Збекистон республикаси олий
Download 4.48 Mb.
|
2 5390885629582119080
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3 .7. Барик тизимлар
Ф
1 P2 P = 67,4Tv ln P1 (3.43) P Формуладан кўриб турибмизки, ФP12 фақат кўрилаётган изобарик сиртлар орасидаги ҳавонинг ўртача ҳароратига боғлиқ . Демак, нисбий топография карталари (НТ) атмосферада ҳаво ҳароратининг таKсимотини P кўрсатади . ФP12 нинг тенг қийматлари учун нисбий топография карталарида ҳар 40 гп .м да ўтказилган чизиқлар ҳам изогипсалар деб аталади . Нисбий геопотенциал баландликларнинг катта қийматлари соҳалари – илиқ ўчоқларга, кичик қийматлари соҳалари эса – совуқ ўчоқларга мос келади . 3.7. Барик тизимлар Ер сиртидаги босим тақсимоти ҳақида кўргазмали тасаввур ҳосил қилиш учун денгиз сатҳида изобаралар карталари тузилади . Бунинг учун метеорологик станцияларда ўлчаниб, денгиз сатҳига келтирилган атмосфера босими географик карталарга туширилади . Сўнг бир хил босимга эга бўлган нуқталар текис эгри чизиқлар билан бирлаштирилади . Изобаралар 5 гПа оралиқда ўтказилади . Босим тақсимотининг турига боғлиқ ҳолда изобаралар турли шаклларга эга бўлиши мумкин . Изобаралар шакли ва босим бўйича қуйидаги барик майдон соҳалари ёки 6арuK muзuмnар фарқланади . Асосий барик тизимлар – uuKnон ва анmuuuKnон – ер сирти синоптик карталарида берк концентрик доиравий ёки эллипссимон изобаралар билан тасвирланади . Циклон марказида босим энг паст, антициклонда эса – энг юқори бўлади (4-расм, I, II). Барик топография карталарида барик тизимлар изогипсалар билан тасвирланади . Изобарик сиртлар циклонда «воронка» шаклида пастга эгилган, антициклонда эса гумбаз шаклида юқорига эгилган бўлади . Горизонтал барик градиентлар циклонда чеккадан марказга, антициклонда марказдан чеккага томон йўналган бўлади . Циклон ва антициклонларнинг кўндаланг кесими ўлчамлари бир неча минг километр, тропик циклонларда эса – бир неча юз километр бўлиши мумкин . Барик майдонда берк бўлмаган изобарали барик тизимлар ҳам ажратилади (4-расм, III, IV). bоmuKnuK – бу иккита юқори босимли ҳудудлар орасидаги паст босимли соҳадир . Ботиқликда изобаралар параллел чизиқларга яқин ёки лотинча «V» ҳарфи шаклида бўлади . Ботиқликнинг yKu?а ҳаво босими минимал бўлади, ёки (агар изобаралар «V» кўринишда бўлса) изобаралар ўз йўналишини кескин ўзгартиради . Ботиқликда барик градиентлар чеккадан ўқ томонга йўналган . 4-расм . Турли барик тизимларнинг денгиз сатҳидаги изобаралари . I – циклон, II – антициклон, III – ботиқлик, IV – ўркач, V – эгар . yрKаu – бу иккита паст босимли ҳудудлар орасидаги юқори босимли соҳадир . Ўркачда изобаралар параллел чизиқлар ёки лотинча «U» ҳарфи кўринишида бўлади . Ўркач, одатда, антициклонларнинг четки қисмларини ифодалайди . Ўркач yKu?а ҳаво босими максимал бўлади, ёки изобаралар ўз йўналишини нисбатан кескин ўзгартиради . Ўркачда барик градиентлар ўқдан четга йўналган бўлади . 才2арсuмон 6арuK маu?он – бу иккита қарама-қарши жойлашган циклонлар (ёки ботиқликлар) ва антициклонлар (ёки ўркачлар) орасидаги барик майдондир (4-расм, V). Изобарик сиртлар эгар шаклида бўлади – антициклонлар томон йўналишида кўтарилади, циклонлар томон йўналишида эса – пасаяди . Эгарсимон майдоннинг марказидаги нуқта – 92ар нуKmасu деб аталади . Атмосферанинг ҳарорат майдони циклон ва антициклонларнинг таъсирида асимметрик бўлиб қолади . Циклоннинг шарқий олд қисмида қуйи кенгликлардан эсаётган шамоллар таъсирида ҳаво ҳарорати кўтарилади . Орқа ғарбий қисмида эса ҳарорат пасаяди, чунки шамоллар юқори кенгликлардан йўналган бўлади . Антициклонларда эса аксинча бўлади . Демак, циклонда изотермалар тўлқинсимон шаклда бўлади: олд қисмида улар юқори кенгликлар томон, орқа қисмида - қуйи кенгликлар томон сурилган; антициклонларда эса аксинча бўлади . Шунинг сабабли юқорида изобаралар изотермалар шаклига яқинлашиб маълум баландликда узилади ва изотермалардек mynKuнсuмон шаклда бўлади (5-расм). Шунда, ер сиртидаги циклоннинг олд қисми устида баландликларда (одатда, ўрта ёки юқори тропосферада) илиқ ҳаво «тили» билан устма-уст бўлган ўркач, орқа қисми устида эса – совуқ ҳаво «тили» билан устма-уст ётган ботиқлик жойлашади . Антициклоннинг олд қисми устида паст ҳароратлар билан боғлиқ бўлган ботиқлик, орқа қисми устида эса – баланд ҳароратлар билан боғлиқ бўлган ўркач жойлашган бўлади . 5-расм . Циклон (П) ва антициклондаги (Ю) изобаралар . 1 – денгиз сатҳида, 2 – юқори қатламларда Баъзи ҳолларда циклон ва антициклонларда ҳарорат кўп ўзгармайди ва изобаралар катта баландликларгача берк бўлиб қолади . Барик майдоннинг баландлик бўйича ўзгариши характери мазкур барик тизим соҳасида кузатилаётган ҳаво ҳароратига боғлиқ . Агар циклон совуқ ҳавода жойлашган бўлиб, энг паст ҳарорат унинг марказий қисмида кузатилса, у ҳолда юқорига кўтарилган сари барик градиентларнинг йўналиши кам ўзагаради ва марказида энг паст босим бўлган берк изобаралар катта баландликларгача кузатилади . Демак, совуқ циклон 6аnан? барик тизимдир (6а-расм). Аксинча, агар циклон илиқ ҳаво массасида жойлашган бўлса ва унинг марказида максимал ҳарорат кузатилса, бу циклон баландлик билан тез йўқолади, чунки ундаги ҳарорат градиенти билан боғлиқ бўлган қўшимча барик градиент қуйи қатламдаги барик градиентига қарама-қарши йўналган бўлади . Бундай илиқ циклон nасm барик тизимдир . Юқори қатламларда бундай циклоннинг устида антициклон жойлашган бўлади (6б-расм). Антициклонлар учун аксинча бўлади: соeуK анmuuuKnонnар nасm, unuK анmuuuKnонnар эса – 6аnан? барик тизимлардир (7-расм). 6-расм . Баланд (совуқ) (а) ва паст (илиқ) (б) циклонлар . Изобарик сиртларнинг вертикал кесими . 7-расм . Паст (совуқ) (а) ва баланд (илиқ) (б) антициклонлар . Изобарик сиртларнинг вертикал кесими . 3.8. Босимнинг суткалик ўзгариши Босимнинг вақт бўйича ўзгаришларини шартли равишда ?аврuu ва но?аврuu ўзгаришларга ажратиш мумкин . Босимнинг суmKаnuK ва uunnuK yз2арuunарu даврий ўзгаришларга киради . Бошқа метеорологик катталиклар (ҳарорат, намлик, шамол, радиация ва бошқ .)га нисбатан, айниқса суткалик ўзгаришда, босим суст ифодаланган даврий ўзгаришларга эга . Босим ўзгаришининг ўртачаланган эгри чизиқларини оддий гармоникаларга ажратиш йўли билан 24, 12, 8 ва 6 соат даврга эга бўлган босим тебранишларини аниқлашга муваффақ бўлинган . Ярим суткалик тўлқин (12 соатлик давр) энг катта амплитудага эга . Босим тебранишлари амплитудаси 3- 4 гПа ни ташкил этувчи тропик кенгликларда ярим суткалик тебранишлар энг кучли ифодаланган . Босим максимумлари ўртача маҳаллий вақт бўйича соат 9-10 ва 21-22 ларда, минимуми эса – соат 3-4 ва 15-16 ларда кузатилади . Ўрта ва юқори кенгликларда босимнинг даврий ўзгаришлари сутка давомида гектопаскалнинг бир неча ўнли улушларидан ортмайди . Босимнинг бундай кичик суткалик тебранишлари амалий аҳамиятга эга эмас . Бироқ улар назарий нуқтаи назардан катта қизиқиш уйғотади . Бу тебранишларнинг атмосферанинг эластик тебранишлари натижасида ҳосил бўлиши етарли ишончлилик билан аниқланган . Атмосфера тебранишлари атмосферанинг қуёш нурлари билан нодаврий исиши ва бунда ёритилган яримшар ҳавосининг кенгайишида пайдо бўлади . Қуёш ва Ой таъсирида юзага келувчи кўтарилиш кучлари ҳам муайян таъсирга эга . Океанлардагига ўхшаш атмосферада ҳам кўтарилиш-пасайиш ҳаракатлари шаклланади . Ҳақиқатан, ярим суткалик тўлқин ҳам Қуёш (12 соат), ҳам Ой (12 соат 25 минут) даврийлиги ташкил этувчиларига, яъни қуёш-яримсуткалик ва ой-яримсуткалик тўлқинларга эга бўлиб, ой- яримсуткалик тўлқинлар кучиз ифодаланган . Ғарбий Европа устида тебранишлар бор-йўғи 0,01-0,04 гПа ни ташкил этади . Бундай кичик тебранишлар атмосферада кечаётган жараёнларга сезиларли таъсир кўрсатмайди . Download 4.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling