Ўзбекистон республикаси олий


Download 1.14 Mb.
bet12/26
Sana10.11.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1764812
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
Қурилиш ғишти

ҒИШТНИНГ ИШЛАТИЛИШИ


Пишиқ ғишт ҳам тайёр бўлди дейлик. Хўш, у қаерларда ишлатилиши мумкин. Шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, ғишт аввало қурилиш материалидир. У айни кунларда мамлакатимизнинг қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжнинг 50-60% ни қондириб келмоқда.
Оддий қурилиш ғишти иморат ҳамда иншоатларнинг деворлари ва бошқа қисмларга ишлатилса, юзаси силиқланган ғишт иморатларнинг ташқи юзасини пардозлашда: махсус ғиштлар эса завод ва фабрика қурилмалари, канализация ва йўл иншоатлари қурилишда; ўтга чидамли хиллари юқори температурали қурилмаларини бунёд этишда, хусусан цемент, гипс, керамика ва шиша пишириш печларини қуришда ишлатилади. Оддий қурилиш ғиштининг асосий камчилиги унда иссиқлик ўтказиш коэффицентининг бир оз юқорилигидир. Шу боисдан иморатларнинг ташқи девори катта қалинликда қурилади қурилади, ҳолбуки, мустаҳкамлик нуқтаи назаридан уларни ингичкароқ қилиб қуриш ҳам мумкин. Бу эса ўз навбатида ғишт массаси, қолаверса эритманинг кўп
сарфланишга олиб келади. Шунинг учун олим ва инженерлар бу борада катта изланишлар олиб бормоқдалар. Хусусан, А.Больцманнинг ихтиросини такомиллаштириш натижасида ғиштнинг “Ички қисми бўш”, “Беш деворли ғишт” сингари турлари яратилди. Бундай 1 м3 га 1000- 1400 кг оғирлик тўғри келувчи ғиштлар турар жой биноларини қуришда кўплаб ишлатилмоқда. Уларни қўллаш иморат ишчи кучининг 25% га қисқаришига, яъни уни ташишга кетувчи маблағнинг камроқ сарф бўлишига олиб келади.
Силикат ғиштнинг таннархи оддий пишиқ ғиштнинг таннархидан арзон. Аммо унинг шакли тўғри, юзаси текис, ранги тиниқ. Бу факторлар қурилиш жараёнида деворларга ғишт қўйишни тезлаштиради, деворнинг кўркам ва сифатли бўлишига олиб келади.
Маълумки оғир саноат ривожининг асоси бўлган чўян ва пўлатни эритишда ғиштсозларнинг хизмати катта. Ғишт чўян ва пўлат эритувчи домна, мартен, кислородли конвертор печларининг ички қисмини қоплаш учун ишлатилади. Шунингдек, улардан пўлатни узлуксиз қуйиш қурилмаларининг кавш, стакан, пробка (тиқин) ва втулкалари, регенераторларнинг насадкалари (печларнинг қувурдан чиқиб кетаётган иссиқлик, газ ёки тутундан фойдаланиб печга ҳавони иситиб бериш қисми), қора ва рангли металлар учун учун тигеллар (металл эритиш ёки бирор металлни юқори ҳароратда тоблаб олиш учун ўтга чидамли гилватадан қилинган қозон) тайёрланади.
Бундай мақсада ишлатилувчи аксарият материаллар агрессив муҳит таъсирига ниҳоятда чидамли бўлади. Мисол тариқасида шуни айтиш мумкинки, углеродли блоклар билан футеровка қилинган домна қўраси, яъни металл эритадиган печнинг ичига қопланган ўтга чидамли материал 2000° дан юқори ҳароратда 7-8 йил мобайнида узлуксиз ишлаши мумкин.
Ғишт кимё саноатида ҳам кенг қўлланилмоқда. У алюминий, магний, қўрғошин, кальций карбид, фосфор, темир қотишмаларини эритиш печлари. Циклонлар, қувур узатгич (узоқ масофага газ, буғ ва суюқлик узатиш) ва чанг тўплаш аппаратларини қуриш, қаттиқ ёқилғида ишловчи буғ қозонларининг юзини қоплашда ишлатилади.
1950 йилдан кейин ўтга чидамли ғиштларнинг янги-техникада қўллаш суръати янада тезлашди. Ракета, реактив двигатель ҳамда газ турбиналарининг мустаҳкамлиги ва эрозияга чидамлилигини таъминловчи кремний карбиди, молибден дисилициди сингари кимёвий бирикмалар билан қопланган қисми углеродли материаллар билан футеровка қилинмоқда. Шунга ўхшаш маҳсулотлар реакторларда нейтронлар ҳаракатини секинлаштириш, пресслаш печларининг исувчи формалари ролини бажариш, вакуум техникада иссиқликни изоляциялаш каби ишларни бажаришга ёрдам беради. Умуман, ғишт жуда кўп имкониятларга эга бўлган материалдир.

    1. Download 1.14 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling