Ўзбекистон республикаси олий


Download 1.14 Mb.
bet8/26
Sana10.11.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1764812
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
Қурилиш ғишти

Битирув малакавий ишининг доларблиги- Маҳаллий хом ашёлар асосида экспортбоп қурилиш ғишти ишлаб чикариш технологиясини ўрганишдан иборат.
Битирув малакавий ишининг илмий аҳамияти - касб-ҳунар колежларида қурилиш ғишти ишлаб чиқариш технологиясини ўргатиш учун қўлланма сифатида фойдаланиш мумкин.
Битирув малакавий ишининг амалий аҳамияти - келажакда кимёгар- технолог бўлиб ишлаш жараёнида кичик цехларнинг лойиҳаларини қилишга пойдевор ҳисобланади.
Битирув малакавий иш 4 қисмдан иборат бўлиб, кириш қисмида ишнинг янгилиги, долзарблиги, аҳамияти келтирилган. Асосий қисмда қурилиш ғишти ишлаб чиқариш технологияси, хом-ашё таркиби, ишлаб чиқариш усуллари баён қилинган. Технологик қисмда қурилиш ғишти ишлаб чиқариш технологияси, технологик схемалар тушунтирилган. Материал балланс қисмида қурилиш ғишти ишлаб чиқариш учун хом-ашё, электр энергия, сув сарфи, ёқилғи сарфи, ишчи-хизматчиларнинг сарф-харажатлари ҳисобланган.
Шунингдек, ишда меҳнатни муҳофаза қилиш, экологик қисм ва хулосалар келтирилган. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилган.
Битирув малакавий ишининг мақсади вa вазифаси.

  • битирув малакавий иши мавзуси бўйича илмий янгиликлар, адабиётлар, ўқув-услубий қўлланмаларни илмий-амалий журналлар материалларни ўрганиб, таҳлил қилиш;

  • мавзуни таҳлил қилишда технологик чизмалар, технологик схемалар ва ҳисоб- китоблар билан, тажрибаларни ўрганиб таҳлил қилиш;

  • янги жихоз ва технологияларни амалий ва интернет материаллари асосида ўрганиш ва таҳлил қилиш;

Битирув малакавий ишининг объекти.
Талабаларни “Умумий кимёвий технология” "Боғловчи моддалар кимёвий технологиси", "Ускуналар ва жихозлаш" фанларидан маъруза, амалий ва тажриба машғулотларидан олган билимларини таҳлил қилиш жараёнида юзага келади.
Битирув малакавий иши методлари: илмий тадқиқот, оғзаки индивидуал, кургазмалилик ва тажрибаларни таҳлил қилиш ва бошқариш.
Битирув малакавий ишидаги янгилик: интернет материаллари асосида энг янги замонавий жихозлар ва технологиялар ўрганилади.


Битирув малакавий ишининг амалий аҳамияти
Битирув малакавий ишининг амалий аҳамияти шундан иборатки, касб- ҳунар коллежларида, мустақил ўрганувчилар ҳамда университет талабалари
мавзуга оид касбкорлик маълумотларини ўрганиш мумкин ҳамда шу йўналишда илмий тадқиқот олиб бораётган ходимлар амалда фойдаланишлари мумкин.
Битирув малакавий ишининг ҳажми. Битирув малакавий иши кириш қисми, адабиётлар таҳлили, асосий қисм, хулоса, иловалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling