб ва омилларини бартараф этиш;

  • Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ходимларини ўқитиш, танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ротатсия қилиш тизимини такомиллаштириш;

  • Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ходимлари орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш ва бартараф этиш бўйича идоравий назоратнинг замонавий механизмларини жорий этиш;

  • Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолияти устидан жамоатчилик назорати механизмлари самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш.



Юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш:
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг юридик хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш;
Адвокатура институтини ривожлантириш, жиноят, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишларини кўриб чиқишда адвокатларинг ўрни ва нуфузини ошириш;
Нотариат ва фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органлари тизимини ислоҳ қилиш.
Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишари
Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш:
Макроиқтисодий мутаносибликни сақлаш, қабул қилинган ўрта муддатли дастурлар асосида таркибий ва институтсионал ўзгаришларни чуқурлаштириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;
Ҳаражатларнинг ижтимоий йўналтирилганинини сақлаб қолган ҳолда, Давлат буджетининг барча даражаларида мутаносиблигини мувозанатни сақлаш, маҳаллий буджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга йўналтирилган буджетлараро муносабатларни такомиллаштириш;
Илғор халқаро тажрибада қўлланиладиган инструментлардан фойдаланган ҳолда пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш, шунингдек валютани тартибга солишда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш;
Солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш йўлини давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва рағбатлантиришнинг тегишли чораларини кенгайтириш;
Банк тизимини ислоҳ қилиш, банклар депозит базасининг капитализатсиясини чуқурлаштириш ва барқарорлигини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлигини ва ишончлигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвеститсиявий лойиҳалар ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик субектларини кредитлаштиришни янада кенгайтириш;
Суғурта, лизинг ва бошқа молиявий хизматларнинг хажмини уларнинг янги турларини жорий қилиш ва сифатини ошириш ҳисобига кенгайтириш, шунингдек фонд бозорини капитални жалб қилиш ҳамда корхона, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин ресурсларини жойлаштиришдаги муқобил манба сифатида ривожлантириш;
Халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан алоқаларни кенгайтириш, пухта ўйланган ташқи қарзлар сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, жалб қилинган хорижий инвеститсия ва кредитлардан самарали фойдаланиш.
Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизатсия ва диверсификатсия қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш.
Миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш, унинг таркибида саноат, хизматлар кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш.
Ишлаб чиқаришни модернизатсия қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникатсия ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвеститсия сиёсатини олиб боориш.
Саноатни юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали янада модернизатсия ва диверсификатсия қилиш.
Иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни босқичма-босқич камайтириш;
Принсипиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш.
Ишлаб чиқариш маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш сиёсатини давом этиш ҳамда, энг аввало, истеъмол товарлар ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро саноат кооператсиясини кенгайтириш.
Иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш.
Еркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналарни ташкил этиш, фаолият кўрсатаётган зоналарнинг самарадорлигини ошириш.
Хизматлар кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало, хизматларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш.
Туризм индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини ошириш, туристик хизматларни диверсификатсиялаш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини кенгайтириш; Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун Ислом хусусий секторни ривожлантириш Ассотсиатсиясининг 5 млн. Ақш доллари миқдорида кредит линияси бўйича лойиҳаларни молиялаштириш амалга оширилди.Агробанк ва Осиё Тараққиёт Банки ўртасида 20,0 млн. Ақш доллари миқдоридан иборат бўлган «Кичик ва микромолиялашни ривожлантириш.ИИ босқич» лойиҳаси бўйича кредит шартномаси имзоланган.Ушбу лойиҳанинг мақсади республикада микромолиялаштиришни янада ривожлантириш ҳисобланади. Шунингдек, Халқ банки Осиё Тараққиёт Банкининг савдони молиялашни қўллаб-қувватлаш дастурига киритилган ва револъвер кредит тўғрисида келишув имзоланган.Експорт фаолиятини либераллаштириш ва соддалаштириш, экспорт таркибини ва географиясини диверсификатсия қилиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва сафарбар этиш.Йўл-транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, бошқарув тизимига ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий этиш.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling