Збекистон республикаси олий
2 5390885629582119080
Р,
гПа | ||||||
Т, oС | ||||||
-60 |
-40 |
-20 |
0 |
20 |
40 | |
1000 800 400 100 |
0,973 0,972 0,968 0,943 |
0,950 0,944 0,914 0,774 |
0,856 0,831 0,730 0,458 |
0,658 0,614 0,478 0,269 |
0,532 0,489 0,371 0,226 |
0,315 0,294 0,243 0,163 |
Ҳарорат ортиши билан (Р=const бўлганда) нам адиабатик градиент камаяди ва паст ҳароратларда қуруқ адиабатик градиентга яқинлашади .
Босимнинг ортиши билан ( Т=const бўлганда) Y ортади . Атмосферада кузатилувчи реал шароитларда нам адиабатик градиентнинг қиймати одатда 0,5oС/100 м дан катта ва 0,95oС/100 м дан кичик бўлади .
Нам адиабатик жараён ёпиқ (ёки қайтувчан) термодинамик жараён ҳисобланади . Шунинг учун ҳаво заррасининг тушишида унинг ҳарорати нам адиабатик қонун бўйича ортади .
Конденсация сатҳидан юқорида термодинамик жараён бошқача ривожланиши ҳам мумкин . Сув буғининг конденсацияси натижасида ҳосил бўлган булутдан ёғинлар (ёмғир, қор) ёғиши мумкин . Бу ҳолда ҳаво заррасининг тушишида унинг исиши натижасида сув буғи дарҳол тўйиниш ҳолатидан узоқлашади, унинг ҳарорати эса қуруқ адиабатик қонун бўйича камаяди . Шундай қилиб, қаралаётган ҳаво массасида қайтмас жараён юз берди . Ҳаво зарраси дастлабки ҳолатига қайтмади, унинг жараён охиридаги ҳарорати бошланғич ҳароратидан юқори бўлиб қолди (9-расм). Тавсифлаб
ўтилган жараён псевдоадиабатик жараён дейилади .
9-расм . Псевдоадиабатик жараён .
АВ қуруқ адиабата, ВС – нам адиабата, СD қуруқ адиабата,
Тр – псевдоэквивалент ҳарорат, 9р - псевдопотенциал ҳарорат, 9, - намланган термометрнинг потенциал ҳарорати .
Псевдоэквивалент (Тр) ва псевдопотенциал ҳарорат (9р ) псевдоадиабатик жараённинг муҳим характеристикалари ҳисобланади . Ҳаво зарраси бошланғич сатҳдан конденсация сатҳигача қуруқ адиабатик, ундан кейин сув буғининг тўлиқ конденсациясигача нам адиабатик кўтарилиб, сўнгра бошланғич ҳолатгача қуруқ адиабатик туширилганда у қабул қиладиган ҳарорат псевдоэквивалент ҳарорат деб аталади . Агар зарра тўлиқ конденсация сатҳидан 1000 гПа сатҳгача қуруқ адиабатик туширилса, унинг қабул қилган ҳарорати псевдопотенциал ҳарорат дейилади (9-расм). Бу
иккала ҳароратлар ўртасидаги муносабатни (4.18) Пуассон тенгламаси асосида ифодалаш мумкин:
Y-1
9
\ P J
р = Tр (|1000 )| Y
(4.29)
Псевдопотенциал ҳарорат конденсация содир бўлган ҳаво массасининг консерватив характеристикаси ҳисобланади . Нам зарра қаерда бўлишидан қатъий-назар, агар унинг ҳаракатланиши адиабатик қонуният (яъни маълум қонуният) бўйича юз берса, бу зарранинг псевдопотенциал ҳарорати доимий қийматга эга бўлади . 9р нинг ўзгариши ҳаво массасига ноадиабатик таъсирларнинг (иссиқлик келиши ёки кетиши) миқдорий кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади .
Download 4.48 Mb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling