Ўзбекистон республикаси олий


Download 1.14 Mb.
bet9/26
Sana10.11.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1764812
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
Қурилиш ғишти

I. Адабиётлар таҳлили


    1. Қурилиш материалларининг асосий тавсифлари

Қурилиш керамикаси материаллари ва буюмлари қаторига йирик ва майда донали керамика массалари асосида олинган, уй-жой, саноат корхоналари, турли мухандислик иншоотлари, йўллари, сув ва канализация тармоқлари қурилишида ишлатиладиган моддалар киради. Улар яна фан ва техника, боғ ва парклар, турли туман соҳалар учун хизмат қилувчи иншоотлар қурилишида ҳам кенг қўлланади.
Қурилиш керамикаси буюмлари технологик хусусиятларига кўра иккита группага бўлинади. Биринчи “А” гуппага сув ютувчанлиги 7% дан кам бўлган керамика бюмлари, иккинчи – “Б” группага эса сув ютувчанлиги 7% дан кўп бўлган бюмлар киради.
Қурилиш керамикаси буюмлари анъанавий керамика буюмлари группасига мос бўлиб, унинг қаторига саноат ва граждан қурилишида кенг қўлланиладиган қўйидаги буюмлар киради.
-деворбоп керамика материаллари-оддий қурилиш ғишти ва бошқалар.
-томбоп керамика материаллри-черепица;
-ташқи юза керамикаси материаллари-юзали тош ва ғиштлар, облицовка (безак ғишт) учун ишлатилувчи плиткалар, архетектура-санъат буюмлари, печ учун ишлатилувчи изразци (қурилма деворига қоплаш учун ишлатиладиган, чиннига ўхшатиб ишланган, рангли, нақшли ялтироқ кошин ёки ғишт плитка) лар.
-ички пардозлаш материаллари-фаянсли сирланган плиткалар, пол учун ишлатилувчи плиткалар, изразци ва бошқалар;
-эффиктив ғовак тўлдиргичлар-керамзит, перлит, аглопорит, гравий ва бошқалар;
-санитария-техника буюмлари-ванналар, раковиналар, умивалниклар, унитазлар ва бошқалар;
-керамикадан ясалган қувурлар-канализация ва дренаж мақсадларида ишлатилувчи буюмлар.
Қурилиш керамикаси буюмлари, асосан куйдириб олинадиган буюмлар бўлиб, ғовакли (деворбоп материаллар, архитектура пардозлаш керамикаси, декоратив керамика, черепица, иссиқлик изоляцияси ва бошқалар) ва тош керамика буюмлари (клинкерли ғишт, канализатғция қувури, кислотага чидамли қувур ва буюмлар, пол учун ишлатиладиган плитка ва бошқалар) га ажралади.
Қурулиш керамикаси буюмлари орасида деворбоп керамика, дренаж қувурлари ва черепица алоҳида ўрин эгаллайди. Улар кўп тоннажли буюмлар классига мансуб бўлиб, ҳар бир шаҳар қишлоқда кўп миқдорда ишлаб чиқарилади ва қурувчиларга узатилади.
Деворбоп керамика бюми қаторига оддий тупроқдан ясалган ғишт, тупроқдан ясалган кавакли ғишт, ярим қуруқ усули бўйича прессланган ковакли ғишт, усти қопланган керамика ғишти ва тошлари, вазни енгил қурилиш ғишти, ковакли деворбоп керамика тошлари, блоклар, юзали блоклар, сирланган деворбоп керамика, ангоб юритилган деворбоп керамика, керамзит асосида олинган керамика блоклари ва бошқа киради.
Томпоб материалларига (шифер, темир тунка ва бошқалар) орсида керамикадан ясалган черепица муҳим материал ҳисобланади. Шифер вақт ўтиши билан дарз кетади ва синади, темир тунка хар йили суриш учун бўёқ талаб қилади. Аммо тупроқ асосида ясалган черпица 100 йил ва ундан кўп хизмат қилади.
Дренаж учун ишлатувчи керамика қувурларининг ҳам аҳамияти катта. Улар ботқоқ ерларини қуритишда муҳим роль ўйнайди. Ишлаб чиқаришда узунлиги 3330 ва 5000 мм диаметри эса 125 мм, сув ютувчанлиги 18 % дан ошиқ бўлмаган, кислотага чидамлиги 84% дан кам бўлмаган турлари кўплаб ишлаб чиқарилади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling