Збекистон республикаси олий


Download 4.48 Mb.
bet7/57
Sana28.10.2023
Hajmi4.48 Mb.
#1728675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   57
Bog'liq
2 5390885629582119080

Сув буғининг парциал босими (e ). Одатда бу катталик сув буғининг эластиклиги дейилади . Жаxоннинг кўпчилик мамлакатларида, шу жумладан Ўзбекистонда xам, сув буғи босимининг ўлчов бирлиги гектопаскаль (гПа) xисобланади . Айрим мамлакатларда (АҚШ ва бошқ .) – дюйм . Берилган xароратда сув буғи эластиклиги сув буғининг тўйиниш босими ёки тўйиниш эластиклиги деб аталувчи маълум чегаравий қиймат Е дан катта бўла олмайди . Тўйиниш эластиклиги xаво xароратига боғлиқ бўлиб, xарорат ортиши билан эластиклик xам ортади .
МутлаK намлик (a ). Бу 1 м3 нам xаводаги граммларда ўлчанган сув буғи массасидир (г/м3). Агар сув буғи эластиклиги гПа да, xарорат Кель -
винларда ўлчанса, мутлақ намлик қуйидаги формула билан аниқланади:



=
a
217


e
T
.



(2.1)



Нисбий намлик ( f ). Бу фоизларда ифодаланган сув буғи парциал босими e нинг тоза сувнинг ясси сирти устидаги тўйиниш босими E га нисбати бўлиб, фоизларда ифодаланади:



f = . 100% .


(2.2)



Сув буғининг масса улуши (s). Бу бирлик массали нам ҳаводаги сув буғининг граммларда ўлчанган миқдори:



s = P 0,


(2.3)

Амалий ва бир қатор назарий ҳисоб-китобларда 0,378e ҳадини P га нисбатан ҳисобга олмаса бўлади . Шунинг учун 2.3 формулани қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин:



s = 622 ,


(2.4)



бу ерда s промиледа (0/00) ўлчанади ва 1 кг нам ҳаводаги сув буғининг граммларда ўлчанган массани ифодалайди .
Аралашма нисбати (r) – бу кўрилаётган ҳажмдаги сув буғи массасининг шу ҳажмдаги қуруқ ҳаво массасига нисбатидир . Аралашма нисбати сон жиҳатидан бирлик массали қуруқ ҳавога тўғри келувчи сув буғи миқдорига тенг:



r = P2


(2.5)

s ва r характеристикалари ўзаро қуйидаги муносабатлар билан боғлиқ:
s = (1 r ) , r = (1 ss) (2.6)
Миқдор жиҳатдан s ва r орасида фарқлар кичик, шу сабабли s ва r ларни ҳисоблаш учун (2.4.) ифода қўлланилиши мумкин .
Босим (эластиклик) дефицити (d) – бу берилган ҳароратдаги Е тўйинган сув буғи эластиклиги ва е сув буғининг ҳақиқий босими орасидаги фарқ:

d = Ee .


(2.7)

Шудринг нуKтаси ҳарорати (C) – бу умумий атмосфера босими (Р=сonst) ва сув буғининг масса улуши (s=const) ўзгармас бўлганда ҳаводаги сув буғи (тоза сувнинг ясси сиртига нисбатан) тўйинишга эришадиган ҳароратдир . Ҳавонинг берилган ҳароратида сув буғининг ҳақиқий эластиклигига боғлиқ ҳолда шудринг нуқтаси ҳарорати турли қийматларга эга бўлиши мумкин . Ҳавонинг манфий ҳароратларида муз (қиров) нуқтаси ҳарорати тушунчаси киритилади – бу умумий атмосфера босими (Р=сonst) ва сув буғининг масса улуши (s=const) ўзгармас бўлганда ҳаводаги сув буғи (тоза музнинг ясси сиртига нисбатан) тўйинишга эришадиган ҳароратдир .
Шудринг нуKтаси дефицити ( ) – бу ҳаво ҳарорати Т ва шудринг нуқтаси ҳарорати C орасидаги фарқ:
= T C . (2.8)
Ҳаво ҳарорати ва шудринг нуқтаси ҳароратлари бир хил бирликлар тизимида ўлчаниши лозим .
2.7. Нам ҳавонинг ҳолат тенгламаси. Виртуал ҳарорат
Атмосферадаги газларнинг ҳолати ҳарорат Т, босим Р ва зичлик p (ёки солиштирма ҳажм) катталикларининг қийматлари билан белгиланади . Бу учта катталик ҳолат тенгламаси орқали ўзаро боғланади .
Атмосферадаги углерод диоксиди ва сув буғидан ташқари барча газлар критик ҳароратдан юқори ҳароратларда бўлади . Углерод диоксиди газининг критик ҳарорати кузатилаётган ҳаво ҳароратларидан паст бўлса-да, у тўйинган ҳолатда бўлмайди, чунки Ер атмосфераси шароитида унинг парциал босими кичик .
Газнинг ҳарорати унинг критик ҳароратидан қанча катта, унинг парциал босими тўйиниш парциал босимидан қанчалик кичик бўлса, кўрилаётган газ физикавий хусусиятлари бўйича идеал газга шунчалик яқин бўлади . Атмосфера ҳавоси таркибига кирувчи газлар амалда идеал газ ҳисобланади . Шунинг учун идеал газ ҳолат тенгламасини уларга қўллаш мумкин . Ушбу тенгламага мувофиқ қуруқ ҳаво зичлигини қуйидагича ифодалаш мумкин:


pq = , (2.9)
бу ерда Rq=287 Ж/(кг .К) - қуруқ ҳавонинг солиштирма газ доимийси . (2.9) тенглама KуруK ҳавонинг ҳолат тенгламасини ифодалайди .
Сув буғининг физикавий хоссалари идеал газ хоссаларидан фарқ қилади, чунки атмосферада кузатилаётган ҳароратлар сув буғининг критик

ҳароратидан паст. Бироқ, тажрибаларнинг кўрсатишича, сув буғининг физикавий хусусиятлари идеал газ хусусиятларига яқин экан . Шу сабабли етарли аниқлик даражаси билан сув буғининг ҳолат тенгламасини қуйидагича ифодалаш мумкин:



pb =

e


Download 4.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling